1-казус. қийин


Download 38.36 Kb.
bet7/11
Sana14.03.2023
Hajmi38.36 Kb.
#1268487
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Жиноят ҳуқуқи I 2 курс ЖОС Ўзбек 2

12-казус. Ўрта
2015 йилнинг 15 сентябрь куни С.Холмуратов Абай кўчаси бўйлаб кетаётиб, йўлни пиёдалар учун белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёда 2007 йилда туғилган Н.Бахруллаевни уриб юборган.
Натижада пиёда тан жароҳати олиб, Республика Шошилинч Тиббий Ёрдам Илмий Марказига олиб кетилаётганда йўлда вафот этган.
Суд тиббий экспертизасининг пиёда йўл-транспорт ҳодисасида олган оғир тан жароҳати натижасида вафот этганлиги аниқланган.
Суд-трасология экспертизасининг хулосасига кўра, автомобилининг тормоз излари бўйича аниқланган тезлиги соатига 46,3 км.дан юқори бўлганлиги, ушбу йўл шароитида автомобилининг ҳайдовчиси С.Холмуратов ўз автомобили билан пиёда орасидаги масофа хавфсизликни таъминлаш талабларига жавоб бермас эди. Агар оралиқ масофага риоя қилиниб ҳаракатланилганда ҳайдовчи 50-60 км/соат тезликда ҳам тормоз бериш йўли билан пиёдани уриб юбормаслик техник имкониятига эга бўлган. Бу ҳолатда ҳайдовчи Йўл Ҳаракати Қоидаларининг 11.10-банди талабларига мувофиқ ҳаракат қилиши керак бўлиб, унга кўра у йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи ёнлама оралиқ масофани сақлаши лозимлиги аниқланган.
Воқеа содир бўлган пайтда автотранспорт ичида бўлган гувоҳнинг айтишича, ҳайдовчининг уяли алоқа телефон аппаратига қўнғироқ бўлганлигини, ҳодиса пиёда онасининг қўлидан чиқиб йўлга югуриб юборганлиги натижасида келиб чиққан.
13-казус. Қийин
Козимов 2017 йил 20 февраль куни тахминан соат 15:40 дан 15:55 гача бўлган вақт оралиғида, Олмазор тумани, Нурафшон кўчасидан келаётган 2009 йил 9 май куни туғилган Жакбаровани ўн тўрт ёшга тўлмаганлигини била туриб, велосипедга ўтказиб, номусига тегиш мақсадида, Олмазор тумани, Себзор даҳаси, 3-А уйнинг 1-йўлаги, 9-қавати чордоқ қисмига олиб чиқиб, уни деворга тираб, эгнидаги кийимини ечмоқчи бўлганида, Жакбарова баланд овозда “мени дадам милиция” деб айтганида, у ушбу жиноий қилмишини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда охирига етказа олмасдан, воқеа жойидан яширинган.
Козимовнинг айтишича у 2017 йил 20 февраль куни “Чорсу” бозоридан ўзининг велосипедида Олмазор тумани, Сағбон кўчаси бўйлаб кетаётганда нотаниш икки нафар ёш қизларни кўрганлигини, қизлардан бири унга “велосипедда учиринг” деганлигини, лекин у қайси бири гапирганини кўрмаганлигини, велосипедни тўхтатиб қизларни олдига келганлигини, кейин қизларнинг бири иккинчисига русчалаб гапирганида, қизлардан бири кетганлигини, у ёнида қолган қиздан ўртоғига нима деганини сўраганида, қиз дугонасига кетавер, ўзим бораман деб уни кетгазиб юборганини айтганлигини, у ўша қизни велосипедда учирганлигини, кейин у қизга каптар кўрсатаман деб “Шаршара” кафесининг қаршисидаги кўп қаватли уйга олиб кирганлигини ва тўққизинчи қаватга лифтда бирга чиққанлигини, сўнг у қизга каптар кўрсатмоқчи бўлиб, қизни бел қисмидан кийимидан ушлаб кўтариб деразадан қарашганлигини, лекин каптарлар йўқлигини кўриб қайтиб тушишганлигини, қиз билан жинсий алоқа қилиш мақсади бўлмаганлигини айтган.
Комплекс амбулатор суд-психологик ва психиатрия экспертизасининг 2017 йил 24 мартдаги 65-сонли хулосасига кўра, вояга етмаган Жакбарова ўзининг ёшига нисбатан ақли расолиги ҳамда ташқи муҳитда унга нисбатан бўлаётган воқеаларни тўғри идрок эта олиши ва жиноят содир этилган пайтда айбланувчи Козимов нотўғри хатти-ҳаракатларни содир этаётганини тушунганлиги, шу сабабли унинг ҳаракатларига қарши юқоридаги сўзларни айтганлиги аниқланган.
Амбулатор суд-психиатрия экспертизасининг 2017 йил 24 мартдаги 66-сонли хулосасига кўра, Козимовда руҳий бузилишларнинг аломатлари аниқланмаганлиги, шунингдек у тергов ва суд жараёнларида иштирок этиб, тўғри кўрсатмаларни бериши мумкинлиги ва жиноят содир этилган вақтда ўзининг хатти-ҳаракатларига жавоб бера оладиган ҳолатда бўлганлиги аниқлaнган.

Download 38.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling