1-илова ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Download 1.01 Mb.
bet23/164
Sana15.06.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1486705
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   164
Bog'liq
06880a370b92ccdd8f12abb17fe08063 “Илм йўли” вариатив дастур 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни мактаб таълимига тайёрлаш

Кутилаётган натижа:


  • шеърни ифодали ўқиб бера олади;

  • таниш асарларни мустақил сўзлаб беради, уларни саҳналаштиришда иштирок этади;

  • шеърий ва насрий бадиий асарларга муносабат билдиради;

  • мусиқий асарнинг ҳарактерини аниқлашга қодир;

  • болалар шоири, ёзувчиси ва бастакорлари ҳамда уларнинг асарларини билади;

  • тасвирий санъат турларини фарқлайди.

Кичик соҳа: Бадиий-ижодий қобилиятлар


Талаб: Бола атрофдаги борлиқни ижодий ўзгартириш малакасига эга. Кутилаётган натижа:
  1. боб. Кузатиш ва баҳолаш


Кузатиш – болалар ривожланишидаги ижобий ўзгаришларни уларни табиий шароитда (уйда, гуруҳда, очиқ майдончада), кун давомида турли вақтда, бутун йил давомида ҳамда тўпланган маълумотларни ҳужжатлаштириб борган ҳолда баҳолашнинг энг ишончли усули ҳисобланади. Педагогнинг иши айнан педагогик кузатувдан бошланиши зарур, чунки у болани тушунишга, болани тушунишдан эса – у ва оила аъзолари билан ўзаро алоқаларнинг энг мақбул стратегиясини танлаб олиш имкониятини яратади.
Кузатиш – бу боланинг ишлаётган ёки ўйнаётган пайтида, унинг фаолиятига аралашмаган ҳолда уни кузатиш жараёнидир. Педагог болани кузатиш орқали хатти-ҳаракатининг тури, билим олиш бўйича қизиқишлари, кўникмалар даражаси ва ривожланишидаги ижобий ўзгаришларни аниқлайди.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling