1. Кириш. Мехнат мухофазаси фани максади ва вазифалари. Жисмоний ва ақлий меҳнат асосида ётувчи физиологик жараёнлар


Download 238.18 Kb.
bet59/59
Sana16.06.2023
Hajmi238.18 Kb.
#1515653
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   59
Bog'liq
Mehnat muxofazasi

ХАЛКАРО МЕХНАТ СТАНДАРТЛАРИ

  • Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, 1948 йил, 10 декабрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 217 A (III) кўрсатмаси орқали қабул қилинган ва эълон қилинган. (Ўзбекистон Республикаси мазкур Декларацияга Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 30 сентябрь N 366-XII Қарори билан қўшилган);

  • 1966 йилдаги Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро Пакт (140 kb pdf ) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 31 август 1995 йилги қарори билан ратификация қилинган.);

  • 1966 йилдаги Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пакт (167 kb pdf ) (Ўзбекистон Республикаси 1995 йил 31 август куни Пактга қўшилган);

  • 1966 йилдаги Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро Пактнинг факультатив баённомаси (Ўзбекистон Республикаси 1995 йил 31 август куни факультатив баённомага қўшилган);

  • Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги Халқаро конвенция (109 kb pdf ) (Ўзбекистон Республикаси 1995 йил 31 август куни Пактга қўшилган);

  • Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенция (117 kb pdf ) (Ўзбекистон Республикаси 1995 йил 6 май куни мазкур Конвенцияни ратификация қилган);

  • Бола ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция (Ўзбекистон Республикаси мазкур Конвенцияга Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 9 декабрдаги 757-XII-сонли «Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга қўшилиш ҳақида»ги Қарорига мувофиқ қўшилган);

Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенциялари:

  • Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-конвенция(docx)  (ЎзР Олий Мажлисининг 1997 йил 30 августдаги 492-I-сон Қарорига мувофиқ ратификация қилинган)

  • Қирқ соатлик иш ҳафтаси тўғрисидаги 47-конвенция(docx) (Ўзбекистон Республикаси мазкур Конвенцияга ЎзР Олий Мажлисининг 1995 йил 6 майдаги 83-I-сон Қарорига мувофиқ қўшилган).

  • Ҳақ тўланадиган таътил тўғрисидаги 52-конвенция(docx)(Ўзбекистон Республикаси мазкур Конвенцияга ЎзР Олий Мажлисининг 1995 йил 6 майдаги 84-I-сон Қарорига мувофиқ қўшилган)

  • Жамоа музокараларини ташкил этиш ва юритиш ҳуқуқи принципларини қўллаш тўғрисидаги 98-конвенция(docx)(ЎзР Олий Мажлисининг 1997 йил 30 августдаги 496-I-сон Қарорига мувофиқ ратификация қилинган)

  • Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисидаги (қайта кўриб чиқилган) 103-конвенция(docx)(Ўзбекистон Республикаси мазкур Конвенцияга ЎзР Олий Мажлисининг 1995 йил 6 майдаги 85-I-сон Қарорига мувофиқ қўшилган)

  • Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисидаги105-конвенция(docx) (ЎзР Олий Мажлисининг 1997 йил 30 августдаги 498-I-сон Қарорига мувофиқ ратификация қилинган)

  • Меҳнат ва иш турлари соҳасида камситиш тўғрисидаги 111-конвенция(docx) (ЎзР Олий Мажлисининг 1997 йил 30 августдаги 499-I-сон Қарорига мувофиқ ратификация қилинган)

  • Иш билан таъминлаш соҳасидаги сиёсат тўғрисидаги 122-конвенция(docx) (Ўзбекистон Республикаси мазкур Конвенцияга ЎзР Олий Мажлисининг1995 йил 6 майдаги 86-I-сон Қарорига мувофиқ қўшилган)

  • Меҳнаткашларнинг вакиллари тўғрисидаги 135-конвенция(docx) (ЎзР Олий Мажлисининг 1997 йил 30 августдаги 494-I-сон Қарорига мувофиқ ратификация қилинган)

  • Энг кичик ёш тўғрисидаги 138-конвенция(docx) (Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-140-сон Қонунига мувофиқ ратификация қилинган)

  • Жамоа музокараларини олиб бориш тўғрисидаги 154-конвенция(docx) (ЎзР Олий Мажлисининг 1997 йил 30 августдаги 495-I-сон Қарорига мувофиқ ратификация қилинган)

Болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари тўғрисидаги 182-конвенция(docx) (Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 8 апрелдаги ЎРҚ-144-сон Қонунига мувофиқ ратификация қилинган).
Ҳалқаро меҳнат ташкилотининг ташаббуси билан 2003 йилдан бошлаб 28 апрел “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” деб эълон қилиниб, ушбу кунда дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларида дунё ҳамжамиятини иш жойларида содир бўлаётган бахтсиз ходисалар ва касб касалликларига чалинишининг олдини олиш ҳамда меҳнат муҳофазаси масалаларига эътиборни янада кучайтиришга қаратилган тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Глобаллашув жараёни олдимизга янги вазифаларни қўймоқда.
Биз шундай натижаларга келишимиз керакки, соғлом муҳитни яратган ҳолда инсонлар хавфсиз шароитларда ишласинлар. Тажриба шуни кўрсатадики, меҳнат жойларида хавфсизлик маданиятининг юқори даражада бўлиши меҳнаткашларга, иш берувчиларга бирдек наф келтиради.
Жорий йил 28 апрел куни Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ташаббуси билан “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган “Иш жойида стрессни бартараф этиш – муносиб меҳнат омилларидан бири”
Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) Бош конференцияси 14-сессиясида қабул қилинган Зўрлаб ишлатиш ёки мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-Конвенция (Женева, 1930 йил 28 июнь) 1932 йил 1 майдан кучга кирган. Мамлакатимиз ҳужжатни 1997 йилда ратификация қилган.
2014 йил 11 июнда Женевада қабул қилинган Баённомада ХМТ аъзоларининг мажбурий меҳнатни қўллашнинг олдини олиш ва унга барҳам бериш бўйича таъсирчан чоралар кўриш, унинг қурбонлари ҳимояланишини, шу жумладан ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланишини – зарар қопланиши ва ҳуқуқбузарларга нисбатан санкциялар қўлланишини таъминлашга доир мажбуриятлари назарда тутилган.
Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, давлатимиз Баённомани ратификация қилгандан кейин қуйидаги чораларни кўриши керак:
шахсларни, хусусан ўта заиф ҳисобланадиган шахсларни зўраки ёки мажбурий меҳнат қурбонларига айланишларига йўл қўймаслик учун ўқитиш ва хабардор қилиш;
иш берувчиларни зўраки ёки мажбурий меҳнат амалиётида иштирок этишларига йўл қўймаслик учун ўқитиш ва хабардор қилиш;
зўраки ёки мажбурий меҳнатга оид қонун ҳужжатлари, шу жумладан меҳнат тўғрисидаги қонунларнинг қамров соҳасини барча ходимларга ва иқтисодиётнинг барча секторларига татбиқ этиш ва унга риоя этилишини таъминлаш;
мазкур қонун ҳужжатлари ижро этилиши учун масъул бўлган меҳнат инспекцияси органлари ва бошқа хизматларни мустаҳкамлаш;
шахсларни, биринчи навбатда меҳнат мигрантларини ишга жалб этиш ва ёллаш жараёнида эҳтимолий суиистеъмолчиликлар ва фирибгарликлардан ҳимоя қилиш;
давлат ва хусусий секторнинг зўраки ёки мажбурий меҳнат хатарларини бартараф этишга ва тегишли жавоб чораларини кўришга йўналтирилган фаол саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш;
зўраки ёки мажбурий меҳнат хатарини оширувчи асосий сабаблар ва омилларни фош этиш.


Download 238.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling