1. Hujjatlarning turlari, rekvizitlari va ularning rasmiylashtirish tartibi


Download 20.16 Kb.
bet1/2
Sana27.03.2023
Hajmi20.16 Kb.
#1299402
  1   2

1.Hujjatlarning turlari, rekvizitlari va ularning rasmiylashtirish tartibi . Ҳужжатлар вазифасига кўра 5 турга ажратилади: 1. Фармойиш берувчи ҳужжатлар. Бирор хўжалик жараёнини бажариш учун албатта маъсул ходимлар томонидан буйруқ берилади ёки жамоа қарор қабул қилади. Унда жараённи бажарувчи шахслар ҳамда жараёнларнинг бажарилиш муддати кўрсатилган бўлади. 2. Тасдиқловчи ҳужжатлар. Ходим, маъсул шахснинг бирор хўжалик жараёнини бажарганини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам амалда қўлланилади. Масалан, асосий воситаларнинг қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосий воситаларни қабул қилинганини, тўлов ведомостлари меҳнат ҳақи берилганини (депонентлаштирилганлигини) исботлайди. Шунинг учун ҳам бундай ҳужжатлар тасдиқловчи ҳужжатлар дейилади. 3. Фармойиш-тасдиқловчи ҳужжатлар. Корхоналар бухгалтерия ҳисобини юритишда шундай ҳужжатлар ҳам мавжудки, уларда бир вақтнинг ўзида жараён бажарилишига фармон берилиши билан бирга жараён бажарилган- лигини тасдиқлаш хусусияти ҳам мужассамлаштирилган. 4. Бухгалтерия ҳисоботига илова ҳужжатлари. Бухгалтерия ҳисобини юритишда хўжалик жараёнлари рўй бериши билан бевосита боғлиқ бўлмаган, аммо ҳисоб ишларида аҳамиятли ҳужжатлар ҳам борки, улар расмий- лаштириш ҳужжатлар деб аталади. 5. Ахборот ҳужжатлари. Корхонада рўй берган хўжалик жараёнларининг асоси ҳисобланган унинг молиявий ҳолати, товар моддий бойликлари захиралари ҳақида ахборот берувчи ҳужжатлар, ички бошқарув ва юқори ташкилот ҳамда муассасалари, давлат солиқ назорати, кредиторлар, акциянерлар, таъсисчилар, ташқи аудиторларга зарур вақтларда тегишли ахборотлар олишда хизмат қилади.

2.Hisob turlarida qo‘llaniladigan: natural, mehnat va pul o‘lchovi birliklari. Hozirda Respublikamiz hisob tizimida quyidagi o‘lchov birliklaridan foylalaniladi: 1. Natura o‘lchov birligi tezkor hisobda, statistik hisobda, buxgalteriya hisobining analitik hisobida keng qo‘llaniladi. Bu o‘lchov birligi bir turdagi buyumlar hisobi uchun kerak bo‘ladi. Masalan, bolalar oyoq kiyimini, muzlatkichlar soni, gazlama metri va shu kabilar (metr, kg, dona, juft, litr va h.k). 2.Pul o‘lchov birligi xo‘jalik jarayonlari (operatsiyalar) va vositalarini yagona o‘lchovda (pulda) umumlashtirishda qo‘llaniladi, yaʼni barcha mablag‘lar qiymat o‘lchov birligida ifodalaniladi. O‘zbekiston Respublikasida pul o‘lchov birligi sifatida so‘m, tiyin qabul qilingan. 3.Vaqt (mehnat) o‘lchov birligi (oy, kun, soat, minut, sekunt) esa biror bir statistik yoki xo‘jalik mahsulotlari ishlab chiqarish uchun sarf bo‘lgan ishchi kuchi, ishchi soni, ish soati va hokazolarni aniqlashda qo‘llaniladi. Savdo korxonasida esa maʼlum bir tovar oborot miqdori uchun sarf etilgan ish vaqtida, ish soati, ish kuni, ishchi kuchi va hokazoni aniqlashda kerak bo‘ladi. Vaqt o‘lchov birligi xodimlar bilan mehnat haqi yuzasidan hisob-kitoblarni olib borishda ham ahamiyatlidir. Vaqt o‘lchov birliklari natura o‘lchov birliklari bilan birgalikda mehnat unumdorligini bildiradi.
3.Buxgalteriya hisobi registrlaridagi xato yozuvlarni tuzatish tartibi. Бухгалтерия ҳисоби регистрларига кўрсаткичлар акс эттирилаётганда эътиборсизлик, маъсулиятсизлик, тажрибасизлик оқибатида хатоликка йўл қўйилиши мумкин. Хато ёзувларнинг қуйидаги ҳолатлари мавжуд: 1. Хато ёзув фақат бир регистрларда акс эттирилади. 2. Хато ёзув нотўғри бухгалтерия проводкаси натижасида вужудга келади. 3. Бухгалтерия проводкаси тўғри, аммо акс эттирилган сумма кўп ёки кам ёзилади. Бухгалтерия ҳисоби регистрларида хато ёзувни юқорида келтирилган қайси ҳолатлардан бирида аниқланганига қараб тузатиш ёзувлари амалга оширилади. «Корректура» усулидан хато ёзув фақат бир ҳисоб регистрида мавжудлиги аниқланган ҳолатда фойдаланилади. «Корректура» усулининг моҳияти шундаки, хато ёзув устидан ингичка чизиқ тортилиб (қилинган ҳатони ўқиш мумкин бўлсин), унинг ёнига тўғри ёзув ёзилади ҳамда бу ҳақда хато ёзувни тўғрилаган жавобгар шахс ёки бош бухгалтер муддатни кўрсатиб, имзо қўяди. Масалан, «Материаллар» ҳисоб счётининг дебети билан бухгалтерия ҳисоб реестрига 400500 сўм ўрнига, 40050 сўм ёзилган ва тўғриланган (40050 сўм тўғриланганлигига ишонилсин _____имзо _____ сана). «Қизил қалам» усулидан бухгалтерия проводкаси нотўғри берилганида ёки кўп сумма акс эттирилганида фойдаланилади. «Қизил қалам» усули ёрдамида хато ёзув қизил рангли сиёҳ орқали тўғриланади. Яъни, қизил рангда ёзилган рақам, шу рақам ёзилган оборот жами суммасидан айирилиши керак. Агар бухгалтерия ҳисоби проводкаларида (ёзувларида) ҳатоликларга йўл қўйилса, қилинган хато қизил сиёҳ билан қайта ёзилади ва тўғриси қора Хатонинг тузатишни қуйидаги усуллари мавжуд:«Қизил қалам» усули.«Қўшимча ёзув» усули. «Корректура» усули.


Download 20.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling