1. Кириш. Мехнат мухофазаси фани максади ва вазифалари. Жисмоний ва ақлий меҳнат асосида ётувчи физиологик жараёнлар


Download 238.18 Kb.
bet8/59
Sana16.06.2023
Hajmi238.18 Kb.
#1515653
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   59
Bog'liq
Mehnat muxofazasi

Инсон фаолияти хавфсизлиги - иш жараёнида инсоннинг меҳнат қобилиятини ва хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган қонунлар мажмуаси, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техник, гигиеник ва профилактика тадбирлари ва воситаларидир.
Меҳнат муҳофазасининг мақсади зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларининг ишловчиарга таъсирини энг кам даражага келтиришга имкон берадиган чора-тадбирларни куришдан, ишчининг шикастланишини олдини олишдан, юқори меҳнат унумдорлигига эришишга ёрдам берадиган қулай шароитларни яратишдан иборат.
«Меҳнат муҳофазаси» курси 4 бўлимдан иборат.

  1. Меҳнат қонунчилиги асослари - Хуқуқий меъёрлар мажмуаси бўлиб, ишчи ва хизматчиларнинг меҳнат муносабатларини бошқариб туради.

  2. Ишлаб чиқариш санитарияси - ишлаб чиқаришдаги зарарли омиллар таъсирини олдини оладиган чора-тадбирлар ва техника воситалар мажмуасидир.

  3. Техника хавфсизлиги - ишчиларни хавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан асраб қолиш ва заҳарланувига олиб келадиган тадбирларни камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар ва техника воситаларидир.

  4. Ёнғин хавфсизлиги - корхонада ёнғин пайдо бўлиш хавфини олдини олиш, инсоннинг моддий бойликларини муҳофаза қилишдан иборат.

Корхонада ишлаб чиқаришда 2 хил омиллар вужудга келади:

  1. Хавфли омиллар.

  2. Зарарли омиллар.

Ишлаб чиқаришдаги хавфли омил - ишлаб чиқаришда ишловчиларга муайян шароитларда таъсир этганда шикастланишга ёки соғликнинг кескин ёмонлашувига таъсир этадиган омил. Бунга мисол қилиб, ҳаракатланаётган машина, трактор, юк кўтариш
воситалари билан кўтариладиган юк, машина ва механизмларнинг муҳофазаланмаган, айланувчан ва қайтма илгариланма ҳаракат қилувчи қисмлари (кардонли, занжирли, тишли, тасмали ўзатма)нинг ҳаракати хавфли омиллар қаторига киради.
Ишлаб чи
қаришдаги зарарли омил - ишчиларга иш вақтида таъсир этиб касалланишга ёки иш қобилиятининг пасайишига олиб келадиган омил.
Зарарли омилларга - нефть маҳсулотлари (бензин, дизель ёқилгиси буғлари), пестицидлар, минерал ўғитлар, чанг, шовқин, титраш, иш жойида намликнинг ортиши ёки кучли ёритилганлик, иқлим шароитлари ва бошқалар киради.

Download 238.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling