1. Kasbiy pedagogika fanining ob’ekti va maqsadi, vazifalarini izohlang!
Тестнинг афзаллик томонлари нимада?
Download 379.84 Kb.
|
Билетга жавоблар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.Ўқитиш воситаларига нималар киради Ўқитиш воситалари
2.Тестнинг афзаллик томонлари нимада? Тест (инглизча–синаш) – бу бирор-бир фаолиятни бажариш учун маълум даражадаги билимни эгаллашга қаратилган топшириқлардир. Тестнинг тўғри бажарилганлигини ўлчаш ва баҳолаш мақсадида ҳар бир тестга эксперт методи ёрдамида эталон ишлаб чиқилади. Ўз эталонига эга бўлмаган ҳар қандай тест, одатдагидек, бажарилиш сифати ҳақида субъектив мулоҳаза юритиш эвазига хулоса чиқарувчи назорат топшириғига айланиб қолади.
Тест назоратлари ва унинг афзалликлари: етарли тарзда тузилган педагогик тест натижалари назорат ўтказаётган шахсга боғлиқ бўлмаган холис педагогик ўлчов қуроли ҳисобланади; тест ўқув мавзуларининг барча асосий мазмунини қамраб олиши мумкин, ўқитиш натижаларини тест усулида ўлчаш барча текширилувчиларга баравар қўлланадиган олдиндан ишлаб чиқилган мезон асосида аниқ ва ишончли баҳо беради; тест назорати технологиялашувчан бўлиб, у нисбатан қисқа вақт ичида маълум ўқув мавзулари ўзлаштирилишининг тўла назоратини кам куч ва воситалар сарфлаган ҳолда ўтказиш имконини беради. тест назорати компьютерлар ёрдамида осон автоматлаштирилади. Бу педагогик тест ўтказишнинг асосий афзалликларидан биридир. Тўғри ташкил қилинганда педагогик тест талабалар билимларини холис баҳолаш самарасини беради, чунки бу баҳо уни қўяётган одамга боғлиқ бўлмайди. У барча текширилувчиларга бир хил қўлланадиган қилиб тузилган мезон бўйича тўғри ечилган тест топшириқлари фоизи асосида аниқланади. Шунинг учун педагогик тест тўла асос билан ўқитиш натижаларини аниқ ва ишончли баҳолашга имкон берадиган педагогик ўлчов қуроли деб аталади. Аммо бундай баҳолаш жараёни фақат илмий талабларга риоя қилинган ҳолда тузилган, текширилувчан ва меъёрига етказилган сифатли тест воситасидагина амалга оширилиши мумкин. 3.Ўқитиш воситаларига нималар киради? Ўқитиш воситалари - бу моддий ва теварак-атрофлар, табиий объектлар, бундан ташқари инсон томонидан ўқув-тарбиявий жараѐнида ахборот олиб юрувчи педагог ва ўқитувчилар фаолиятида уларнинг ўз олдига қўйган ўқитиш, тарбиялаш мақсадида қўлланиладиган қурол сифатида яратилган сунъий объектлардир. Ўқитиш воситалари шу билан бирга унинг мазмуни, услублари, ташкилий шакллари ўқитиш тизимини лойиҳалаштирилган ва ўқувтарбиявий жараѐннинг таркибий бўлимларидан биридир. Бундан ташқари ҳар бир ўқув-тарбиявий муассасанинг энг муҳим таркибий қисмидир. Педагогика фани ва амалиѐтида қўлланиладиган турли хил тизимларнинг бўлимларида бўлаѐтган моддий ўқитиш воситалари ҳозирги пайтда жорий қилинган тизимларнинг ҳаракатланиши, қайта қурилиши ва бир-бири билан боғлиқлигини назарда тутган ҳолда бошқа таркибий қисмларга бевосита таъсир кўрсатади. Бугунги кунда таълим олувчилар ўз ижодий потенциалини назорат қилиш, табиатдан берилган истеъдод ва қобилиятларини ривожлантиришга янги техника пайдо бўлгандан бери ўқитишнинг янги усул ва технологияларини эгаллашга реал имкониятлари бор. Шундай қилиб, дидактиканинг категория аппаратида моддий воситалар (иш қуроллари) мақсад ва мазмунлари, усуллари, ўқитишнинг ташкилий шакллари билан биргаликда мустақиллик ҳолатига эга. Бундан ташқари ижтимоий ҳаѐтнинг ҳар бир соҳасида технологиялаштириш муносабати билан ўқув-тарбиявий фаолиятда ўқитиш воситаларининг аҳамияти ортиб бормоқда, муаммоларга оид тадқиқотларда икки асосий йўналиш: педагогик ва инженерлик нуқтаи назари бор. Дидактик нуқтаи назарга атроф-муҳитни тавсифлашга бағишланган ўқув воситаларини таснифлаш киради: Download 379.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling