1. Kasbiy pedagogika fanining ob’ekti va maqsadi, vazifalarini izohlang!
Кўргазмали ва амалий методларни изоҳлаб беринг?
Download 379.84 Kb.
|
Билетга жавоблар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.Суҳбат методига нималар киради Суҳбат.
3.Кўргазмали ва амалий методларни изоҳлаб беринг? Кўргазмали метод
Инсоннинг ташқи оламни сезишининг энг муҳим органи – кўздир. Олимларнинг фикрича, 80% информация кўз орқали тушади, 80% иш операциялари кўз орқали қилинади. Мана шулардан кўришимиз мумкинки, таълим жараѐнида кўргазмали метод катта аҳамиятга эга. Умумтехник ва касб таълими фанлари бўйича кўргазмали методлар, табиий (асбоб, дастгоҳ, деталл, жиҳоз, материал намуналари) ва тасвирий (плакатлар, модел, макет, схема, кино-видеофильм, кино проекция, компьютер, мультимедиа). Ўқитувчи мавзуни тушунтиришда кўргазма сифатида ѐки бир хил ҳолларда ўрганилаѐтган фан бўйича аниқ кўргазма сифатида, янги ахборотларни беришда кўргазмали методлар жуда қулайдир. Амалий метод. Машқ амалий методнинг асоси ҳисобланади. Машқ ўтказишнинг асосий мақсади ўқитиш жараѐнида таълим олувчилар техника ва касбий фанлар бўйича эгаллаган билимларини амалиѐтда қўллай билишни ўргатишдир. Таълим олувчиларнинг билимларни мустаҳкамлашда ҳам машқларнинг ўрни каттадир. Ҳамма машқларни 3 та асосий типга келтириш мумкин: репродуктив, бадиий, изланувчанлик. 4.Суҳбат методига нималар киради? Суҳбат. Бу метод асосан савол-жавоб йўсинида олиб борилади. Суҳбатларнинг маълум мақсадга қаратилганлиги уларнинг характерини белгилайди. Суҳбат эвристик, этик, инструктив методик характерда бўлиши мумкин. Суҳбат методи талабаларнинг фаол иштироки орқали ўтказилганлиги учун уларда ҳам мустақил фикрлаш, хулосалаш каби хислатларни шакллантиради. Машғулотларни ташкил қилиш ва уни олиб бориш жараѐнида педагог суҳбат методидан фойдаланганда қуйидаги шартларга амал қилиши керак. Суҳбат методи. Оғзаки баѐн. Умумтехника ва касбий фанларни ўрганиш жараѐни ўқув материалини оғзаки баѐнини гапириб бериш ваnтушунтириш орқали амалга оширилади, бунда мавзу тўлиқ таққосланади, исботланиб, мисоллар билан тушунтирилади. Баѐн қилинаѐтган материал таълим олувчиларнинг тушуниши учун қийин бўлган, янги маълумотлар хабар қилинган, меҳнат усулларини бажариш йўлларини тушунтириб бериш талаб қилинган ҳолларда оғзаки баѐн қилиш методидан фойдаланилади. Умумий талаблардан қуйидагиларни ажратиб оламиз: - илмий-техник аниқ мазмун; - мантиқий тузилиши ва кетма-кетлиги; - таълим олувчиларга тушунарли ва осон етиб борадиган; - ҳар бир босқичда фикрнинг аниқ ва равшанлиги; - таълим олувчиларнинг эътиборлилиги, фаоллигини ошириш. Суҳбат – бу касб таълимининг шундай усулидирки, унда ўқитувчи тўғри қўйилган саволлар ѐрдамида таълим олувчиларда илгари ўзлаштирилган билимларни ҳосил қилиб эсга туширади ва шу асосда мустақил равишда янги билимлар ҳосил қилишга ундайди. Таълим олувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини ташкил қилиш ва бошқариш савол-жавоб методи орқали амалга оширилади. Бундай суҳбат эвристик суҳбат дейилади. Умумий ўтказилган суҳбатлар таълим олувчиларни қизиқишини, диққатини оширишга, билимларни яхши эгаллашга олиб келади. Лекин суҳбат методи оғзаки баѐн методидан кўра мураккаброқдир, яъни ўқитувчидан дарсга пухта тайѐрланишни талаб қилади. Касбий фанларни ўрганишда эвристик суҳбатнинг қуйидаги шартларини кўрсатиш мумкин: - ўқув материалининг мазмуни мантиқий тўғри тузилган бўлиши шарт; - янги ўқув материалини ўрганишда кўпроқ техник ва технологик ҳужжатларни муҳокама қилишга қаратиш керак; - суҳбатни бошқа методлар ва ўқув ишлари турлари билан бирга ўтказиш керак (тушунтириш, китоб билан ишлаш, кузатув). Эвристик суҳбатда саволлар кенг қамровли тузилган бўлиши лозим. Ушбу ўринда қуйидаги саволларни кўрсатиш мумкин: 1. Фанларни қарама-қарши қўйиш (унинг кўринишини, жараѐнини, далилларини ва бошқаларни); 2. Ҳар хил ҳолатга тушиб қолганда ҳам билимларидан фойдалана олишни аниқлаш; 3. Сабабини ташхисли тушунтириш; 4. Исботлаш «ҳа» ѐки «қарши» га далил келтириш; 5. Фанлараро боғлиқликни ўрнатиш. Суҳбат ўтказишда унинг мантиқий режасига қатъий риоя қилиш керак, савол-жавобларнинг кетма-кетлиги шундай тузилган бўлиши керакки, унда мавзу мураккаблашиб, ривожланиб боришини таълим олувчи сезиши лозим. Ўқитувчи суҳбатни хулоса қилиб тугатиши керак. Download 379.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling