1. Кириш. Мехнат мухофазаси фани максади ва вазифалари. Жисмоний ва ақлий меҳнат асосида ётувчи физиологик жараёнлар


Мехнат хавфсизлигини таъминлашда Ўзбекистон Республикасининг қонунлари


Download 238.18 Kb.
bet11/59
Sana16.06.2023
Hajmi238.18 Kb.
#1515653
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   59
Bog'liq
Mehnat muxofazasi

Мехнат хавфсизлигини таъминлашда Ўзбекистон Республикасининг қонунлари:
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (8.12.1992й.).
2. ЎзР Меҳнат кодекси 21.12.1995 й. 161-1-сон: ХИИИ боб.«Меҳнатни муҳофаза қилиш».
3. «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида» ЎзР қонуни (22.09.2016й. №410).
4. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги бўйича Давлатни меъёрий ҳужжатлар талаблари ўз ичига олган, норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тизими.
5. (ЎзР Ҳукуматининг қарори 12 июль 2000 г. Н 267).
6. ЎзР Президентининг фармонлари, ЎзР Ҳукуматининг, ЎзР Меҳнат вазирлигининг, бошқа вазирликлар ва муассасаларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, ЎзР давлат хокимияти органларининг норматив ҳужжатлари.
7. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги бўйича Давлатни меъёрий ҳужжатлар талаблари - қоидалар, процедуралар ва мезонлар, ишловчиларни меҳнат жараёнида ҳаёти ва соғлиғи сақланишини таъминлашга қаратилган.
8. Ҳаёт фаолияти хавфсизлигининг талаблари, мулк ва хўжалик юритиш шакли турлича бўлган юридик ва жисмоний шахслар, улар томонидан барча турдаги фаолиятни олиб борганда, мажбурийдир (ЎзР меҳнатни муҳофаза қилиш тўҳрисидаги қонуни).
Мехнат хавфсизлигида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича асосий қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар.
• Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунини (рўйхат рақами №410 янги таҳрирда 22.09.2016й.).
• Ўзбекистон Республикасининг ”Меҳнат кодекси”(рўйхат рақами 161-И, 1995 йил 21 декабрь).
• Ўзбекистон Республикаси “Электренергетика тўғрисида”ги Қонунини (рўйхат рақами 225 , 2009 йил 30 сентябрь).
• Ўзбекистон Республикаси “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунини (рўйхат рақами 226 , 2009 йил 30 сентябрь).
• Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида ”ги Қонуни (рўйхат рақами 57 , 2006 йил 28 сентябрь).
• Ўзбекистон Республикасининг “Бахтсиз ҳодисалардан ва қасбий қасаллиқлардан мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуни.
• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий хужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида» ги 267–сонли қарори.
• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган “Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган муддати”.
• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2008 йил 12 ноябри 245-сон қарори билан тасдиқланган “Корхона, ташкилот ва муассасаларда Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фонди ташкил қилиниши ва уни маблағларини ишлатиш тартиби тўғрисидаги низоми”.
• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган”Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлиғининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низом”.
• Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сон қарори ”Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатлани ши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш Қоидалари”.
• “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги бўйича ишларни ташкил қилиш тўғрисида Намунавий низом” (рўйхат рақами 273,1996 йил 14 август).
• “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги Намунавий низом” (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август).
• “Меҳнатни муҳофаза қилиш вакили тўғрисидаги низом” (рўйхат рақами 196, 1995 йил 18 декабрь).
• “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь).
• «Положение об установлении пределно допустимих норм при подеме и перемешении тяжестей литсами моложе восемнадсати лет» (рег. № 1954 от 12 мая 2009г.).
• “Аёллар меҳнатидан фойдаланиш қисман ёки тўлиқ тақиқланган ноқулай меҳнат шароитига эга ишлар рўйхати”га (рўйхат рақами 865, 2000 йил 5 январь).
• Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 10 июль 2012 йил 200 -сон буйруғи (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август).
• Юк ортиш ва тушириш ишларидаги юкчилар учун ишларнинг хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1582, 2006 йил 13 июнь).
• Баланликда ишлаганда меҳнатни муҳофаза қилиш Қоидалари” (2009 йил 24 январь, рўйхат рақами 1890).
Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳуқуқлари - меҳнат жараёнида инсоннинг хавфсизлигини, ҳаёти ва соғлиғи, иш қобилияти сақланишини таъминлашга доир ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена, даволаш-профильактика, реабилитация тадбирлари ҳамда воситалари тизимидир.
Техника хавфсизлиги - ишловчиларга хавфли ишлаб чиқариш омиллар таъсирини бартараф этиш ишларини кўриб чиқади.
Ишлаб чиқариш санитарияси - зарарли ишлаб чиқариш омиллар таъсирини бартараф этиш ёки камайтириш ишларини кўриб чиқади.
Ёнғин хавфсизлиги – ёнғинларни келиб чиқиш сабаблари, ёниш ва портлаш табиатини, ёнғин ва портлаш хавфсизлигини таъминлаш усуллари, ёнғинларни ўчириш ва ёнғин муҳофазасини ташкил қилишни кўриб чиқади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлари - Ишлаб чиқаришда меҳнат шароитларини яратиш, зарарли ва хавфли омиллар олдини олиш, меҳнат тўғрисидаги қонун асосида ишлаш кабилар алоҳида қабул қилинган Республикамизнинг асосий қонунлар, стандартлар, низомлар, қоидалар ва меъёрий ҳужжатлари тизими бўйича амалга оширилади.
Давлат томонидан меҳнат қонунлари, стандартлар белгиланади. Корхоналар томонидан ўзининг низомлари, корхонага доир қоидалар ва меъёрий ҳужжатлар белгиланади.

Download 238.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling