1. Халқаро меҳнат тақсимоти нима? Унга таъсир этувчи омиллардан учтасини тушунтиринг
Download 0.51 Mb.
|
Халкаро иқтисодиёт
- Bu sahifa navigatsiya:
- 29. Ишчи кучи миграцияси давлат томонидан қандай тартибга солинади
28. «Ақлли кишиларнинг кетиб қолиш» муаммосининг моҳияти
Эмиграциянинг салбий томонлари ҳақида сўз юритганда тан олиш керакки, ҳақиқатан «ақлий талафот» кўпчилик ривожланаётган мамлакатлар, айниқса, Осиё ва Африкадагилар учун жиддий муаммо бўлиб қолмоқда. Бироқ кўп ҳолларда мамлакатда иқтисодий аҳвол яхшилангач, «ақлий талафот» ҳам барҳам топади. Масалан, ҳинд олимлари Силикон водийсида юксак технологияга асосланган Америка корпорацияларида бир қанча йил ишлаб, кейин ўз юртларига қайтгач, ҳинд саноатида янги компьютер дастурларини яратиш соҳасига асос солдилар ва бугунги кунда жаҳон амалиётида бу борада пешқадамлик қилмоқдалар. Шубҳасиз, иммиграция билан боғлиқ бўлган салбий оқибатларни ҳам инкор этиб бўлмайди. Ривожланган мамлакатларда бу нарса, аввало, иммигрантлар оқиб келиши натижасида кам малакали ишчи кучининг реал иш ҳақи камайишига олиб келади. Иммиграциянинг иқтисодий самаралари кўп ҳолларда юзаки тарзда салбий, деб баҳоланади, бунинг сабаби чет элдан келган ишчилар иш жойларини эгаллаб, туб аҳоли ўртасида ишсизликни кўпайтиради. Айрим ҳолларда бундай муаммо ҳам борлигини инкор этмаган ҳолда шуни таъкидлаш лозимки, иммигрантлар, ўзлари билан бирга, янги тажриба, билим, маҳорат кабиларни олиб келадилар. АҚШ, Канада ва Австралия иммиграция натижасида пайдо бўлган мамлакатлардир. Баъзи мамлакатларда иммигрантлар бутун бир тармоқни жадал ривожлантириб юборишади. Бунга мисол қилиб Индонезия ва Малайзияда ишлаган хитойлик саноат ишчиларини, Африкада фаолият кўрсатган Ҳинд ва Ливан бизнесменларини, Форс кўрфазида хизмат қилган иорданиялик ва фаластинликларни кўрсатиш мумкин. Қолаверса, иммигрантлар кўпчилик мамлакатларда маҳаллий аҳоли инкор этадиган бўш иш жойларини тўлдирадилар 29. Ишчи кучи миграцияси давлат томонидан қандай тартибга солинади? Xalqaro migratsiyani tartibga soluvchi aniq bir tashkilot yoki qoidalar to’plami mavjud emas ■ ILO – International Labor Organization (Xalqaro mehnat tashkiloti) ■ Qonunchilik ikkita tendensiyani aks ettiradi: biri - ochiq iqtisodiyot va shunga muvofiq, ishchi kuchi va aholining erkin harakati; ikkinchisi - protektsionizm va xalqaro migratsiya sohasidagi cheklovlarga asoslangan iqtisodiyot Ишчи кучи миграцияси (Labor force migration) – меҳнатга лаёқатли аҳолининг бир давлатдан иккинчи бир давлатга бир йилдан кўпроқ муддат билан кўчиб ўтиши. Унинг иқтисодий ва бошқа сабаблари бўлиши мумкин. Халқаро ишчи кучи миграцияси бундан бир неча юз йил аввал пайдо бўлган ва шундан буён бу борада жиддий ўзгаришлар рўй берди. Халқаро миграция муаммоларининг иқтисодий ривожланишга таъсири 1960 йилларнинг охиридан фаол ўрганила бошлади. Натижада, шундай хулосага келиндики, ишчи кучининг халқаро ҳаракати ишлаб чиқариш омилларидан бири сифатида иқтисодий ривожланиш суръатларига таъсир қилади, бу ҳаракатнинг сабаби эса турли мамлакатда меҳнатга ҳақ тўлаш даражаси турлича эканлигидан иборат. Ҳар бир киши ўз меҳнатининг энг сўнгги самарасини олади ва истеъмол қилади, деган ақидага асосланувчи неоклассик назария тарафдорлари эмиграция қабул қилувчи мамлакат фаровонлигини оширишга хизмат қилади, айни бир пайтда, эмиграциянинг асл ватани бўлган давлатда эса иқтисодий ривожланиш ўзгармай сақланиб қолади ёки ҳеч бўлмаса пасаймайди деб ҳисоблайдилар. Шу билан бирга, неокейнсиан тарафдорлари ишчи кучини, айниқса, юқори малакали ходимларини экспорт қилувчи мамлакатда иқтисодий ҳолат заифлашиши мумкинлигини ҳам эътироф этадилар. Шу муносабат билан «ақлий талафот»га солиқ солиш ва ундан келадиган даромадни БМТ ихтиёрига ўтказиб, улардан ривожланиш мақсадларида фойдаланиш ғояси кенг муҳокама этилди. Кейинги йилларда инсон капитали жамланишига мамлакат иқтисодий ривожланишининг муҳим омили сифатида қараш устун кела бошлади. Жамланган инсон потенциали иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили эканлигидан келиб чиқилса, халқаро миграцияни мамлакатлар ўртасида иқтисодий ривожланиш борасидагисуръатлар нега турли хил эканлигини англатувчи сабаблардан бири деб ҳисобласа ҳам бўлади. Иммигрантларни қабул қилувчи кўпчилик мамлакатларда иммиграцияни тартибга солишда танлов усули қўлланилади. Бунинг маъноси шундаки, давлат ушбу мамлакат учун керак ва уларга эҳтиёж сезилган ишчи-хизматчиларнинг маълум тоифаларининг келишига ҳалақит бермайди, бошқа тоифадагиларга эса буни чеклаб қўяди. Мақбул иммигрантлар рўйхати ҳар бир мамлакатда турли хил бўлиб, одатда, қуйидаги тоифаларни ўз ичига олади: •янги ва истиқболли соҳа мутахассислари – дастурчилар, тор мутахассислик инженерлари, банк хизматчилари; •энг кам иш ҳақи эвазига энг оғир, зарарли, ифлос ва малакасиз ишларни бажаришга тайёр бўлган ишчилар, қурилиш, мавсумий, қоровуллик ва ёрдамчи хизмат ходимлари; •ноёб касб эгалари – олмосга сайқал берувчилар, расм таъмирловчилар, даволашда ноанъанавий усулни қўлловчи шифокорлар; •дунёга машҳур мутахассислар - мусиқачилар, артистлар, олимлар, спортчилар, шифокорлар, ёзувчилар; •ўз фаолиятини қабул қилувчи мамлакатда давом эттириб,капиталини шу ерга инвестиция қилишга ва бу билан янги иш ўринлари яратишга тайёр бўлган йирик ишбилармонлар. Қабул қилувчи мамлакатнинг давлат институтлари миллий қонунчиликка, шунингдек, ўзаро имзоланган икки томонлама ва кўп томонлама битимларга асосланган ҳолда меҳнат иммиграцияси муаммолари билан шуғулланади. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling