43. Конъюнктура сўзи қандай маънони билдиради? Жаҳон бозори конъюнктурасига қандай омиллар таъсир қилади?.
Bozor konyunkturasi maʼlum vaqt mobaynida omillar, kuchlar va shartlar taʼsiri ostida yuzaga kelgan bozor holati yoki aniq iqtisodiy vaziyatdir.
■ Jahon bozori - bu mamlakatlar o‘rtasidagi oldi-sotdi, yaʼni tovar-pul munosabatlardan iborat bo‘lib, bunda tovar-pul munosabatlari xalqaro kelishilgan narxlarda va xalqaro valyuta hisobida amalga oshiriladi.
■ Tashqi bozor - bu mamlakatda ishlab chiqarilgan mahsulotlarning zamonaviy
texnologiyada ishlab chiqarilishi, jahon standartlariga mos keladigan mahsulotlarni ishlab chiqarilishi, jahon xo‘jaligida va bozorida raqobat qila oladigan mahsulotlarni mamlakatdan tashqariga savdo uchun olib chiqilishi tushuniladi.
Konʼyunkturaga taʼsir etishiga qarab konʼyunkturani shakllantiruvchi omillar ikki turga bo‘linadi: - doimiy, yaʼni: ilmiy-texnik taraqqiyot, tashqi sharoitlarni o‘zgarishi, monopoliyalarning taʼsiri, davlat boshqaruvi va inflyatsiya kabilar; - doimiy bo‘lmagan, yaʼni: mavsumiylik, ijtimoiy nizolar, siyosiy inqirozlar, tabiiy ofaatlar kabi turlarga ajratiladi
44. Эмбарго нима? Иқтисодий сакциялар халқаро савдога қандай таъсир қилади?
Эмбарго - алоҳида мамлакат ёки давлатлар гуруҳи билан савдони бутунлай таъқиклаш
Махсус, мантиқий ниҳоясига етказилган квоталаш усули иқтисодий санкция кўринишидаги эмбарго ҳисобланади. Бу усул бир мамлакат ёки мамлакатлар гуруҳи билан савдо операцияларини бутунлай таъқиқлашни билдиради. Одатда сиёсий мақсадларни кўзлаган ҳолда эмбаргони жорий қилиш бутун номенклатурадаги ёки алоҳида гуруҳдаги товарлар экспорти ёки импортини чеклашни назарда тутади. XX асрда савдони тартибга солишни бундай усулига етарли даражада мисоллар келтириш мумкин. БМТ қарорига кўра эмбарго сиёсати Ироққа, қисман собиқ Югославия, Ливан, Эрон ва баъзи бошқа мамлакатларга нисбатан амалга оширилган.Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солишда тариф ва нотариф усуллари алоҳида аҳамиятга эга бўлган асосий усуллардан ҳисобланади. Тариф усуллар билвосита усуллар сифатида товарлар экспорт ва импортида нархи таъсир этиш орқали таъсир кўрсатади, нотариф усуллар бевосита усуллар сифатида лицензиялаш, миқдорий чеклаш, техник тўсиқлар, эмбарго қўйиш орқали тўғридан тўғри товар экспор-импорти ҳаракатига таьсир кўрсатади. Таьриф усуллар бугунги кунда жаҳон хўжалигида миллий иқтисодиётларни бошқаришда кўпроқ халқаро ташкилотлар томонидан тавсия этилаётган усуллардан ҳисобланади. Шу ўринда таьриф усулларни иқтисодий усулларга ёки нотариф усулларни маьмурий усуллар тоифасига киритган ҳолда таьрифлашимиз мумкин.
45. Тўлов баланси ва унинг таркибини тушунтиринг
46. Валюта операциялари ва уларнинг асосий турлари
Do'stlaringiz bilan baham: |