1-қисм. Тўртламчи давр геологиясини илмий асослари, ўрганиш усуллари ва фойдали қазилмалари


Download 0.52 Mb.
bet35/50
Sana25.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1230277
TuriМетодическое пособие
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   50
Bog'liq
Методичка Тойчиев Хусаинов ўзб

3.2.3. Палеокриологик тадқиқотлар

Палеокриологик тадқиқотлар совуққа хос нурашлар, ёрилишлар, пластик деформацялар, ёриқлар, тупроқ ва юмшоқ жинсларни гир-добланиши, йирик бўлакли материалларни совуқ уриши, чўкиш ва термокарст, солюфлюкция ва ён бағирлардан жинсларни криоген қулашлари, ён бошга хос эрозия ва музлик ётқизиқларини абразияси, мореналар генезиси ва турлари, криоген жараёнлардаги рельеф шакли (троглар, цирклар, ён бағир террасалари, кўчкилар, қулашлар, оқувчи тупроқлар, гидролакколитлар, тош сочилмалар, полигонал, перигля-циал, музликга хос ҳайдалган ва ювилган водийлар) жарёнларини ўрганишга асосланади


Криолитозоналарнинг макондаги области бўлиб қор қопламлари чегарасидан юқорида бўлган барча тоғ қурилмалари, кўп йиллик музликларнинг ҳозирги замон зонаси (кўп йиллик музқотган тоғ жинслари, ер ости муз таналари); сувсиз ва салбий ҳароратларда концентрацияланган эритмалар билан тўйинган тоғ жинслари, муз қўшимча-аралашмалари бўлмаган тоғ жинслари ҳисобланади (кўмик-даги поналар, термокарстлар кўринишида). Криолитозоналарни қуйи чегаралари бўлиб, ҳарорати 0°С бўлган изотермик юзалари ҳизмат қиладилар. Муз қотиш жараёнлари суткадан то тўртламчи давр давомидаги бир неча ўн минг йилликларгача бўлган вақтий оралиқларни қамраб олади.
Криолитозонада булутларнинг кўчиб юрувчи тизими, қор, муз, тупроқ қопламлари, муз таркибли тоғ жинслари, кўпйиллик яхлар, қутб ороллари ва материкларни музликлари, чучук ва шўрланган ҳавзалардаги муз қоплалари, ер ости ва ғорга хос музлар кузатилади.
Структуравий грунтларнинг алоҳида турдошлари бўлиб кипунлар ёки «қайновчи грунтлар» –тупроқ юзаси ва музлик қатлами устидаги ҳароратнинг ҳар хиллиги туфайли, эриган қор сувларининг ҳаракатла-нишлари оқибатида музлик усти қатламида вужудга келган маҳсулнинг конектив оқими излари мавжуд, грунт юзаси бўлган участкалар ҳисобланади. Бунга солифлюмция излари ва криолитогенезни турли намоёнлари киради.


3.3. Тарихий-археологик усул

Инсон меҳнатининг моддий махсулотлари (ишлаб чиқариш қуроллари ва улар ёрдамида моддий фаровонликлар яратиш: қурилишлар, қурол-яроғлар, безаклар, идишлар, санъат асарлари ва б), шунингдек улар бўйича инсоннинг қадимий ўтмишдаги тарихини тиклаш - буларни барчаси тарихий - археологик усулнинг ўрганиш объектлари ҳисобланадилар.


Тарихий-археологик усул стратиграфия ёндашувлардан (маданий қатламларнинг навбатлшиб келишларини кузатиш), типология (хроно-логик тасниф), меҳнат қуролларида ишлаш изларини ўрганишдан (кремнийга ишлов бериш услуби), радиоуглеродли саналаштиришдан (14С органик қолдиқлар бўйича), археологик ообидалардаги тош қотган дарахтларнинг йиллик ҳалқаларини ўрганиш, палеомагнит ўлчашлардан (ундан буюмлар ясаш учун фойдаланилган куйдирилган глинадаги қолдиқ магнитланганлик), варвометриядан (тасмали глиналар ётқизиқлари бўйича маданий қатламларнинг ёшини ўрнатиш), шунингдек спектрометрия, металлография, петрография, палинология-лардан (чанглар ва споралар бўйича инсон яшаган мухитдаги ўсимлик, иқлим тавсифларини, маданий ўсимлилар таркибларини ўрнатилади), палеозоологиядан (инсон яшаган муҳитдаги ҳайвонот дунёси ва уй ҳайвонларининг таркиби тикланади), палеоантропологиядан (қадимий одамларни қолдиқлари бўйича инсон эволяцияси ўрганилади), шунигдек, статистикалар, тарихлар, этнографияларда (қабила ва ҳалқларнинг ва уларни этник тараққийсини ўрганиш), эпиграфикадан (тошлардаги, меаллардаги, глиналардаги, даратдаги ёзувлар), сфрагис-тикдан (муҳрланишлари), геральдикдан (герблар), социология, санъати тарихларидан кенг фойдаланади.
Археологик топилмалари ўзларининг аҳамиятларга кўра учта турга: 1) турар-жойлар (манзилгох), 2) алоҳида асбоб-анжомлар ва аслаҳалар, ҳамда 3) қайта ётқизилган асбоб-анжомлар ва аслаҳаларга бўлинади. Ушбу топилмалар фақат, улар бўлган ётқизиқларни ёшларининг чегараларини беради (алохида асбоб-анжомлар ва аслаҳа-лар – юқорига хос, қайта ётқизиқлганли қуйига).
Қадимий кишиларнинг турар-жойи уларни қамровчи ётқизиқлар-нинг ёшини саналатириштиради, ёки, ҳар ҳолда ёшнинг юқори чегараларини белгилайди. Турар-жойла гулҳан қолдиқлари – кулларни ва дарахт кўмирларини тўпланишлари, ошхонага хос ташландиқлар – маданий қатлам деб аталувчини ҳосил қилувчи моллюскалар ва чиғаноқлари суякларни, сопол қолдиқлари тўпланишлари бўйича ўрнатилади. Алоҳида қатламчалар сифатидаги, ёки ер юзасида ёки бўлмаса денгиз террасасидаги ётқизиқлар кесимида очилган турур-жойлар айниқса қийматга эга.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling