1-илова ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Боланинг бадиий-эстетик тарбияланишида иштирок этишга ва мактабгача таълим ташкилотининг ҳаётида иштирок этишга ота-оналарни жалб этишнинг энг истиқболли шакллари бўлиб қуйидагилар саналади


Download 1.01 Mb.
bet33/164
Sana15.06.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1486705
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   164
Bog'liq
06880a370b92ccdd8f12abb17fe08063 “Илм йўли” вариатив дастур 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни мактаб таълимига тайёрлаш

Боланинг бадиий-эстетик тарбияланишида иштирок этишга ва мактабгача таълим ташкилотининг ҳаётида иштирок этишга ота-оналарни жалб этишнинг энг истиқболли шакллари бўлиб қуйидагилар саналади:


  • ота-оналар ва педагоглар болалар билан энг тўлақонли мулоқот қилиш тажрибаси билан алмашинадиган мавзуий кўргазмалар;

  • боланинг минтақавий маданиятни билиб олишига йўналтирилган музейларга саёҳатлар;

  • ота-оналар билан байрамлар, болалар ишлари кўргазмасини ўтказиш.

Оила педагог учун фақат таъсир кўрсатиш объекти бўлиб қолмаслиги керак, мазкур гуруҳлар педагогларидан бола учун оила – бу ҳаётий зарур бўлган муҳит эканлиги, кўп жиҳатдан боланинг шахс сифатида шаклланишини белгиловчи эканлигини ўзлари тушунишлари ва буни ота-оналарга сингдиришлари талаб қилинади.
Ота-оналарнинг педагогик жараён доирасига жалб этилишлари, уларнинг бу жараёндан манфаатдор томон сифатида иштирок этишлари педагог шуни хоҳлагани учун эмас, балки уларнинг ўз фарзандлари ривожланиши учун керакдир.

Таълим жараёнида қуйидаги бир нечта йўналишлар бўйича дифференциаллашган ва индивидуал ёндашувлар юзага чиқарилади:


  • машғулотларда кўргазмали методлардан (предметлар намуналарини кўрсатиш, ҳаракат усулларини намойиш этиш), сўзли (саволлар, кўрсатмалар, тушунтиришлар), ўйинли методлар ва усуллардан кенг фойдаланилади. Мазкур ёшнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда педагог ҳикоясидан камдан-кам ҳолларда фойдаланилади.

Педагогик жараёнларда ота-оналарнинг иштирок этишлари даражасининг ўзгариши қуйидаги схема бўйча рўй беради:

  • ота-оналар билан параллел равишда маънавий-маърифий ишларни МТТ мутахассислари ҳам олиб борадилар. Улар барча қизиқтирадиган масалалар бўйича семинар-практикумлар, маслаҳатлар, индивидуал суҳбатларни ташкил этадилар;

  • болаларнинг ривожланишни назорат қилиш ва таҳлил қилиш, бу болаларнинг кундузи қисқа вақтда мактабгача таълим ташкилотида бўладиган гуруҳларидаги таълим-тарбия ишларининг таркиий қисми бўлиб, у қуйидаги мақсадларни кўзда тутади:

  • психологик-педагогик таъсир кўрсатишнинг индивидуал йўналтирилганлигини аниқлаш, у қуйидагилар билан ифодаланади:

  • ҳар бир боланнг хулқ-атвори ва ривожланиши устидан кузатиб бориш;

  • тарбиявий таъсирларни ўз вақтида коррекциялаш ҳақида қарорларни қабул қилиш.




  1. Download 1.01 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling