1. Кириш. Мехнат мухофазаси фани максади ва вазифалари. Жисмоний ва ақлий меҳнат асосида ётувчи физиологик жараёнлар
Меҳнат муҳофазаси фани ва унинг мақсади вазифалари
Download 238.18 Kb.
|
Mehnat muxofazasi
1. Меҳнат муҳофазаси фани ва унинг мақсади вазифалари.
«Меҳнатни муҳофаза қилиш» фани инсоннинг ишлаб чиқаришдаги фаолиятида содир бўладиган турли шаклдаги хавфларни бартараф этиш ва улардан ҳимояланиш уўлларини ўрганишга қаратилган назарий фандир. У кенг қамровли илмий-амалий изланишлар ва тадқиқотлар асосида ривожланиб, такомиллашиб бормоқда. Инсоннинг меҳнат хавфсизлигини таъминлашда илмий назарий изланишлар асосида вужудга келган қонунлар, низомлар, стандартлар, кўрсатмалар, қоидалар ва санитартехник меёрлар ҳамда уларни ўрганиш бўйича узлуксиз таълим-тарбия тизимини вужудга келтириш, уни ривожлантириш муҳим ўрин тутади. Инсоннинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилиятининг сақланишига қаратилган тадбирлар. Қонун ҳужжатларида меҳнат жараёнида қўлланиладиган ижтимий-иқтисодий, ташкилий, техник, санитар гигиена, даволаш-профильактика чора-тадбилари белгилаб қўйилади. Меҳнат қилувчи шахс хавфсизлиги, саломатлиги, меҳнат қилиш қобилиятини ҳимоялаш, соғлом меҳнат шароитлари яратиш, касб касалликлари юз бериш хавфини олдини олиш, ишлаб чиқаришда жароҳатланишларга йўл қўймаслик кабилар меҳнат муҳофазаси олдидаги вазифалар ҳисобланади. Меҳнатни муҳофаза қилиш фанининг асосий мақсади талабаларга инсоннинг ишлаб чиқаришдаги меҳнат фаолияти даврида юзага келадиган хавфли факторлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бартараф этиш уўллари, меҳнат хафсизлигини таъминлаш ҳамда хавфсиз ва соғлом иш шароитларини яратиш бўйича назарий билим бериш ва амалий кўникмалар ҳосил қилишдан иборатдир. Юқоридагиларга мос ҳолда талабалар фанни ўрганиш давомида қуйидагиларни назарий жиҳатдан ўзлаштиришлари лозим: – меҳнат хавфсизлигининг назарий асослари. – эргономика ва меҳнат хавфсизлиги психологияси ҳақида тушунча; – меҳнат хавфсизлигини таъминловчи асосий тамойиллар, услублар ва воситалар тизими; – меҳнат хавфсизлигини бошқариш асослари; – меҳнат хавфсизлигининг ҳуқуқий ва ташкилий асослари. Оʻзбекистон республикасида хавфсиз ва қулай меҳнат шароитида ишлаш юзасидан фуқароларнинг ҳуқуқлари Конституцияда (37-модда) мустаҳкамланиб қоʻйилган. Ушбу конституциявий кафолатни амалда роʻёбга чиқарилишига қаратилган аниқ чора тадбирлар Оʻзбекистон Республикаси нинг Меҳнат кодексида, "Меҳнатни муҳофаза қилиш тоʻгʻрисида"ги қонун (1993-йил 6-май)да, бошқа бир қатор қонунлар ва қонун ости норматив ҳужжатларида белгиланган. Оʻзбекистонда Меҳнат муҳофазаси учун катта молиявий маблагʻлар ажратилади ва оʻзлаштирилади. Соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитида меҳнат қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг энг асосий меҳнат ҳуқуқларидан боʻлиб ҳисобланади. Меҳнат муҳофазасига оид талаблар ва стандартлар Меҳнат кодекси, "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонун талаблари асосида ишлаб чиқариладиган корхона ва ташкилотларнинг ички меҳнат тартиби қоидалари, жамоа шартномалари, тармоқ ёки минтақавий жамоа келишувлари, корхоналарнинг бошқа ички норматив ҳуқуқий ҳужжатларида, муайян соҳа, касб, иш жойларига оид боʻлган Меҳнат муҳофазаси стандартларида белгилаб қоʻйилади. Мулкчилик шакли ва хоʻжалик юритиш усулидан қатʼий назар барча корхона, муассаса, ташкилотлар оʻз ходимлари учун согʻлом ва хавфсиз меҳнат шароитини яратиши, хавфсизлик техникаси чораларини коʻриши, меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларини ташкил этиши, бошқа ташкилий техник тадбирларни амалга ошириши шарт. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунлар, стандартлар тизими, низомлар, кўрсатмалар, ишлаб чиқариш санитарияси меёрлари ва бошқа меёрий ҳужжатлар: – ишлаб чиқаришда меҳнат хавфсизлигини таъминлаш, соғлом ва хавфсиз иш шароитларини яратиш бўйича режали тадбирлар мазмуни, уни ишлаб чиқиш тартиби; – ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни таҳлил қилиш, уларни текшириш ва ҳужжатлаштириш тартиблари; – меҳнат хавфсизлигини таъминлашнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш, бахтсиз ҳодисалар сабабларини аниқлаш услубларини ўрганиш; – хавфсиз меҳнат шароитини таъминлашга қаратилган шахсий ҳимоя воситалари билан ишчи-хизматчиларни таъминлаш тартиби ва улардан фойдаланиш уўллари; – соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитини яратиш бўйича санитар-гигиеник тадбирлар; – ишлаб чиқаришдаги техника воситаларидан, машина механизмлар, қурилмалар ва мосламалардан фойдаланишдаги хавф-сизлик қоидалари; – ёнғин хавфсизлиги. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари, унинг олдини олиш, ёнғинни ўчириш техника воситалари ва усуллари; Юқорида қайд этилган назарий билимларга асосланган ҳолда ҳар бир касб эгаси фанни ўрганиш билан қуйидагиларни амалда уддалашлари лозим: – хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш жараёнларини баҳолаш; – меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича мақбул вариантларни танлашда мустақил қарорлар қабул қилиш; – хавфсизлик техникаси бўйича уўриқномалар («инструктаж») билан танишиш ва уларни ҳужжатлаштириш 6 тартибларини билиш; – малакали равишда бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва уларнинг сабабларини аниқлаш; – меҳнат муҳофазаси бўйича кўрсатмалар («инструкция»)ни мустақил таҳлил қилиш ва ўрганиш; – ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг санитаргигиеник ҳолатини белгиловчи кўрсаткичларни (газланганлик ва чангланганлик даражаси, шовқин ва титраш, ёритилганлик, хона ҳавосининг ҳарорати, нисбий намлиги, ҳаракатланиш тезлиги, босими ва бошқалар) аниқловчи асбоб-ускуналар ва жиҳозлардан фойдалана билиши лозим. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсати Ишлаб чиқариш вақтида ишчилар ва ходимлар саломатлигини сақлаш, уларнинг меҳнатини тўлиқ муҳофаза этиш давлатимизнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Бу республикамизнинг «Меҳнатни муҳофаза қилиш» тўғрисидаги қонунида ўз аксини топган. Download 238.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling