1. Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Download 477.47 Kb.
|
74 27.04.2022
[ОКОЗ: 1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.02.00 Шаҳарсозлик ва архитектура соҳасини бошқариш. Архитектура ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасини лицензиялаш; 2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.05.00 Шаҳарсозлик нормативлари. Шаҳарсозлик ҳужжатлари. Экспертиза] [ТСЗ: 1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш] Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирининг Буйруғи «Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш ва мониторинг қилиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 11 майда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 85-сон] (Техник ҳужжатлар) ШНвҚ 1.04.01-22 Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4794-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман: 1. ШНҚ 1.04.01-22 «Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш ва мониторинг қилиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фанлар академияси билан келишилган. 3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Вазир Б. ЗАКИРОВ Тошкент ш., 2022 йил 27 апрель, 74-сон Келишилди: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б. ЮЛДАШЕВ 2022 йил 27 апрель Фавқулодда вазиятлар вазири А. КУЛДАШЕВ 2022 йил 27 апрель Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 27 апрелдаги 74-сон буйруғига ИЛОВА ШНҚ 1.04.01-21 «Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш ва мониторинг қилиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4794-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш ва мониторинг қилиш жараёнларини тартибга солади. 1-боб. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар 1. Мазкур шаҳарсозлик нормаларида қуйидаги техник жиҳатдан тартибда солиш соҳасидаги ҳужжатлардан фойдаланилган: ҚМҚ 2.01.03-19 «Зилзилавий ҳудудларда қурилиш»; ҚМҚ 2.03.01-97 «Бетон ва темирбетон конструкциялари»; ҚМҚ 2.03.07-98 «Тош ва темир-тош конструкциялар»; ҚМҚ 2.03.05-13 «Пўлат конструкциялар»; ҚМҚ 2.01.07-96 «Юклар ва таъсирлар»; ҚМҚ 2.01.16-97 «Турар жой биноларининг жисмоний эскиришини баҳолаш қоидалари»; ҚМҚ 2.03.08-98 «Ёғоч конструкциялар»; ШНҚ 1.04.03-05 «Ижтимоий-маданий аҳамиятга эга ва коммунал соҳа объектлари, турар-жой биноларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, реконструкция қилиш тўғрисидаги йўриқнома»; ШНҚ 2.02.01-19 «Бино ва иншоотлар заминлари»; ШНҚ 1.02.09-15 «Қурилиш учун муҳандислик-геодезик изланишлар. Қоидалар тўплами»; ШНҚ 1.02.10-12 «Қурилиш учун муҳандислик гидрометереология изланишлари». Қоидалар тўплами; ШНҚ 1.02.17 «Таянч геодезия тармоғи (қурилиш учун муҳандислик-геодезик изланишларда таянч геодезия тармоқларини яратиш). Қоидалар тўплами»; ШНҚ 2.02.03-21 «Қозиқли пойдеворлар»; ШНҚ 2.01.15- «Турар жой биноларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги йўриқнома»; ШНҚ 1.02.09-15 «Қурилиш учун муҳандислик-геологик тадқиқотлар»; СП 13-102-2003 «Бино ва иншоотларнинг юк кўтарувчи қурилиш конструкцияларини текшириш қоидалари»; ГОСТ 31937-2011 «Бино ва иншоотлар. Техник ҳолатни текшириш ва мониторинг қилиш қоидалари» (расмий манба: ГОСТ 31937-2011 Здания и сооружения. Правила обследования и мониторинга технического состояния); ҚМҚ 3.01.02-00 «Қурилишда меҳнат хавфсизлиги»; ҚМҚ 2.04.01-98 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва канализацияси»; ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, вентиляция ва кондиционерлаш»; ШНҚ 2.04.08-13 «Газ таъминоти. Лойиҳалаш меъёрлари»; ШНҚ 2.08.01-20 «Турар жой бинолари»; ҚМҚ 2.04.17-98 «Турар жой ва жамоат биноларининг электр жиҳозлари»; ҚМҚ 2.04.20-98 «Алоқа, сигнализация ва диспетчерлик; қурилмалари, турар жой ва жамоат биноларини муҳандислик жиҳозлари. Лойиҳалаш меъёрлари»; ҚМҚ 2.01.08-96 «Шовқиндан ҳимоя қилиш»; ҚМҚ 2.03.11-96 «Қурилиш конструкцияларини коррозиядан ҳимоя қилиш»; ШНҚ 3.02.01-19 «Грунтли иншоотлар, заминлар ва пойдеворлар». 2-боб. Атамалар ва таърифлар 2. Мазкур шаҳарсозлик нормаларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: бино — функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими; иншоот — ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажариш, моддий қимматликларни жойлаштириш ва сақлаш, одамларнинг вақтинча бўлиши (ҳаракатланиши), шунингдек ускуналар ёки коммуникацияларни жойлаштириш (ўтказиш, улаш) учун мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат ҳажмий, ясси ёки чизиқ тарзидаги қурилиш тизими; Download 477.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling