1-қисм. Тўртламчи давр геологиясини илмий асослари, ўрганиш усуллари ва фойдали қазилмалари


Download 0.52 Mb.
bet37/50
Sana25.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1230277
TuriМетодическое пособие
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   50
Bog'liq
Методичка Тойчиев Хусаинов ўзб

Радиокремнийли. Кремнийни Si32изотопга асосланган ушбу усул 7000 йилгача ва ундан ориқ ёшлардаги, нисбатан анча ёш ҳосилаларни саналаштирди. Денгиз ётқизиқлари учун истиқболли. Si32 таркибли намуналарнинг мутлақ ёшини аниқлашни радиокремнийга айланувчи қўшимча элементларда, яъни Р32 фосфор изотопи бўйича олиб борса бўлади. Бу изотоп кремнийдан яхши ажралиб чиқади. Радиофосфор (радиофосфор усули) ёрдамида аниқланадиган чегаравий ёш– 4000 йил.

  • Фторли (F/P2O5 нисбатлари). Объектларда фторнинг тўпланиши бир ҳил бўлмаган тезликларда боради ва кўпгина омилларга боғлиқ, турли палеобиогеокимёвий ўлкаларда фтор бўйича ёшларни аниқлаш, регионал эталон схемаларини ишлаб чиқишни талаб этади.

  • Радиобериллийли. Бу усул объектни ёшини 5-10 млн. йил сифатида саналаштиришга имкон беради. Денгиз чўкиндиларидаги Be10 юқори таркиблари, бу усул билан чуқур сувли денгиз ва океан ётқизиқларини саналаштиришга имкон беради. Вақт ўтиши билан чўкинди жинсларда радиоактив парчаланишишлар оқибатида Be таркиби камаяди. Агар, охирги бир неча миллион йилларда жинсларни тўпланиши вақти доимий бўлиб турган деб қабул қилинса, унда керннинг узунлиги бўйича Ве ни, уни фақат радиоактив парчаланишлари билан шартлашган таркибини аста-секин пасайиши кузатилади, бу эса чўкиндини ҳосил бўлиш тезлигини аниқлашга имкон беради.

  • Радиохлорли Сl35нинг аҳамиятга молик концентрациясидан асосан, космик нурлар таъсирида радиохлорлар (Сl36) тўпланган қадимий тўртламчи ётқизиқларнинг ёшини аниқлашда фойдаланилади. Усул баланд тоғларнинг оқмас кўлларининг ёшини саналаштиришда истиқболли.

  • Тритийли- ёшлари 120 йилдан ошмаган жуда ёш ётқизиқларни саналаштиришга имкон беради. Тритий водороднинг ярим парчаланиш даври 12,26 йил бўлган, радиоактив хусусиятига эга изотопларидан биридир. Бу усул гидрогеология ва гляциологияда кенг қўлланилади.





        1. Download 0.52 Mb.

          Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   50




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling