1. Халқаро меҳнат тақсимоти нима? Унга таъсир этувчи омиллардан учтасини тушунтиринг
Капитал миграциясининг асосий сабабларини тавсифлаб беринг
Download 0.51 Mb.
|
Халкаро иқтисодиёт
- Bu sahifa navigatsiya:
- 31. Капитал миграциясига таъсир кўрсатувчи омилларни кўрсатинг
30. Капитал миграциясининг асосий сабабларини тавсифлаб беринг
Шундай экан, халқаро капитал миграцияси — мамлакатлар ўртасида капиталларнинг ўзаро ҳаракатидан иборат бўлиб, эгалари учун даромад манбаидир. Капитал миграциясининг асосий сабаблари қуйидагилардан иборат: • мазкур мамлакатда капиталнинг нисбатан кўплиги ёки ортиқча жамғарилганлиги; • фоиз олиш ҳисобига капиталдан келадиган даромад қанчалик юқори эканлиги: капитал бу миқдор кам бўлган жойдан у юқорироқ бўлган жойга қараб интилади; • божхона тўсиқларининг мавжудлиги: ушбу тўсиқлар товар киритишга халақит беради, оқибатда, чет эллик тадбиркорларни бозорга киришлари учун капитал киритишга ундайди; • фирмаларнинг ишлаб чикаришни жуғрофий диверсификациялашга интилиши; • товар экспорт қилиш кўпаяётганлиги капиталга бўлган талабнинг ошишига сабаб бўлаётганлиги; • иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқларида миллий капиталга бўлган талаб ҳамда таклиф ўртасидаги номувофиқлик; • маҳаллий бозорни монополлаштириш имконияти; • капитал чиқарилаётган мамлакатларда арзон хом ашё ёки ишчи кучининг мавжудлиги. 31. Капитал миграциясига таъсир кўрсатувчи омилларни кўрсатинг Ташқи савдо билан бир қаторда капитал чиқариш ташқи иқтисодий алоқаларда муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирги пайтда унга хос бўлган белгилар қуйидагилардан иборат: 1.Капитал чиқаришда давлат мавқеинииг ошиб бориши Постиндустриал мамлакатларда давлат капитал чиқаришга ёрдам берибгина қолмай, балки молиявий имкониятларни экспорт қилишга ҳам бошчилик қилади. Масалан: АҚШда Иккинчи жаҳон уришидан олдин капитал экспортининг умумий ҳажмида давлат 1%дан камроқ катнашган бўлса, бу рақам 1980 йилларнинг ўрталарида 25%, 2016 йилга келиб эса, 31%ни ташкил этди. Давлат капитали, асосан, ривожланаётган мамлакатларга чиқарилади ва кўп ҳолларда имтиёзли кредитлар ҳамда "тараққиётга расмий ёрдам" деб аталувчи эҳсонлар тарзида татбиқ этилади. Ундан асосий мақсад — постиндустриал давлатларнинг ривожланаётган мамлакатларда ўзининг узоқ муддатли иқтисодий ва сиёсий манфаатларини таъминлашдир. 2. Бевосита чет эл инвестициялари улушининг ошиб бориши. АҚШда Биринчи жаҳон уруши арафасида капитал жойлаштиришнинг 1/10 қисми бевосита инвестициялардан иборат бўлган бўлса, 1990 йилларда бу рақам 1/5, 2016 йилда эса 2/5ни ташкил этди. Бундай тарзда капитал жойлаштиришнинг афзал томонлари шундаки, энг янги технологияларга йўл очилади, ишлаб чиқариш харид бозорига яқин бўлади, солиқ тўловларидаги харажат камаяди ва ҳоказо. 3. Капиталнинг халқаро миграцияси Капитал чиқариш деганда, маълум бир мамлакат ҳудудида ҳаракат қилаётган капитал бир қисмининг муомаладан чиқариб олиниб, даромад олиш мақсадида товар ёки маблағ шаклида иккинчи бир мамлакатга чиқарилиши назарда тутилади. Зотан дунёдаги ҳар қандай мамлакат капитал чиқарибгина қолмай, уни киритаётган, яъни икки томонлама инвестициялар рўй бераётган экан, капиталнинг халқаро ҳаракати (капитал миграцияси) яққол кўзга ташланмоқда Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling