3. АВИАЦИЯ ҲАЛОКАТИ
СОДИР БЎЛГАИ ЖОЙНИИГ ТАВСИФИ
Авиация ҳалокати жойининг тавсифи келтирилади. Ҳаво кемасининг ерга ёки бошқа тўсиқларга биринчи тегиш жойини, самолёт парчалари сочилган майдоннинг ўлчамлари ва сочилиш йўналиши, ёнгин зонасининг мавжудлиги ва жойлашиши (маҳаллий жойга боғланган ҳолда) кўрсатилади. Конструкциянинг асосий элементлари жойлашувининг қисқача тавсифи келтирилади.
Ҳаво кемасининг ер ва унинг атрофидаги предметлар билан тўқнашиш хусусияти, конструкция сочилиб кетишининг умумий характери тарифланади.
Бу маълумотлардан, шунингдек, борт ёзув ускуналари маълумотларидан фойдаланиб, ҳаво кемасининг ер билан тўқнашиш вақтида ҳаво ҳудудидаги ҳолати аниқланади. Ҳалокат вақтида ҳаво кемасининг конфигурацияси кўрсатилади.
|
4. ТАҲЛИЛ
|
Ушбу бўлим кичик комиссия ҳисоботининг асосий бўлими ҳисобланиб, авиация техникасининг ишлаш қобилияти ҳақидаги ёки ишдан чиқиш ҳолатлари мавжудлиги ва сабаблари, ҳаво кемасининг техник эксплуатацияси сифати тўғрисидаги хулосаларни тўлиқ асослаб бериши, кичик комиссия ишчи гуруҳлари томонидан олинган натижаларни, зарур ҳолларда, бошқа кичик комиссиялар маълумотларидан фойдаланган ҳолда умумлаштириши керак.
Тавсифлаш шаклида тузиладиган қисм қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:
ҳаво кемасини парвозга тайёрлашнинг қисқача тавсифи (жумладан, сўнгги даврий ва оператив техник хизмат кўрсатиш), бунда авиация техникаси ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатган, йўл қўйилган барча оғишлар ва қоидабузилишларни кўрсатиш;
алоҳида вазиятнинг ривожланиши бошлангунга қадар (авиация техникаси нуқтаи назаридан) парвознинг қисқача тавсифи, бунда унинг хусусиятлари ва оғишларни кўрсатиш;
алоҳида вазиятнинг юзага келиши ва ривожланиши жараёнида авиация техникаси ишлашининг батафсил тавсифи, бунда ишдан чиқиш ҳолатларининг (мавжуд бўлса) кетма-кетлиги ва ўзаро таъсирини таҳлил қилиш;
авиация техникаси ишлаш қобилиятини қуйидаги асосий функционал тизимлар бўйича батафсил таҳлил қилиш:
планер;
бошқарув тизими;
ёқилғи тизими;
гидротизим;
кондиционер тизими;
музлашга қарши тизим;
двигателлар;
авиацияцион ва радиоэлектрон асбоб-ускуналар.
Ишдан чиқиш ҳолатлари бўлмаганда, функционал тизим ишлаш қобилияти бўйича мавжуд бўлган далиллар тақдим этилади. Ишдан чиқиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, уларнинг сабаблари батафсил таҳлили келтирилади. Авиация ҳалокати ёнғин содир бўлиши билан боғлиқ бўлса, унинг сабаблари ва содир бўлган жойи таҳлили тақдим этилиб, мавжуд бўлган ўзига хос аломатлари тавсифланади.
Таҳлил жараёнида уни тушуниш ва асослаш учун зарур бўлган, кичик комиссия ихтиёрида мавжуд бўлган барча ҳаққоний маълумотлар, шу жумладан махсус тадқиқотлар натижалари тақдим этилади. Кичик комиссия фаолияти давомида авиация техникасининг мавжуд ишдан чиқиш ҳолатларига авиация техникасига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашдаги камчиликлар сабаб бўлганлиги аниқланса, бу камчиликларнинг тавсифи, зарур ҳолларда эса авиация техникасини таъмирлаш ёки техник хизмат кўрсатиш ва уни парвозга тайёрлаш билан шуғулланувчи ходимлар ҳақида маълумот тақдим этилади.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |