1. Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Download 0.87 Mb.
|
660 17.11.2022 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6. ҲАВО КЕМАСИНИНГ ҲОЛАТИ
- 7. ТЕКШИРУВ ДАВОМИДА АНИҚЛАНГАН БОШҚА КАМЧИЛИКЛАР
- 8. ТАВСИЯЛАР
Муҳандислик-техник кичик комиссияси ҳисоботига қуйидагилар илова қилинади: кичик комиссия таркибига кирувчи ишчи гуруҳларининг ҳисоботлари, иловалари билан; кичик комиссия ва унинг ишчи гуруҳлари таркиби; кичик комиссия мажлисининг баённомалари. Самолёт (вертолёт) бўйича эксплуатация қилиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш қоидалари бажарилишини таҳлил қилиш гуруҳи ҳисоботида кўрсатиладиган ҳаво кемаси ва техник эксплуатация бўйича мажбурий маълумотлар рўйхати Ҳаво кемаси бўйича: тури, давлат рўйхатидан ўтказилган идентификация белгиси ва заводда берилган рақам; мансублиги; ишлаб чиқарувчи завод ва чиқарилган сана; ресурслар ва хизмат муддатлари: кафолатланган, тайинланган, биринчи таъмирлашгача, таъмирлашлараро; эксплуатация қилиш бошланганидан бери учган вақти (соат, дақиқа, қўнишлар); таъмирлашлар сони, охирги таъмирлаш санаси ва жойи, охирги таъмирлашдан кейинги учган вақти (соат, дақиқа, қўнишлар); учишга яроқлилиги ҳақида маълумотлар (рўйхатга олиш ва хизмат кўрсатиш сертификатлари мавжудлиги ва амал қилиш муддатлари, берилган санаси ва сертификат берган органнинг номи). Зарур бўлса, шунга ўхшаш маълумотлар ишдан чиққан агрегатлар учун тақдим этилади. Двигателлар бўйича (ҳар бири учун): тури, заводда берилган рақами; ишлаб чиқарилган сана, ишлаб чиқарувчи завод; ресурслар ва хизмат муддатлари: кафолатланган, тайинланган, биринчи таъмирлашгача, таъмирлашлараро; эксплуатация қилиш бошлаиганидан буён учган вақти (соат, дақиқа, қўнишлар); таъмирлашлар сони, охирги таъмирлаш санаси ва жойи, охирги таъмирдан кейинги учган вақти (соат, дақиқа, қўнишлар); самолёт (вертолёт)га ўрнатиш санаси ва жойи, қайси компания ўрнатган; вертолётлар учун шу каби маълумотлар бош редуктор бўйича кўрсатилади. Зарур ҳолларда, шу каби маълумотлар двигателларнинг носоз агрегатлари учун кўрсатилади. Техник эксплуатация бўйича: охирги даврий техник хизмат кўрсатиш санаси, жойи ва шакли; хизмат кўрсатишни амалга оширган смена рақами, ижрочилар, смена раҳбари ва ишлар бажарилишини назорат қилувчи шахснинг фамилиялари, наряд-карта рақами; охирги даврий техник хизмат кўрсатишдан кейин учган вақти; сўнгги оператив хизмат кўрсатишнинг санаси, жойи ва шакли; хизмат кўрсатишни амалга оширган смена рақами, ижрочилар, смена раҳбари ва ишлар бажарилишини назорат қилувчи шахснинг фамилиялари, наряд-карта рақами; охирги оператив техник хизмат кўрсатишдан кейин учган вақти; ҳалокат сабабига боғлиқ бўлиши мумкин бўлган охирги оператив ва даврий техник хизмат кўрсатиш вақтида бартараф этилган ишдан чиқиш ва носозликлар рўйхати, бартараф этиш усуллари кўрсатиб ўтилган ҳолда; бартараф этиш санаси ва усуллари кўрсатилган ҳолда эксплуатация қилишда охирги йил давомида такрорланиб келаётган ишдан чиқишлар ва носозликлар рўйхати; эксплуатация қилиш ва таъмирлашда бажарилмаган бюллетенлар ва кўрсатмалар рўйхати, бажарилмаганлик сабаблари. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling