1. Kasbiy pedagogika fanining ob’ekti va maqsadi, vazifalarini izohlang!


Таълим жараѐнида назорат қилишнинг қандай турлари мавжуд? Таълим


Download 379.84 Kb.
bet115/127
Sana27.01.2023
Hajmi379.84 Kb.
#1132860
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   127
Bog'liq
Билетга жавоблар

5. Таълим жараѐнида назорат қилишнинг қандай турлари мавжуд? Таълим – махсус тайѐрланган кишилар раҳбарлигида ўтказиладиган, ўқувчиларни билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантирадиган, қобилиятларини ўстирадиган, уларнинг дунѐқарашини таркиб топтирадиган жараѐндир.Таълим жараѐни ўқитувчи билан ўқувчиларнинг биргаликдаги фаолияти бўлиб, у икки тамонлама ҳарактерга эга. Ўқитувчининг фаолияти
туфайли таълим пухта ўйлаб чиқилган мақсад, мазмун ва дастурлар асосида олиб бориладиган жараѐнга айланиб, кутилган натижани беради. Таълим жараѐнининг мазмунини билим, кўникма ва малака ташқил қилади.
Таълим жараѐнида талабаларни ўзлаштириш, фикрлаш жараѐнини ташкил этиш бўйича эса қуйидаги методларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
 ўқитишнинг маъруза (суҳбат) методи;
 ўқитишнинг амалий ишлар методи;
лаборатория ишлари методи;
 мустақил ишлар методи;
 репродукцив-эвристик метод;
 илмий-тадқиқот методи;
 ўқитишнинг муаммоли-изланиш методи;
 ўқитишнинг индуктив ва дидуктив методи.
Таълим методини 3 та асосий гуруҳга бўлишимиз мумкин:
1. Ўқув билиш ва ўқув ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилиш ва амалга ошириш методи.
2. Ўқув фаолиятига қизиқтириш ва рағбатлантириш методи.
3. Таълим олувчилар ўқув фаолияти самарадорлигини назорат қилиш ва
ўз-ўзини назорат қилиш методи

Билет №28
1.Ҳозирги замон ўқув воситаларига мисоллар келтиринг?
2.Таълимда «инновацион жараёнлар» термини нимани англатади?
3.Замонавий ўқитиш технологияларининг аҳамиятини тушунтиринг?
4.Касбий педагогика фанининг қандай категорияларини биласиз?
5. Назарий таълим методи деганда нимани тушунасиз?
1.Ҳозирги замон ўқув воситаларига мисоллар келтиринг? Ҳозирги замон ўқув воситаларининг тавсифномаси:
Кейинги вақтларда «ўқитишнинг компьютер технологиялари» тушунчаси тарқалган бўлиб, бу компьютерлар базасида амалга оширилган ўқитиш технологиялари билан изоҳланади. Бироқ ахборот технологиялари тушунчаси ўқитишнинг компьютер технологиялари тушунчасидан кенгроқдир, чунки компьютерлар ахборот технологиялари техник воситаларининг таркибий қисмидир.
Бугунги кунда турли оптик хотирловчи қурилмалар (видеодисклар,оптик дисклар) кенг еарқалди. Улардан фойдаланиш матнли график ахборотни бир вақтда биргаликда ѐзиш имконини беради, шу билан бирга уни қайта тиклашда юқори сифатли тасвир пайдо бўлади. Магнит ѐзувдан фарқли ўлароқ, оптик дисклардаги ѐзув исталган сондаги қайта тиклашларда ҳам ѐмонлашмайди. Компьютерлар ишининг дастур-математик таъминоти юқори технологик ишлаб чиқариш тараққиѐтининг муҳим йўналиши бўлмоқда.
Шунингдек, техник ва дастурли ахборот технологиялари мавжуд бўлиб, уларга қуйидагилар киради:
ЭҲМ тармоқлари. Ҳозирги вақтда билимларнинг барча соҳаларида ЭҲМ ѐки компьютер (локал ѐки глобал) тармоқлари кенг тарқалган. ЭҲМ локал тармоқлари унча катта бўлмаган фазода амалга оширилади ва ахборот хизмати турли тармоқларининг интегратори бўлади. Улар ташкилотлардаги барча ахборот технологиялари воситаларини бирлаштиради ҳамда уларнинг самарадорлигини оширади. ЭҲМ глобал тармоқлари эса, ахборотни катта масофаларга узатилишини амалга ошириш имконини беради.
Йўлдош алоқа тизимлари кўплаб ер устидаги станцияларни ва ер сунъий йўлдошидаги ретренсляторларни ўз ичига олади. Бугунги кунга келиб, бу тизимлар компьютерлар орасидаги алоқани амалга ошириш учун маълумотлар тўплаш, телевидение дастурини узатиш мақсадида
ишлатилмоқда.
Сунъий интеллект тизимлари. Сунъий интеллект элементли ЭҲМнинг одатдаги ЭҲМдан фарқи шундаки, одатдаги ЭҲМлар фақат статистик маълумотларни, сунъий интеллект тизимлари эса билимларни ишлаб чиқади.
Информатиканинг алоҳида йўналиши сунъий интеллектдир. Одам ақлий фаолиятининг баъзи турларини амалга оширувчи дастурли-техника воситалари ишлаб чиқилмоқда.
Электрон почта. «Электрон почта» – бу корреспонденциялар алмашиши учун почтага ўхшаш ахборот узатиш ва ишлаб чиқишнинг электрон усулларидан фойдаланиш, яъни босма материаллар, жадваллар ва журналларни узатиш ҳамда электрон почта яъни, қоғозсиз почта алоқалари хизматидан иборат бўлиб, у хабарларни тўплаш, ишлаб чиқиш ва тақдим
этиш ҳамда маълумотларни узатиш тармоқлари тизимидир.
Электрон почта асосида аҳолига электрон газета ва журналлар каби ахборот хизмати кўрсатиш амалга оширилган. Сўнгги йилларда жаҳон бозорида электрон нашрлар сони борган сари кўпайиб бормоқда. Бу жараѐн компакт оптик дисклар кенг тарқалиши билан тезлашди.
Телеконференциялар. Телеконференциялар замонавий ахборот технологияларининг амалга оширилишига мисол бўла олади. Телеконференцияларни ўтказиш учун қуйидаги аппаратуралардан фойдаланилади:
терминаллар, телевезион камералар, график дисплейлар, катта намойиш экранлари. Шунингдек, телеконференциялар орқали долзарб масалалар муҳокамасини тезкорлик билан ташкил этиш, муҳокама учун исталган расмли материаллардан фойдаланиш, долзарб масалаларни муҳокама
қилишда иштирок этувчи мутахассислар доирасини кенгайтириш, халқаро маълумотлар банкларидаги исталган ахборотдан фойдаланиш каби имкониятлар юзага келади.



Download 379.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling