1. Кириш. Мехнат мухофазаси фани максади ва вазифалари. Жисмоний ва ақлий меҳнат асосида ётувчи физиологик жараёнлар


XOTIN-QIZLAR, YOSHLAR VA USMIRLAR MEHNATINI MUHOFAZA QILISH


Download 238.18 Kb.
bet56/59
Sana16.06.2023
Hajmi238.18 Kb.
#1515653
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   59
Bog'liq
Mehnat muxofazasi

XOTIN-QIZLAR, YOSHLAR VA USMIRLAR MEHNATINI MUHOFAZA QILISH
9.1.Xotin-qizlar mehnatini muhofaza qilish.
9.2.Ёшлар ва о‘smirlar mehnatini muhofaza qilish
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофик хар бир шахс мехнат килиш, эркин иш танлаш, хакконий мехнат шартлари асосида ишлаш ва конунда белгиланган тартибда ишсизликдан химояланиш хукукига эгадир.
Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларда шунингдек айрим фукаролар ихтиёрида мехнат шартномаси (контракт) буйича ишлаётган жисмоний шахсларнинг мехнатга оид муносабатлари мехнат тугрисидаги конунлар ва бошка норматив хужжатлар билан тартибга солинади.
Хар бир шахснинг мехнат хукукларини химоя килиш кафолатлари, бу химоя мехнат тугрисидаги конун хужжатларига риоя килинишини текширувчи ва назорат килувчи органлар, шунингдек мехнат низоларини курувчи органлар томонидан амалга оширилади.
Тургунлик йиллари аёлларни ута огир мехнат турлари билан банд килиб куйган эди. Завод ва фабрикаларда , далаларда хамда огир кул мехнатида асосан аёлларимиз банд булган эди. Бу холат албатта аёлларимизнинг соглигига, фарзандлар соглигига уз таъсирини утказмасдан колмади.
Мустакиллик йилларида хотин кизларнинг жамиятда мавкеи янада мустахкамланди. Давлатимиз рахбари хотин кизларнинг фаоллигини янада ошириш, уларнинг мавкеини юксалтириш, хукукларини хар томонлама химоялаш, жамиятда узининг муносиб урнига эга булиши учун зарур ижтимоий , сиёсий-иктисодий шарт шароитларни яратиш масаласига доимий эътибор бериб келмокда. Мустакиллик йилларида жамият хаётининг барча жабхаларида хотин кизлар ролини кучайтириш ва макомини ошириш, уларнинг хукук хамда конуний манфаатларини химоя этиш юзасидан салмокли ишлар килинди. Узбекистонда хотин кизлар ва эркаклар тенг хукукли экани конститутциявий принцип хисобланади.
Узбекистон Республикаси Мехнат кодексининг 149 моддаси Ижтимоий таътиллар , Ходимлар куйидаги ижтимоий таътиллар олиш хукукидан фойдаланадилар :
-хомиладорлик ва тугиш таътиллари (233- модда) :
- болаларни парваришлаш таътиллари (232,234,235-моддалар) :
- укиш билан боглик таътиллар (252,254,256- моддалар) :
- ижодий таътиллар (258- модда) :
Ушбу кодекснинг 224- моддасига асосан : Хомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга кабул килишни рад эти шва уларнинг иш хакини камайтириш таъкикланади. Хомиладор аёлни ёки уч ёшга тулмаган боласи бор аёлни ишга кабул килиш рад этилган такдирда иш берувчи рад этишнинг сабабларини уларга ёзма равишда маълум килиши шарт. Мазкур шахсларни ишга кабул килишни рад этганлик устидан судга шикоят килиниши мумкин.
Ушбу кодекснинг 225- моддасига асосан: Мехнат шароити нокулай ишларда, шунингдек ер ости ишларида аёллар мехнатини куллаш такикланади. Ер остидаги баъзи ишлар (жисмоний булмаган ишлар ёки санитария ва маиший хизмат курсатиш ишлари) бундан мустаснодир.
Аёлларнинг улар учун мумкин булмаган нормадан ортик юкни кутаришлари ва ташишлари манн этилади.
Ушбу кодекснинг 231- моддасига асосан: Аёлларга йиллик таътилларни бериш навбатини белгилашдаги имтиёзлар:
- хомиладор аёлларга бола тукан аёлларга йиллик таътиллар, уларнинг хохишига кура тегишлича хомиладорлик ва тугиш таътилидан олдин ёки ундан кейин ёхуд болани парваришлаш таътилидан кейин берилади.
- Ун турт ёшга тулмаган битта ва ундан ортик болани (ун олти ёшга тулмаган ногирон болани) тарбиялаётган ёлгиз ота, ёлгиз онага (бева эркаклар, бева аёллар, никохдан ажрашганлар, ёлгиз оналарга) ва муддатли харбий хизматни утаётган харбий хизматчиларнинг хотинларига йиллик таътиллар, уларнинг хохишига кура ёз вактида ёки улар учун кулай булган бошка вактларда берилади.
Хулоса килиб, шуни айтиш мумкинки, юртимизда оила, оналик ва болалик манфаатларини таъминлаш, хотин кизларни хар томонлама куллаб кувватлаш, рагбатлантириш, хукукий, иктисодий ва ижтимоий жихатдан мухофазалаш, жойларда уларни иш билан таъминлаш, саломатлигини мустахкамлаш, хотин кизлар хукукларини кафолатлаш, мустахкамлаш борасида тинимсиз ишлар олиб бормокдалар.

Ёшлар меҳнатининг хавфсизлиги:-Болаларнинг меҳнатидан фойдаланиш болаларга қонун ҳужжатларида белгиланган ва катталар меҳнатига қўйиладиган талаблардан фарқ қиладиган бир қатор кафолатлар ва ҳуқуқлар тақдим этилишини талаб қилади. Ўн олти ёшдан бошлаб ишга қабул қилишга рухсат этилади. Ўн беш ёшдан бошлаб ўсмирларни ишга қабул қилиш учун албатта бола ота-онасидан бирининг ёзма розилиги олиниши керак. Ишга қабул қилинишдан олдин тиббий кўрикдан ўтишлари шарт. Ўн саккиз ёшдан кичик бўлган шахсларга қисқартирилган иш вақти белгиланади:
Ўн беш ёшдан ўн олти ёшгача бўлганлар учун ҳафтасига кўпи билан 24 соат таътил даврида ишлаётган ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача бўлган ўқувчилар учун: ҳафтасига кўпи билан 24 соат, ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлганлар учун: ҳафтасига кўпи билан 36 соат.
Ўқув йили давомида ўқишдан бўш вақтида ишлаётган ўқувчилар учун: 15 ёшдан 16 ёшгача бўлганлар учун ҳафтасига кўпи билан 12 соат 16 ёшдан 18 ёшгача бўлганлар учун ҳафтасига кўпи билан 18 соат белгиланади 16-18 ёшли ўсмирлар кўтариши ва ташиши мумкин бўлган оғир юк меёрларининг чегараси белгиланган. Қўлда ташиш мумкин бўлган юкнинг энг юқори оғирлиги: 18 ёшгача 18 ёшгача ўспир18 ёшгача ўспиринлар учун юк нормалари ўспиринлар учун юк нормалари учун юк нормалари 18 ёшгача ўспиринлар учун юк нормалари 8 Бир ғилдиракли аравада юк ташиш учун: Фақат йигитлар! кўпи билан 39 кг Икки ғилдиракли аравада юк ташиш учун: Фақат йигитлар! кўпи билан 94кг. Уч ва тўрт ғилдиракли аравада йигитлар – кўпи билан 67 кг қизлар - кўпи билан 52 кг оғирлик меёри юк оғирлигини кўтариш ёки ташиш мосламаси оғирлигини ўз ичига олади.
Ўсмирларни уларнинг қўлидан келадиган ишга жалб қилган фермер ёки ота-оналар вояга етмаганларнинг меҳнати учун жавобгар бўладилар. Ўсмир зарарли ва хавфли ишлаб чиқаришларда ишлаши мумкин эмас. Ўсмир – арзон иш кучи эмас! У республиканинг бўлажак тўлақонли ходими ва фуқаросидир. Уни эртанги кунга саломатлигига зарар етказмасдан тайёрлаш – ҳар бир ота-она – фермернинг бурчидир!
Қишлоқ хўжалигидаги ветеринария санитария, йилқичи касбларига ҳамда ипак қурти уруғи заводларида, иссиқхоналар ичидаги ишларга, пахтани қўлда суғоришга, тамакини йиғиш, ташиш ва бирламчи ишлов беришда, пахтани қўлда теришда банд бўладиган ишларга қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатишда рухсат берилмайди.
Ўлик ҳайвонларни тўплаш, қайта ишлаш ва йўқ қилишдаги, техник маҳсулот ишлаб чиқариш аппаратчиси, техник хом ашёни кимёвий ишлаш аппаратчиси, ветсан чиқиндиларга ишлов берувчи, техник маҳсулотларни эловчи, ишлаб чиқариш бинолари фарроши, омборчи касбларига ҳамда пеститсидларни сақлаш ва улар билан таъминлаш омборлари ва базаларидаги ишларга вояга етмаган ёшларни қабул қилиш мумкин эмас. Бактерия ва вирусли препаратлар ишлаб чиқарувчи корхоналарда Бактерия ва вирусли препаратлар ишлаб чиқаришда, продусент ва титраж ҳайвонларни парвариш қилиш, инфитсирланган материал, шунингдек касал ҳайвонларни парвариш қилиш ветеринария муассасаларида инфекцион ёки инфекцион материалларга нисбатан шубҳали, шунингдек касалланган ҳайвонларга қараш ишларига ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг жалб қилиниши тақиқланади.

Download 238.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling