1. Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]


Download 0.93 Mb.
bet2/27
Sana18.12.2022
Hajmi0.93 Mb.
#1032113
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
237 10.08.2015

Т/р

Товарларнинг номи
(маҳаллий ёки импорт қилинган)

Ўлчов бирлиги

Бир ойда 1 кишига
бериладиган норма

1.

Ун (олий нав)

кг

3

2.

Гуруч

кг

1

3.

Гречка ёрмаси

кг

0,5

4.

Макарон маҳсулотлари

кг

0,5

5.

Мол гўшти (суяксиз)

кг

1

6.

Хонаки парранда гўшти

кг

1

7.

Сариёғ

кг

0,2

8.

Тухум (дона)

дона

15

9.

Қанд-шакар

кг

1

10.

Кунгабоқар ёғи

л

1

11.

Кўк ёки қора чой

кг

0,2

12.

Атир совун

кг

0,1

13.

Кир совун (65%)

кг

0,2

14.

Кир ювиш порошоги

кг

0,15

15.

Катта ёшдагилар учун таглик газмол

дона

8

16.

Бир марта ишлатиладиган стерил ниқоб*

дона

10

17.

Бир марта ишлатиладиган стерил қўлқоплар*

дона

10

18.

Суюқ ёки гель ҳолидаги антисептик (таркибида алкоголь миқдори камида 60 фоиз)*

мл

250

19.

Антибактериал совун*

кг

0,1

* Карантин тадбирлари амал қилиши даврида.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 майдаги 307-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2020 й., 09/20/307/0633-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги 237-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида
Низом
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
2. Ушбу Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури — ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш ҳолатини баҳолаш асосида ишлаб чиқиладиган, ижтимоий хизматларнинг ва ижтимоий ёрдам бўйича хизматлар рўйхатини, уларнинг ҳажмларини, уларни кўрсатишнинг даврийлигини, шарт-шароитлари ва муддатларини, шунингдек масъул шахсларни, шу жумладан ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг ёки унинг қонуний вакилининг мажбуриятлари тавсифини ўз ичига оладиган ҳужжат;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
интернат муассасалари — кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун «Мурувват» интернат-уйлари, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун «Саховат» интернат-уйлари, Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссияси (ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия) — қонунчиликка мувофиқ аҳолининг заиф тоифаларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этиладиган фуқаролар йиғини комиссияси, унинг таркибига фуқаролар йиғини раиси, унинг маслаҳатчилари ва масъул котиби, комиссия таркибига сайланган фуқаролар йиғини ҳудудида яшайдиган шахслар, туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг ходими, даволаш-профилактика муассасасининг врачи, шунингдек, зарурат бўлганда, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг, туман (шаҳар) ҳокимлиги молия бўлимининг вакиллари ва ички ишлар органларининг профилактика бўйича инспектори киради;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling