Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш бўйича гуруҳлардаги 6-7 ёшли болаларнинг ўқитиш самарадорлигини ва ривожланиши тараққиётининг баҳоланишини ўтказиш муддатлари
Бола ривожланиши харитасини тўлдириш учун ўз ичига учта циклни – дастлабки (ўқув йили бошидаги), оралиқ ва якуний кузатишларни олувчи кузатиш амалга оширилади.
Дастлабки кузатиш ўқув йили бошида – тахминан сентябрь ойи давомида ўтказилади. Бу босқичда ҳар бир боланинг бошланғич имкониятлари аниқланади, шу вақтга келиб унинг ютуқлари белгиланади. Тарбиячи ўз диққатини таълим соҳаларини ўзлаштириш бўйича мавжуд муаммоларга қаратади, боланинг қайси сифатларини қўллаб-қувватлаш кераклигини, ҳар бир бола учун қайси вазифалар долзарб эканлигини аниқлайди. Бундан сўнг берилган вақт давомида боланинг ёшини ҳисобга олган ҳолда унинг ривожланиши харитасини тўлдиради.
13 “Илм йўли” Вариатив дастурига 13-илова, «Боланинг мактабга тайёрлик харитаси».
Оралиқ кузатиш ярим йиллик охирида (декабрь, январь ойлари) ўтказилади. Бу кузатишнинг мақсади бўлиб болага нисбатан танлаб олинган методиканинг тўғрилигини аниқлаш, ривожланиш динамикасини белгилаш саналади. Мазкур кузатиш натижалари бўйича тарбиячи бошқа мутахассислар билан ҳамкорликда зарур вазиятларда педагогик жараёнга тузатишлар киритиши мумкин.
Ўқув йили охирида (одатда май ойида) тарбиячи якуний кузатишни ўтказади. Якуний кузатиш асосида белгиланган вазифалар қанчалик бажарилганилиги баҳоланади, мазкур боланинг ривожланишида кутилаётган натижаларни ҳисобга олиш билан педагогик жараённинг келгуси мақсадлари белгиланади/тўлиқ кунлик қатнаш гуруҳида иштирок этишни ҳисобга оилш билан ёзги давр учун индивидуал ишни олиб бориш белгиланади.
Кузатишни ўтказишда қуйидаги тамойилларга риоя қилиш тавсия қилинади:
кузатиш бола учун одатий вазиятларда амалга оширилади ва болага ёрдам кўрстишга йўналтирилади;
кузатиш боланинг ривожланиши ҳақида янада объектив тасаввур юзага келиши учун икки ҳафтадан кам бўлмаган (ёки бир ой давомида) тарзда ўтказилади;
тарбиячи бола ҳақидаги ахборотларни ота-оналар ва ташкилотининг бошқа ходимлари билан бўлган суҳбатлардан ҳам олиши мумкин;
тарбиячи боланинг мойилликларига, қизиқишларига, унинг мулоқотдаги ва билишдаги ўзига хосликларига ўз диққатини қаратиши лозим. Ўқув йили якунида тарбиячи болалар томонидан ўқув дастурини ўзлаштириш даражаси ҳақида якуний педагогик кенгашга ҳисобот ёздаи ва болалар билан керакли натижага эришилмаган кўрсаткичларда тўхталиб ўтади, бунинг бажарилмаслиги сабабларини (айрим методикаларни эгалламаганлик, адабиётлар ва тарқатма материалларнинг камлиги, гуруҳ техник воситалар билан керакли даражада таъминланмаган, боланинг
касаллиги ва келмаслиги бўйича, ота-оналарнинг фаол эмасликлари ва ҳ.к.) кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |