1. Халқаро меҳнат тақсимоти нима? Унга таъсир этувчи омиллардан учтасини тушунтиринг


Жаҳон валюта тизимининг ривожланиш босқичларини кўрсатиб беринг?


Download 0.51 Mb.
bet16/18
Sana20.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1628236
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Халкаро иқтисодиёт

35. Жаҳон валюта тизимининг ривожланиш босқичларини кўрсатиб беринг?
Жаҳон валюта тизими жаҳон пулларига асосланади. Замонавий шароитларда уларнинг вазифасини захира валюталар бажаради. Улар миллий валюталар курсини аниқлаш учун негиз бўлиб хизмат қилади, халқаро тўлов ва захира воситаси функцияларини бажаради.Жаҳон валюта тизими ривожланишнинг 4 босқичини босиб ўтди ва улар қуйидагидар: 1.Париж валюта тизими 2.Генуя валюта тизими 3. Бреттон-Вудс валюта тизими 4. Ямайка валюта тизими Дастлаб жаҳон пули шакли бўлиб иккита қимматбахо металл – кумуш ва олтин хизмат қилган. Лекин XIX аср охирида катта олтин захирасига эга мамлакатлар, масалан ўша вақтдаги энг йирик иқтисодиёт – Буюк Британия олтин монометаллизмига ўтди. 1867 йилда Парижда бўлиб ўтган
конференцияда давлатлараро келишув билан олтин танга стнадартига асосланган биринчи жаҳон валюта тизими (Париж тизими) юридик жиҳатдан мустаҳкамланди. Ушбу валюта тизимига мамлакатда қоғоз пулларнинг олтин тангаларга эркин алмаштирилиши хос бўлиб, натижада мамлакатда пул массаси унинг олтин захиралари ҳажми билан аниқланар эди. Бундан ташқари миллий валюталарнинг мазмуни ва ва валюта курслари олтинда қайд қилинган эди. Ушбу курслар фақат олтин нуқталар атрофида, яъни олтинни жаҳон молиявий марказларидан ташиш қиймати миқдорида тебраниши мумкин эди. Валюта курси олтин нуқталар чегарасида талаб ва таклиф асосида аниқланар эди. Валютанинг қадрсизланишида унинг курси олтин нуқталар чегарасидан чиқиб кетар эди ва бу мамлакатдан олтиннинг чиқиб кетишига олиб келар эди. Натижада тўлов балансининг салбий сальдоси вужудга келиб, у мамлакатнинг олтин захиралари ҳисобига ёки чет элдан капиталнинг олтинга алмаштириладиган хорижий валюта шаклида кириб келиши билан қопланар эди. Масалан, ХХ асрда тўлов баланси камомадига дуч келган Буюк Британияда пул массасининг қисқариши рўй берди, лекин натижада мамлакатда фоиз ставкалари кўтарилди, бу эса чет элдан капитал оқимини кучайтирди ва у тўлов баланси камомадини молиялаштириш имконини берди.

36. Бреттон-Вудс валюта тизимининг хусусиятлари нимада?
Халқаро валюта муносабатлари асосларини тиклаш учун 1944 йилнинг 22 июнида Бреттон-Вудсда (АҚШ, Нью-Хемпшир штати) ўтказилган халқаро конференцияда учинчи жаҳон валюта тизими – Бреттон-Вудс тизимининг принциплари шакллантирилди: - валюталарнинг долларга нисбатан қайд этилган курслари расман ўрнатилди ва доллар ўз навбатида ушбу курсда олтинга алмаштирилади; - 1944 йил 1 июлда олтиннинг расмий қиймати бир троя унцияга (31,105 г.) 35 доллар даражасида ўрнатилди, ёки 1 доллар 0,88571 г олтинга тенглаштирилди; - валюталарнинг қайд этилган курслари ±1% чегарасида, Ғарбий Европада эса ±0,75% чегарасида тебранишига йўл қўйилади; - иккита захира валюталар – АҚШ доллари ва фунт стертлинг олтинга расмий курс бўйича алмаштирилиши таъминланади. - ХВЖ давлатлараро валюта муносабатларини тартибга солувчи орган сифатида ташкил этилди. Бреттон-Вудс тизими ўз тавсифига кўра қайд қилинган курсларга эга олтин девиз (олтин валюта) тизими эди. АҚШ хорижий мамлакатлар марказий банкларининг биринчи талаби бўйича долларларни олтинга хеч қандай чекловларсиз алмаштириш мажбуриятини ўз зиммасига олди, қолган мамлакатлар эса ўз валютасини долларга нисбатан курсини қайд этиш ва уни паритетга нисбатан ±1% чегарасида тебранишларини таъминлашга мажбур эдилар. Миллий валюталарни олтинга алмаштириш, турли мамлакатларнинг марказий банклари ўртасидаги муносабатлардан ташқари бутунлай бекор қилинди. Янги халқаро валюта тизимини тартибга солиш учун Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) тузилди.
Шунга қарамай, Бреттон-Вудс валюта тизимининг қарамақаршиликлари, энг аввало долларнинг миллий тавсифи ва уни халқаро тўлов воситаси сифатида қўлланиши ўртасидаги зиддиятлар аста-секин ушбу тизимни ҳам барбод бўлишига олиб келди. Шунингдек, АҚШ нинг Вьетнамда олиб борган узоқ йиллик уруши натижасида давлат бюджети дефицити кескин ошган эди ва бунинг натижасида доллор курси кескин тебраниши кузатилди. Ушбу сабабларга кўра ХХ асрнинг 70 йилларига келиб захира валюта сифатида доллордан қочиш тенденцияси юз берди. 1971 йилда АҚШ долларларни расмий курс бўйича олтинга алмаштиришни тўхтатди. Қайд этилган валюта курслари тўғрисидаги келишув бекор қилинди ва Бреттон-Вудс тизими ўз фаолиятини тугатди.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling