1. Kasbiy pedagogika fanining ob’ekti va maqsadi, vazifalarini izohlang!


Download 379.84 Kb.
bet56/127
Sana27.01.2023
Hajmi379.84 Kb.
#1132860
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   127
Bog'liq
Билетга жавоблар

Билет №14
1 Масофавий ўқитиш деганда нимани тушунасиз?
2.Касбий педагогика фанининг предмети нима?
3.Халқ педагогикасининг ривожланиш босқичларини кўрсатиб беринг.
4.Босқичли ўқитиш нима?
5. Ахборот технологияларига нималар киради?
1 Масофавий ўқитиш деганда нимани тушунасиз? Ахборотни узатиш ва қайта қабул қилишнинг рақамли техникаси имконияти телеконференция-янги техник даражада телефон ва телевидениенинг бирга қўшилгани-телеконференцияни ташкил этиш
имкониятини беради. Телеконференцияни ўтказиш технологияси бир
пайтнинг ўзида турли масофадаги муассасаларнинг ходимлари ўртасида
мулоқот қилиш имконини яратади. Иштирокчилар бунда нафақат бирбирини кўриш ва эшитиш билан бирга ѐнма-ѐн, юзма-юз тургандек шароитга эга бўладилар.
Телеконференциянинг асосий афзалликлари қуйидагилар:
1. Долзарб масалалар муҳокамасини тезкор ташкил этиш ва ҳудудий
жиҳатдан узоқда бўлган, бу масалага қизиққан ўртоқларни ўз вақгида
хабардор қилиб қўйиш. Бу ҳолатда бирор жойга боришга ва транспорт
харажатларига зарурият қолмайди. Мутахассис ўз иш жойидан узоқ вақт
кетмайди.
2. Муҳокама қилиш учун иштирок этувчи ташкилотлардан биридаги ҳар
қандай материалдан — жадвал, диаграмма, матндан фойдаланиш мумкин.
Баъзан айрим ҳисоб китоблар қилиш ѐки модел вазиятларни қайтариш зарур бўлиб қолади. Буларнинг барчасини телеконференция учун
фойдаланиладиган техника ѐрдамида бажариш мумкин.
3. Телеконференция аппаратуралари мавжуд бўлганда, муҳокама
этиладиган муаммо бўйича қарор қабул қилиш учун қатнашиши зарур
мутахассислар доирасини кенгайтириш мумкин. Анъанавий усуллар орқали эса ишни амалга ошириш мушкул.
4. Телеконференция пайтида маълумотлар базаси билан алоқа бўлганда
деярли ҳар қандай маълумотнома ахборотидан фойдаланиш ва у билан бутун телеконференция иштирокчиларини таништириш мумкин бўлади.
Телеконференция факсимиль алоқа, телевизион камера, видеомагнитофон, компьютер, модем, дисплей, акустик аппаратура каби турли хил қурилмаларни жалб этишни талаб қилади. Одатда видеоконференция ўтказиш учун махсус зал ажратилади ва шу ерга телевизион ва акустик аппаратура, бошқа техникалар жойлаштирилади. Шу ерга алоқа линияси ўтказилади. Бинога катта телевизион экран ўрнатилади.
Ҳозирги пайтда тўртта йўналишдаги янги ахборот технологияларининг
таълим жараѐнида қўлланилиши:
1. Нашриѐт технологияларини қўллаш.
2. Телекоммуникация.
3. Катта макетлар ва оммавий ахборот воситалари.
4. Компьютер роботехникаси.

Download 379.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling