36-модда. Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(36-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
4 маъруза. MEXNAT MUXOFAZASINI NAZORAT QILUVCHI TASHKILOTLAR
Режа
Ўзбекистон Республикасида меҳнат муҳофазасини назорат қилувчи ташкилотлар
Меҳнат муҳофазаси хизмати қуйидаги функцияларни бажаради
Барча ишлаб чиқариш корхоналарида уч поғонали назорат амалга оширилади.
Мехнат мухофазасини ташкил этишни таъминлашни молиялаштириш
Меҳнат муҳофазаси бойича қонунларнинг бажарилишини назорат қилиб туриш қуйидаги давлат ташкилотларига юклатилган:
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги.
2. “Саноатконтехназорат” агентлиги.
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария эпидемиология назорати.
4. Республика Ички ишлар вазирлигининг Ёнғиндан муҳофаза қилиш Бош бошқармаси.
5. Ўзбекистон Республикаси энергетика ва электрлаштириш Давлат акционерлик жамияти.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги корхоналарда хавфсиз ишлаш, техника хавфсизлиги бойича меъйёр қоидаларига, саноат санитарияси ва меҳнат гигиенасига ҳамда меҳнат қонунчилигига риоя қилиш масалаларини назорат қилади. Ҳар бир тармоқ ўз техник инспекторига эга.
“Саноатконтехназорат” агентлиги буғ қозонларининг тўғри ишлашини, босим остида ишлайдиган идишларни, юк кўтариш машиналари (кўтарма кранлар, лифтлар), эксковаторлар, газ ускуналари магистральь қувурлари ишини ва портловчи моддаларни ишлатиш, сақлаш ва ташиш ишларини назорат қилади.
Республика санитария-эпидемиология назорати ҳаво, сув ва тупроқни ифлосланишдан огоҳлантириш, шовқин ва титрашни ёъқотиш, цехларнинг санитария ҳолатларини яхшилаш (ҳарорат, нисбий намлик, ёритилганлик ва ҳ.к.) ишларини назорат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |