1. Kasbiy pedagogika fanining ob’ekti va maqsadi, vazifalarini izohlang!


Блиц-ўйин методи бўйича мисол келтиринг? Blis o’yin


Download 379.84 Kb.
bet72/127
Sana27.01.2023
Hajmi379.84 Kb.
#1132860
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   127
Bog'liq
Билетга жавоблар

5. Блиц-ўйин методи бўйича мисол келтиринг? Blis o’yin Бугунги кунда ривожланган мамлакатларда бу борада катта тажриба тўпланиб, интерфаол методлар номи билан юритилмоқда. 1996 йилдан буѐн мамлакатимиз таълим тизими ходимлари ўртасида интерфаол методлар ва улардан таълим жараѐнини ташкил этишда фойдаланиш борасидаги назарий ва амалий билимлар тарғиб этиб келинмоқда.
Биз амалиѐтда қўллаган ва ижобий натижа берган технологиялардан бири бу - «БЛИЦ-ЎЙИН» методидир. Ушбу технология талабаларни ҳаракатлар кетма-кетлигини тўғри ташкил этишга, мантиқий фикрлашга, ўрганаѐтган предмети асосида кўп, хилма-хил фикрлардан, маълумотлардан кераклигини танлаб олишни ўргатишга қаратилган. Бу технология давомида ўқувчилар ўзларининг мустақил фикрларини бошқаларга ўтказа оладилар.
Мақсад: «Блиц-ўйин» технологияси талабаларга тарқатилган қоғозларда кўрсатилган ҳаракатлар кетма-кетлигини аввал якка ҳолда мустақил равишда белгилаб, сўнгра ўз фикрини бошқаларга ўтказа олиш ѐки ўз фикрида қолиш, бошқалар билан ҳамфикр бўла олишга ѐрдам беради. Ўтказилиш жараѐни:
1-Босқич. - ўқитувчи ушбу ўйин бир неча босқичда ўтказилиши ҳақида талабаларга тушунча беради. Ҳар бир босқичдаги вазифани бажаришга аниқ вақт ажратилиши, талабалар эса шу вақтдан унумли фойдаланишлари кераклиги ҳақида уларни огоҳлантиради; - талабаларга алоҳида-алоҳида тарқатма материал берилади; - ўқитувчи тарқатма материал мазмуни ва бажариладиган вазифани талабаларга тушунтиради, яъни тарқатма материалда берилган ҳаракатларни кетма-кетлигини тўғри белгилаш, белгини эса қоғоздаги алоҳида ажратилган бўлимга рақамлар билан кўрсатиш кераклигини тушунтиради; - берилган топшириқ аввал якка тартибда бажарилишини айтади. 2- Босқич - ўқитувчи биринчи берилган топшириқни ҳар бир талаба томонидан якка тартибда бажарилишини кузатади ва тушунмовчиликлар юзага келганда ѐрдам кўрсатади;
- ҳар бир талаба тарқатма материалдаги «якка баҳо» бўлимига шу ерда берилган ҳаракатлардан ўзининг шахсий фикри асосида мантиқий кетма-кетлигини рақамлар билан белгилаб чиқади, яъни берилган бир нечта ҳаракатдан, унинг фикрича қайси бири биринчи бўлиши, қайси бири эса иккинчи бўлишини белгилайди, ўқитувчи бу вазифани бажариш учун талабаларга 10 дақиқа вақт беради. 3-Босқич - ўқитувчи талабалардан 3 кишидан иборат кичик гуруҳлар ташкил этишларини сўрайди. 3 кишилик гуруҳлар ўқувчиларнинг хоҳишларига қараб ѐки рақамлар бўйича ташкил этилиши мумкин; - кичик гуруҳлардаги талабаларнинг ҳар бири ўз қоғозидаги якка баҳо бўлимида белгиланган ҳаракатлар кетма-кетлиги билан бир-бирларини таништирадилар, кейин 3 кишида уч хил бўлган кетма-кетликни биргалашиб, бир-бирлари билан тортишиб, баҳслашиб, таъсир ўтказиб келишган ҳолда уларга тарқатилган қоғоздаги «гуруҳ баҳоси» бўлимига рақамлар билан белгилаб чиқадилар;

Билет №18
1.Касбий педагогика фанининг қандай категорияларини биласиз?
2.Касбий педагогика қандай фанлар билан алоқада?
3.Таълим мазмуни ўқув режаси, ўқув дастури ва дарсликлар
4.Касб таълими вазифаларига нималар киради?
5.Рейтинг, ―Технология, ―Инновация тушунчаларини изоҳлаб беринг?

Download 379.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling