1-илова ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Download 1.01 Mb.
bet30/164
Sana15.06.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1486705
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   164
Bog'liq
06880a370b92ccdd8f12abb17fe08063 “Илм йўли” вариатив дастур 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни мактаб таълимига тайёрлаш

Оила билан мулоқот қилиш


Болалар юзасидан оилалар билан мулоқот юритиш – педагогик жамоа вазифаларининг энг муҳим қисми. Ҳар бир оила болаларнинг камол топиши, уларнинг яхши ва бажонидил ўқишидан манфаатдордир. Эҳтимол, МТМ – бу болаларнинг олдиндан ташқаридаги илк тажрибаси бўлгани учун оила аъзолари унинг ютуқларидан бохабар бўлишни истайди. Педагоглар бола ҳақидаги тасаввурларни чуқурлаштириш ва янада самарали фаолият юритиш учун ота-оналар билан боланинг уйдаги ва мактабдаги машғулотлари, унинг кучли ва заиф томонлари, ташвишлантираётган жиҳатлари ҳақида бажонидил муҳокама этишлари зарур.
Албатта, мулоқот очиқ-ошкора ва ишончли бўлиши учун вақт талаб этилади. Шунинг учун бошиданоқ ота-оналар билан суҳбатлашиш, оиладан тақдим этилаётган маълумотлар нақадар муҳим эканини тушунтиришлари керак. Диққат билан тинглай олиш – очиқ мулоқотнинг муҳим негизидир.
Мулоқот чоғида педагоглар ота-оналар учун тушунарли, аниқ тилда сўзлашиши, саволлар бериш учун уларга имкон қолдириши даркор.


    1. Оилалар билан мулоқот қилиш тамойиллари:


  • Ота-оналар учун вақт топинг, имконият туғдиринг, уларни ўз фикр- мулоҳазалари, қувонч-шодлиги, мақсадлари ва ташвиш-хавотирларини баён этишга даъват қилинг;

  • Юзма-юз гаплашиш учун жой топинг, барча маълумотларни маҳфий деб қабул қилинг;

  • Оилалар педагоглар билан ўзигагина тегишли шахсий маълумот билан ўртоқлашади, шунинг учун у сир сақланиши зарур. Сир сақлаш тамойилига педагог ҳам, оилалар ҳам риоя этиши лозим.



    1. Кутувлар


Тажриба оиланинг ва педагогик жамоанинг мўлжаллари ёки мақсадлари ҳар доим ҳам мос келавермаслиги кўрсатади. Шунинг учун ҳам бола қабул қилиниши билан болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш гуруҳлар дастурини ота-оналар билан муҳокама этиш ва бу борадаги мулоқотни йил давомида олиб бориш мақсадга мувофиқдир. Қарашлар ва мўлжаллардаги тафовут бир-бирини тушунмасликка ва мулоқотнинг издан чиқишига олиб келиши мумкин. Ота-оналарнинг таълим жараёнида бола нималаларга эришиши лозимлиги ҳақидаги мўлжалларини, улар учун "муваффақиятлилик" нимани англатишини аниқлаб олиш муҳим аҳамият касб этади. Ўқув йилининг бошидаёқ ушбу масаланинг муҳокама этилиши келгусидаги мулоқотни йўлга қўйишга ёрдам беради.

  1. Download 1.01 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling