1-илова ўзбекистон республикаси мактабгача таълим
Download 1.01 Mb.
|
06880a370b92ccdd8f12abb17fe08063 “Илм йўли” вариатив дастур 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни мактаб таълимига тайёрлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иш режаси қуйидагиларга имкон беради
- Ҳафталик режа.
Йиллик мавзуий режа.Йиллик мавзуи режада ой мавзулари, ҳафта мавзулари акс этади. Мактабгача таълим ташкилотлари ўзларининг йиллик мавзуий режаларини минтақавий ёки бошқа ўзига хосликларнинг ҳисобга олиб тузиб чиқишлари ҳам мумкин. Мазкур мавзуий режа мактабгача таълим ташкилотининг Педагогик кенгашида тасдиқланади9. 8 “Илм йўли” вариатив дастурига 8-илова, «Намунавий йиллик мавзуий режа» 9 “Илм йўли” вариатив дастурига 10-илова, «Намунавий мавзуий режалаштириш» Иш режаси қуйидагиларга имкон беради:таълим-тарбиянинг фаолиятининг мақсади, стратегик ва тактик вазифаларини аниқ ифода этиш; таълим-тарбия ишининг мазмунини мақсали белгилаш, унинг воситалари ва ташкилий шаклланини танлаш; жамоанинг ва ҳар бир шахснинг илгариланма ҳаракатини режалаштириб ҳамда тегишли ўзгартиришлар киритиб бориш жараёнида ўз фаолиятнинг истиқболдаги натижаларини белгилаш имкониятини яратади. Илмий жиҳатдан асосланган аниқ-тиниқ педагогик режанинг мавжудлиги педагог ишни енгиллаштириб, унинг ижодий имкониятиларини оширади. Таълим-тарбия ишини режалаштириш педагог, болалар жамоаси ва ота-оналарнинг ўзара ҳамкорлигига, улар томонидан биргаликдаги фаолият мақсад ва вазифалари таҳлил этишга асосланади. Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача таълимга қўйиладиган Давлат талаблари, болаларни мажбурий бир йиллик таълимга тайёрлаш гуруҳларда мактабга тайёрлаш «Илм йўли» вариатив дастури педагоглар учун янги имкониятларни вужудга келтиради, мактабгача таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этишда қўлланаётган эски шакл ва услубларни қайта кўриб чиқишга ундайди, педагогик ташаббус, тажриба ва ижодга кенг йўл очади. Ҳафталик режа.Ҳафталик режа йиллик мавзуий режага таянади ва ўз ичига ҳафтанинг кичик мавзуларини, шу жумладан, шу мавзу бўйича мазкур ҳафтада ўтказиладиган чора-тадбирларни олади. Ҳафталик режа ҳафта мавзусига мос ҳолда ривожланишнинг барча соҳалари бўйича мақсадларнинг белгиланишига, мос ҳолдаги марказларнинг тайёрланишига, машғулотларнинг тасмиланишига йўналтирилади. Ҳафта мавзуси эркин фаолиятнинг барча марказлари орқали ўтиши лозимдир. Ҳафталик режада ҳам гуруҳдаги, ҳам ташқарида сайр қилиш вақтидаги дидактик ўйинлар, ҳаракатли ўйинлар режалаштирилади. Болалар билан ишлашнинг мазмуни ва кетма-кетлиги фаолият турини (фал фаолият/пассив фаолият; индивидуал (кичик гуруҳда ёки катта гуруҳда; тарбиячи раҳбарлиги остидаги) фаолият, бола раҳбарлиги остидаги фаолият) ва уни амалга ошириш жойини (хона ичидаги фаолият/ташқаридаги фаолият) ҳисобга олиш биан режалаштирилиши зарур. Ҳафталик иш режаси турли-туман ва мослашувчан бўлиб ҳисобланади, яъни, боланинг қизиқишларини ва об-ҳаво ўзгаришларини эътиборга олган ҳолда режалаштирилаётган фаолият бошқаси билан алмаштирилиши мумкин ёки фаоллик вақти коррекцияланиши мумкин бўлади. Масалан, тарбиячи баҳорги гуллаётган боққа болаларни олиб боришни режалаштирган, лекин об-ҳаво ёмғирли бўлса, у ҳолда бу тадбир хона ичида ўтказиладиган бошқа тадбир билан алмаштирилиши мумкин. Ҳафталик режа – бу тарбиячининг ишчи журнали ва машғулотларнинг конспектидир. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling