1-қисм. Тўртламчи давр геологиясини илмий асослари, ўрганиш усуллари ва фойдали қазилмалари
Download 0.52 Mb.
|
Методичка Тойчиев Хусаинов ўзб
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.2.2. Палеотупроққа хос тадқиқотлар
3.2.1. Палеоҳароратли тадқиқотлар
Палеоҳароратли тадқиқотлар Ч. Эмилиани томонидан ишлаб чиқилган ва денгиз ётқизиқларини тадбиқ этиш учун қўлланилади. Палеоҳароратни аниқлашнинг, карбонтларда кислородни изотоп таркиблари бўйича тахлилий усули америкали олим Г.К. Юри томонидан, фақат XX асрнинг 50-нчи йилларида ишлаб чиқилган. Усулнинг энг тўлиқ бўлган назарий асослари, унинг имкониятлари, тахлил ўтказиш йўсинлари, олинган натижалар тўмламларини тахлили ва палеоҳарорат усулини кейинги тараққийси истиқболлари Р. Боуэн, Р. В. Тейс ва Д.П. Найдин, Г. Юри, Р. Боуэн, Г. Лоуэнстам, С. Эпштейн, Ц. Эмилиан ва бошқаларни ишларида баён этилган. Палеоҳароратли таҳлил, совуқ сувларда 18О нинг оғир изотопларини таркиби иссиқ сувларга қараганда юқорилигига асосланади. Ц. Эмилиани ушбу усули билан океанни чуқурликлардаги сувларини ҳароратлари охирги 35 млн йилда 8 °С пасайганини ва окаеннинг туб ётқизиқларида 18О ни катта ва кичик таркиблари бўлган горизонларни навбатлашиб келишларини топди. Ҳозирги пайтда карбонат суяклардаги 18О/16О нисбатлари кўп жиҳатдан, Ер юзасидаги чучук музликларнинг ҳажмлари билан боғлиқ бўлган океан сувининг изотоп фонига боғлиқ (музлик қалқонларида 16О нинг енгил изотопини тўпланиши океанга нисбатан юқори). δ18О нинг эгри чизиқли тебранишлари асосан, океаннинг чуқур сувли ётқизиқларини керни маълумотлари бўйича қурилади ва ҳам океан сувларининг ҳароратини (тубдаги ва юзадаги) ва ҳам турли вақт оралиқларидаги глетчер музнинг ҳажмларини акс эттиради. Ушбу усул ёрдамида, ҳозир океан учун умумий бўлган кайназойнинг палеоиқлими шкаласи ишлаб чиқлган бўлиб, унга маҳаллиий ва регионал иқлимий стратиграфий схемаларни боғлаштириш мумкин. 3.2.2. Палеотупроққа хос тадқиқотлар Палеотупроқлар –Ернинг геологик ўтмишида, ҳозиргидан фарқланувчи тупроқ ҳосил қилиш омилларининг ўзаро таъсирла-шувлари натижасида шаклланган. Палеотупроқларни– кўмилиб ётган (buried paleosols) ва кўмилиб ётмаган (ҳозирги замонга оид ёки эксгумирлашган) палеотупроқларга (non-buried, surface paleosols) ажратиш қабул қилинган. Бундан ташқари палеотупроқларни ёшга оид: – тотўртламчи, эоплейстоцен, плейстоцен голоцен гуруҳлари ажратилади. Бундай бўлинишлар ҳар бир палеотупроқларнинг ёшга оид гуруҳларининг уларни тадқиқ этиш диагностикаси ва усулларини хусусиятлари билан боғлиқ. Дала тадиқиотларини ўтказишда ўзининг эришилувчанликга кенг имкониятлари ва маълумотчанлиги туфайли макро- ва мезосатҳлар катта аҳамият касб этади. Ушбу тадқиқотлар, уларнинг ҳосил бўлишини ўсимликлар тараққийси учун қулай бўлган иссиқ иқлимий муҳитини тасдиқловчи, кўмикдаги горизонтларни ўрганишга асосланган. Совуқ эпохаларнинг ётқизиқлари орасида ётган ҳолда физик-географик муҳитнинг туб ўзгаришларини ифодалаш билан, тупроқлар муҳим стратиграфик ва палеогеографик аҳамиятга эга бўлади. Узоқ масофаларгача кузатилишлари билан, улар бир хил тарздаги қадин қатламларнинг йироқлашган кесимларини, масалан лёссларни коррелияцилашга имкон берадилар. Палеотупроқ усулининг хусусияти шундаки, у турли даражадаги диагенетик ўзгаришларга дучор бўлган тупроқнинг белгилари ва хоссаларида қайд этилган тупроқ ҳосил бўлиш жараёнининг жамланма натижаларини ўрганади. Бу билан боғлиқ равишда, қадимий тупроқнинг тадқиқ этиш принцип ва усулларни тўғри танлаш муҳим аҳамият касб этади. Асосийлари сифатида зоналлик, синхронлик, йўналганлик ва ритмиклики, қиёсий ва ўхшашликлар принциплардан фойдаланилади. Кўмилиб ётган тупроқнинг мавжудлиги (палеотупроқлар) қуруқликнинг айниқса майдатупроқли ётқизиқларнинг қалин қатлам-лари бўлган худудлар учун тавсифли. Улар Шарқий-Европа текисликларида, Украинада, Ўзбекистонда, Хитой ва Шимолий Америкада анча муфассал ўрганилган. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling