Парвоз кичик комиссияси ҳисоботи
қуйидаги шаклда тузилади:
| | | | | | | | | |
20 йил «____» _________________
______________-сон Баённома
Комиссия йиғилишида кўриб чиқилди
|
текшируви муносабати билан Парвоз кичик комиссиясининг амалга оширилган иш натижалари бўйича
ҲИСОБОТ
|
_________________________________________________________________________________________________________
(мансублиги, русуми, давлат регистрацияси рақами ва танитиш белгилари)
____________________________________________________________________________________ самолет (вертолет) билан
_____________________________________________________________________________________________ содир бўлган
(авиаҳодиса санаси ва жойи)
_____________________________________________________________________________________________________
(авиация ҳодисаси тури)
текшируви муносабати билан Парвоз кичик комиссиясининг
амалга оширилган иш натижалари бўйича
ҲИСОБОТ
1. КИЧИК КОМИССИЯ ТОМОНИДАН БАЖАРИЛГАН
АСОСИЙ ИШЛАР
|
Кичик комиссия томонидан бажарилган асосий ишларнинг тўлиқ рўйхати, илова қилинаётган асосий ҳисобот ҳужжатлари билан келтирилади.
Масалан:
экипажнинг ушбу парвоз учун тайёргарлиги ва бўлинмада парвоз ишларини ташкил этиш даражаси ўрганилди (парвоз гуруҳининг ҳисоботи илова қилинади);
борт ёзув ускунаси маълумотларини расшифровка қилиш натижаларининг таҳлили ўтказилди ва бошқалар.
|
2. ТАҲЛИЛ
|
Ушбу бўлим кичик комиссия ҳисоботининг асосий бўлими ҳисобланиб, экипаж, парвозларни таъминлаш хизматлари мутахассислари ҳаракатларининг тўғрилиги, мавжуд оғиш ва хатоликларнинг сабаблари ҳақидаги хулосаларни тўлиқ асослаб бериши, кичик комиссиянинг ишчи гуруҳлари томонидан олинган натижаларни, зарур ҳолларда бошқа кичик комиссиялар маълумотларидан фойдаланган ҳолда умумлаштириши лозим.
Тавсифлаш шаклида тузиладиган бўлим қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:
экипаж таркиби, бажарилаётган топшириқнинг характери;
экипаж аъзолари касбий тайёргарлигининг қисқача тавсифи, парвоздаги ҳаракатларнинг тўғрилигига таъсир кўрсатган барча мавжуд оғишларни кўрсатган ҳолда унинг белгиланган талабларга мувофиқлиги, ушбу турдаги ишларни бажариш учун рухсатноманинг мавжудлиги ва ушбу рухсатноманинг асосланганлиги. Авиация ҳалокатини текшириш натижасида парвозни таъминлаш хизматлари фаолиятида авиация ҳодисасига таъсир кўрсатган камчиликлар аниқланган бўлса, ушбу хизматларнинг ходимлари ҳақида шу каби маълумотлар тақдим этилади;
экипаж, таъминлаш хизматлари ходимлари ва бошқа мансабдор шахслар томонидан йўл қўйилган, кейинги ҳодисаларга таъсир кўрсатган барча оғишлар ва қоидабузилишларни кўрсатган ҳолда ушбу парвозга тайёргарлик кўришнинг тавсифи;
метеошароитлар (оддий, мураккаб), аэродромларнинг ҳолати, парвоз қилиш ва қўниш юзасидан қабул қилинган қарорнинг асослилигини баҳолаш;
алоҳида вазиятнинг ривожланиши бошлангунга қадар хусусиятлари ва оғишлари кўрсатилган ҳолда парвознинг қисқача тавсифи;
экипаж ва парвозни таъминлаш хизматлари ходимларининг ҳаракатлари нуқтаи назаридан алоҳида вазиятнинг юзага келиши ва ривожланиши жараёнининг батафсил хронологик тавсифи, бунда ушбу ҳаракатларнинг тўғрилигини баҳолаш ва парвоз натижаларига таъсир кўрсатган барча оғишларни кўрсатиш;
экипаж ва таъминлаш хизматлари ходимларининг нотўғри ҳаракатлари сабабларини таҳлил қилиш ва асослаш.
Таҳлил жараёнида, уни тушуниш ва асослаш учун зарур бўлган, ишчи гуруҳлар томонидан олинган барча ҳақиқий маълумотлар келтирилади.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |