1. Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
(Маълумот хусусиятига эга)
Download 477.47 Kb.
|
74 27.04.2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бино ёки иншоотнинг конструктив хусусиятлари, номланиши Конструкциялар ҳолатининг категорияси
- Қўшимча чегаравий деформациялар Максимал чўкиш, см
- (Маълумот хусусиятига эга)
- Т/р Конструкциялар номланиши Конструктив ечими
- (Тавсия хусусиятига эга)
(Маълумот хусусиятига эга)
Мавжуд биноларнинг чегаравий қўшимча деформациялари
Эслатма: Конструкциялар ҳолатининг IV тоифасига кирувчи бино ва иншоотлар авария олди ёки авария ҳолатида бўлса, уларга қўшимча деформациялар пайдо бўлишига йўл қўйилмайди. ШНҚ 1.04.01-22 «Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш ва мониторинг қилиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига 7-ИЛОВА (Маълумот хусусиятига эга) Пайвандланган ва парчин михли пўлат конструкциялар оғирлигининг қурилиш коэффициенти
ШНҚ 1.04.01-22 «Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш ва мониторинг қилиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига 8-ИЛОВА (Тавсия хусусиятига эга) Объектларнинг умумий хавфсизлигини мониторинг қилиш талаблари (табиий ва техноген характерга эга авария таъсирлардан кенг қамровли хавфни баҳолаш) 1. Бино ва иншоотлар умумий хавфсизлигининг мониторинги маълум объект учун белгиланган хавф ва унинг ўсиш суръатини рухсат этилган қийматгача даврий равишда кузатиш ва текширишлари асосида амалга оширилади. 2. Хавфни баҳолаш учун қуйидаги дастлабки маълумотлар таҳлил қилинади: ушбу объектга хос бўлган асосий хавфлар ва уларнинг турли жамланмаси; объектнинг фойдаланиш шароити ва табиати; объектда фойдаланиладиган воситалар, материаллар ва маҳсулотларнинг кўрсаткичлари; бош режа, объект конструкцияларининг тури, авария содир бўлиши ва ривожланишига таъсир қилиши мумкин бўлган бошқа бино ва объектларнинг жойлашиши; олдин объектда юз берган авариялар ва хавфли ҳолатлар бўйича маълумотлар; авария юз берган вақтда портлашлар юз бериши мумкин бўлган юқори хавфни оширадиган ҳудудлар; объектнинг шикастланиш даражаси ва бўлиши мумкин бўлган авариялар оқибатлари; авариялар оқибатлари ва хавфнинг мақбул даражаси частотаси; индивидуал хавф зоналари; авариялар оқибатларининг хавфи ва оғирлигини камайтириш имкониятлари. 3. Бино ва иншоотларнинг хавфлилик даражаси қуйидаги формула ёрдамида текширилади: Р ≤ [Р] бу ерда, Р — объектнинг хизмат муддати давомида берилган интенсивликнинг хавфли таъсири билан маълум даражадаги бино ва иншоотга зарар етказиш хавфи; [Р] — рухсат этилган хавф даражаси (фон даражаси ҳар бир ҳудуд учун қабул қилинади). 4. Бино ва иншоотларда хавф қиймати Р қуйидаги формула бўйича аниқланади: Р = Р(Н)* Р(А/Н) *Р(Т/Н)* Р(D/Н)* С бу ерда Р(Н) — хавф пайдо бўлиш эҳтимоли; Р(А/Н) ва Р(Т/Н) — кузатилаётган объектда мос равишда фазода ва вақтда хавфга дуч келиш эҳтимоли; Р(D/Н) ва Р(Т/Н) — бу даражадаги зарар етказиш эҳтимоли; C — нисбий зарар (зарар қийматининг объект қийматига нисбати). Фон даражасидан паст хавф мақбул деб қабул қилинади (уни камайтириш бўйича чоралар талаб қилинмайди), юқори хавф эса рухсат этилмаган (камайтириш учун шошилинч чора-тадбирлар тизимини кўриш талаб этилади) даража ҳисобланади. Download 477.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling