1. Иқтисодиёт ва унинг бош масаласи Иқтисодиёт назариясининг фан сифатида шаклланиши
Download 127.5 Kb.
|
1-мавзу
марксизм деб номланган назарий йўналиш ўзларининг назариясида жамият тараққиётига табиий-тарихий жараён деб қараб, ижтимоий-иқтисодий формациялар, уларнинг иқтисодий тузуми, таркибий қисмлари, вужудга келиш, ривожланиш ва бошқаси билан алмашиш сабаблари тўғрисидаги таълимотни ҳамда қўшимча қиймат назариясини яратдилар.
XIX асрнинг охирги чорагидан иқтисодиёт назариясининг янги йўналиши «экономикс» вужудга кела бошлади. Авввало, айтиб ўтиш керак, мазкур йўналиш классик илмий йўналишнинг асосий белгиларига эга эди. Биринчидан, ушбу йўналиш тадқиқотчилари иқтисодиётни тадқиқ этишда билиш усулларининг кенг доирасига таянишади. Улар биринчи бўлиб хўжалик жараёнларининг миқдоран ўзаро боғлиқликларини аниқлашда математик усуллардан, иқтисодий психология усулларидан фойдаланишди. Иккинчидан «экономикс» вакиллари иқтисодиёт назариясининг предмети сифатида инсонлар ўртасидаги ташкилий-иқтисодий муносабатларни қарашди (классикларда ижтимоий-иқтисодий муносабатлар). Неъматлар доиравий айланишида асосий ва белгиловчи бўлиб бозорга оид айирбошлаш битимлари тан олинди. Иқтисодиёт назарияси предметининг янгича талқини хўжалик юритишнинг бозор тизими тўғрисидаги маржинализм деб аталган бутун бир таълимотга олиб келди. У инглизча сўздан олинган бўлиб, охирги, қўшилган деган маънони беради. Унинг асосчилари Австрия иқтисодий мактабининг намоёндалари (Карл Менгер, Фридрих фон Визер, Бем-Баверк ва бошқалар) бўлиб, улар томонидан қўшилган товар нафлилигининг, қўшилган меҳнат ёки ресурс унумдорлигининг пасайиб бориш қонуни деган назариялар ишлаб чиқилди. Маржинализм назарияси аниқ олинган товарга бўлган талаб ва унинг нархи ўртасидаги боғлиқлик ва ўзаро таъсирини таҳлил қилишда кенг қўлланилди. Иқтисодиёт назариясининг янги йўналиши неоклассик, яъни янги классик деб ном олди. Бу назариянинг йирик намоёндаларидан бири А.Маршалл бўлиб, у иқтисодий жараённинг функционал боғланиши ва функционал нисбатларини ишлаб чиқишга ҳаракат қилди, бозор мувозанатини ва нархни аниқловчи омиллар талаб ва таклифдан иборат деб қаради. Бу назарий йўналишнинг намоёндаларидан бири Швейцария иқтисодчиси Леон Вальрас бўлиб, у умумий иқтисодий мувозанат моделининг нусхасини ишлаб чиқишга ҳаракат қилди. Австрия иқтисодий мактабининг намоёндаси Й.Шумпетер 1912 йилда ёзган “Иқтисодий тараққиёт назарияси” деб аталган китобида иқтисодий тизимлар ўзгаришининг ички кучларини, уларнинг ички мазмунини ва туртки берувчи кучини кўрсатишга ҳаракат қилди ва у иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи асосий куч тадбиркорлик деган хулосага келади. 1936 йилда инглиз иқтисодчиси Жон Мейнард Кейнс ўзининг “Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси” деган китобида макроиқтисодий кўрсаткичлар: миллий даромад, капитал харажатлар, истеъмол ва жамғаришнинг ўзаро боғлиқлигини таҳлил қилиб, инвестиция ва истеъмолнинг энг мақсадга мувофиқ тарзда ташкил топиши иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили деб кўрсатади. Кейнс таълимоти, яъни Download 127.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling