1. Кириш. Мехнат мухофазаси фани максади ва вазифалари. Жисмоний ва ақлий меҳнат асосида ётувчи физиологик жараёнлар
Иш жойиға қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Download 238.18 Kb.
|
Mehnat muxofazasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Даврий йўриқнома
- Навбатдан таашқари қуйидаги ҳолларда ўтказилади
2.Иш жойиға қўйиладиган хавфсизлик талаблари.
3.Ускунанинг (машина, дастгоҳ, механизм) тузилиши. Хавфли жойлари, тўсиқлари, огоҳлантирувчи мосламалари, блокировка ва сигнал бериш тизимлари. 4.Ишга тайёргарлик тартиби (унинг созлигини, керакли асбоб-ускуналарнинг мавжудлигини, ерга улаш ва бошқа ҳимоя воситаларининг мавжудлигини текшириш). 5.Хавфсиз ишлаш усуллари, хавфли вазиятлар пайдо бўлганда қилинадиган ишлар. 6. Коржомалар, шахсий ҳимоя воситалари ва улардан фойдаланиш. 7.Ишчиларни электр хавфсизлигини таъминлашига қўйиладиган асосий талаблар. 8.Цехда хавфсиз ҳаракатланиш схемаси. 9.Юк ортиш-тушуриш ва ташиш ишларида хавфсизлик талаблари. Юк кўтариш, ташиш ускуналари ва механизмларини хавфсиз ишлатиш. Даврий йўриқнома. Ишчининг малакаси ва иш стажидан қатъий назар ҳар 6 ойдан кўп бўлмаган муддатда хавфсиз ишлаш усуллари бўйича даврий йўриқнома ўтказиб турилади. Бундай асосий мақсад-ишчининг асосий ва доимий бажариб турадиган ишида хавфсизлик қоидалари бўйича билимларини янгилаб ва тўлдириб туришдир. Даврий йўриқнома якка тартибда ва гуруҳ (бир хил касбдаги ишчилар) билан ўтказилиши мумкин, бунда цех ёки корхонада бўлиб ўтган нохуш ҳодисаларни талқин қилган ҳолда суҳбат ўтказилади. Турли сабаблар билан (таътил, касаллик, меҳнат сафари ва ҳ.к) ўз муддатида ишчиларга ўтказилмаган йўриқнома кейинчалик ўтказилади. Даврий йўриқнома ўтказилганлиги ҳақида журналга ёзиб расмийлаштирилиб қўйилади. Навбатдан таашқари қуйидаги ҳолларда ўтказилади: технологик жараён ўзгарганда, бир ускуна ўрнига бошқа ускуна ўрнатилганда ва меҳнат шароити ўзгартирилганда; цех бўлими ёки бригадада бахтсиз ҳодиса ёки авария рўй берганда; ишларни хавфсиз бажариш бўйича янги қоида ва йўриқномаларни ишчилар диққатига этказиш зарурати тўғилган ҳолларда; ишлаб чиқариш интизоми қоида ва йўриқномаларни талаблари бузилиши аниқланган ҳолларда. Навбатдан ташқари йўриқномада дастлабки йўриқноманинг шу йўриқнома ўтилишига сабаб бўлган қисмигина кўриб чиқилади. Xодимларга техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси, енғин чиқишдан сақланиш ва меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидалари ҳақида йўл-йўриқлар бериш ҳамда ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳамма талабларига риоя этишларини доимий равишда текшириб бориш вазифаси иш берувчи зиммасига юклатилади. Ходимларга йўриқнома бериш, ўқитиш ва уларнинг билимларини текшириш ишларини ташкил этиш “Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисида”ги Намунавий низомга (1996 йил 14 август, рўйхат рақами 272-сон) мувофиқ амалга оширилиши лозим. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тартибда ўқитиш, йўл-йўриқлар бериш ва билимлари текширишдан ўтмаган ходимларни ишга қўйиш тақиқланади. Ходимларни хавфсиз меҳнат усулларига ўқитишни ташкил қилиш ва амалга ошириш бўйича умумий рахбарлик ва жавобгарлик корхона рахбарига юклатилади. Ходимларни йўриқномадан ўтказиш турлари иккига яъни кириш ва иш жойида ўтказиладиган йўриқномага бўлинади. Иш жойидаги йўриқнома уз навбатида бирламчи, даврий ва навбатдан ташқари йўриқномаларга бўлинади. Download 238.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling