1. Халқаро меҳнат тақсимоти нима? Унга таъсир этувчи омиллардан учтасини тушунтиринг


Download 0.51 Mb.
bet15/18
Sana20.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1628236
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Халкаро иқтисодиёт

34. Валюта курси қандай аниқланади?
Валюта курсини аниқлашнинг асосий назариялари бўлиб харид қобилияти паритети назарияси, активлар қимматдорлиги назарияси, айирбошлаш курсига тўлов баланси ҳолатининг таъсири концепцияси ҳисобланади. Бўлғуси курсни прогноз қилиш учун узоқ муддатли омиллар билан бир қаторда конъюнктура омиллари ҳам эътиборга олинади. Биринчисининг бўлғуси иқтисодий ўсиш (ЯИМ, саноат ишлаб чиқариш ҳажми ва бошқалар) кўрсаткичларини киритиш мумкин, чунки улар келгуси фойданинг ўсишидан далолат беради; жорий тўлов балансининг ҳолати; инфляция даражаси ва инфляцион кутишлар (улар миллий валюта қадрсизланишининг турли суръатларига олиб боради); мамлакатда молявий воисталарнинг даромадлиги ҳақида ахборот берувчи фоиз ставкаси даражаси; мамлакатнинг тўлов қобилияти ва ундан келиб чиқувчи жаҳон бозорида миллий валютага ишонч даражасини киритиш мумкин. Конъюнктура тавсифидаги омиллар асосан хорижий валютага талаб ва таклифнинг ўзаро нисбатига таъсир этади, ва уларга энг аввало валюта бозоридаги чайқовчилик операциялари, кўпинча миллий валюта курсини пасайтиришга қаратилган операциялар; мамлакатнинг асосий экспорт товарига жаҳон нархларининг тебранишлари; мамлакатга қарши сиёсий ва иқтисодий, одатда унинг валютаси курсини пасайтирувчи санкциялари; мамлакатнинг валюта сиёсати.
Халқаро муносабатлар иштирокчилари ўртасидаги иқтисодий операцияларни бир миллий валютани бошқа валютага айирбошлашсиз амалга ошириш мумкин эмас. Бир мамлакат валютасини бошқа мамлакат валютасига айирбошлаш нисбати валюта (айирбошлаш) курси деб аталади. Бошқача айтганда, валюта курси – бу бир мамлакат пул бирлигининг бошқа мамлакат пул бирлигида ифодаланган қиймати (нархи)дир. Муайян вақт учун қайд этилган валюта курси валюта котировкаси деб аталади. Тарихан хорижий валютани миллий валютага котировкалашнинг икки хил усули – тўғри ва тескари усули мавжуд. Тўғри котировка энг кўп қўлланилади, бунда бирлик сифатида хорижий валюта (базавий) қабул қилинади ва у маълум бирликка эга миллий валютада (котировкалаш валютасида) ифодаланади.
Японияда Токио Нью-Йоркка 1 USD = 111,83 JPY
Россияда Москва Нью-Йоркка 1 USD = 65,56 RUR; Ўзбекистонда Тошкент Нью-Йоркка 1 USD = 8195 UZS; Тескари котировкада эса бирлик сифатида миллий пул бирлиги қабул қилинади ва у хорижий валюта бирликларида ифодаланади, яъни бу тўғри котировкага тескари схемага эга. Масалан: Японияда Токио Нью-Йоркка 1 JPY = 0,0089 USD; Россияда Москва Нью-Йоркка 1 RUR = 0,015 USD; Ўзбекистонда Тошкент Нью-Йоркка 1 UZS = 0,00012 USD.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling