1. Кириш. Мехнат мухофазаси фани максади ва вазифалари. Жисмоний ва ақлий меҳнат асосида ётувчи физиологик жараёнлар


-МАВЗУ. ЙУРИҚНОМАЛАР ТУРЛАРИ ВА УЛАРНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


Download 238.18 Kb.
bet49/59
Sana16.06.2023
Hajmi238.18 Kb.
#1515653
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   59
Bog'liq
Mehnat muxofazasi

7-МАВЗУ. ЙУРИҚНОМАЛАР ТУРЛАРИ ВА УЛАРНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


Режа


7.1. Хавфсизлик техникаси бўйича ёъриқномаларнинг мақсади ва вазифаси.
7.2. Ходимларни кириш йўриқномасидан ўтказиш тартиби.
7.3.Лавозим йурикномаси утказиш.
Юқори малакали мутахассислар тайёрлаш ва саноат корхоналарида касб касалликлари ва жароҳатланишга олиб келадиган омилларни бутунлай йўқотиш саноат корхоналари раҳбарлари олдига қўйилган асосий вазифа ҳисобланади.
Ҳозирги замон фан ва техникасининг ўсиши янгидан янги технология ва машина-механизмларнинг жорий этилиши, ишлаб чиқаришда ишлаётган ҳар бир ходимнинг юқори малакали, техника қонунларини тушунадиган ва унга амал қиладиган бўлишларини талаб қилади. Ҳозирги вақтда ишчилар хавфсизлигини таъминлаш борасида қанчадан-қанча тавсияномалар, қоида ва нормалар ишлаб чиқилган бўлишига қарамасдан саноат корхоналарида бахтсиз ҳодисаларнинг бутунлай йўқолиб кетишини таъминловчи шароит мавжуд эмас.
Бундан ташқари саноат корхоналарининг хилма-хиллиги, ҳаттоки маълум бир корхонада ҳам иш шароити бир-бирига ўхшаш иккита цехни топиш амри маҳол эканлиги, умумий саноат корхоналари хавфсизлигини таъминловчи, тартибга солинган ретсепт ишлаб чиқариш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам ҳар бир саноат корхонаси ўзи учун меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ёъриқномалар системаси ташкил қилинган ва бу системалар ишчиларнинг хавфсизлигини таъминловчи иш усулларини ўргатиш билан ишчининг меҳнат хавфсизлигини сақлаш чора-тадбирларини ҳам ўз ичига олади.
Ёъриқномаларни асосан 3 гуруҳга бўлиб қараш мумкин: 1) кириш йуриқномаси; 2) иш жойидаги йуриқнома; 3. навбатдан ташқари йурикнома. Ишчилар билан йўриқнома ўтказиш. Йўриқномалар икки хил бўлади: кириш ва иш жойида ўтказиладиган йўриқнома. Ўз навбатида иш жойида ўтказиладиган йўриқнома 3 хил бўлади: дастлабки, даврий ва навбатдан ташқари. Кириш йўриқномаси. Барча ишга янги кирувчилар, бошқа корхоналардан хизмат сафарига жўнатилганлар (иш малакаси ва стажидан қатъий назар) амалиёт ўтаётганлар ва шогирдлар кириш йўриқномасини ўътадилар. Уни корхонанинг Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги бўйича масъул ходими ёки шу вазифа юклатилган бошқа раҳбар ходим ўтказади. Агар ишга қабул қилиш бевосита цехларда амалга оширилса, кириш йўриқномасини шу цехнинг бошлиғи ўтказиши керак. Шикастланганларга дастлабки ёрдам кўрсатиш, ёнғин хавфсизлиги ва бошқа махсус масалалар бўйича йўриқномаларни тегишли мутахассислар олиб борадилар. Кириш йўриқномаси махсус адабиёт, кўргазмали қуроллар билан жиҳозланган Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги хонасида, замонавий техник воситалардан фойдаланган ҳолда ўтказилади. Кириш йўриқномаси гуруҳ билан ва якка тартибда ўтказилиши мумкин. Гуруҳ билан ўтказилганда эшитувчилар сони 10 кишидан ошмаслиги керак. Кириш йўриқномаси ўтказилганлиги ҳақида махсус журналга ва ишчи қўлига топшириладиган ишга кириш варақасига ёзиб қўйилади. Кириш йўриқномасининг дастури:
1. Корхона тўғрисида умумий маълумот.
2. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги.
Хавфсизлик стандартлари тизимлари ҳақида умумий маълумот. Иш вақти ва дам олиш вақти. Аёллар ва балоғатга этмаганлар меҳнатини муҳофаза қилиш. Давлат, тармоқ ва жамоат назорати. Корхонада бахтсиз ҳодисаларни тафтиш қилиш. Ички меҳнат тартиби қоидалари.

Download 238.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling