1. Кириш. Мехнат мухофазаси фани максади ва вазифалари. Жисмоний ва ақлий меҳнат асосида ётувчи физиологик жараёнлар
Download 238.18 Kb.
|
Mehnat muxofazasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.Ишлаб чиқариш санитарияси.
- 5.Шахсий ҳимоя воситалари, улардан фойдаланиш меъёр ва қоидалари
- 6.Шахсий гигиена қоидалари.
3.Хавфсизлик техникаси. Хавфли, зарарли ишлаб чиқариш омиллари ва улардан ҳимояланиш. Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларнинг ва касб касалликларининг асосий сабаблари.
Хавфсизлик стандартлари тизимларида ишлаб чиқариш жараёнларига ва ускуналарига қўйиладиган талаблар. Ускуналарнинг асосий хавфсизлик қоидалари. Огоҳлантирувчи, тўсувчи ва сигнал берувчи воситалар. Хавфсизлик ранглари ва белгилари. Электр токи билан жароҳатланиш хавфини оширувчи шароитлар. Жароҳатларнинг олдини олиш тартиблари. Иш жойини хавфсиз ташкил қилиш ва сақлашга қўйиладиган талаблар. Юк кўтариш ва ташиш механизмлари, ички транспорт воситаларидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари. 4.Ишлаб чиқариш санитарияси. Ишлаб чиқариш муҳитининг асосий санитария-гигиеник омиллари. Меҳнат шароитини яхсхилаш бўйича асосий тадбирлар (техник ва ташкилий, санитария-гигиеник, даволаш-профильактик). Иш жойлари ҳавосини алмаштиришнинг зарурати ва тузилиши. Ёруғликни тўғри ташкил қилиш. Шовқинга қарши тадбирлар. 5.Шахсий ҳимоя воситалари, улардан фойдаланиш меъёр ва қоидалари. Ҳимоя воситаларига қўйиладиган талаблар. Коржомалар махсус пояфзаллар. Қўл, бош, юз, кўз, нафас аъзолари, қулоқни ҳимоя қилиш. Огоҳлантирувчи мосламалар. 6.Шахсий гигиена қоидалари. Санитария кийимлари, пояфзаллари ва воситаларига қўйиладиган талаблар. 7.Корхонада ёнғин хавфсизлигига қўйиладиган талаблар. 8.Механик жароҳат олганда, куйганда, кислота ва ишқорлар билан куйганда заҳарланишда, электр ва кўз жароҳатлари олгандаги дастлабки ёрдам. 9.Хавфсизлик техникаси йўриқномалари бузилганда қўлланадиган жавобгарлик. Иш жойида ўтказиладиган йўриқнома. Барча ишчилар кириш йўриқномасидан ташқари иш жойида ўтказиладиган йўриқномаларни ҳам билишлари лозим. Иш жойида ўтказиладиган йўриқномадан мақсад - ҳар бир ишчини тўғри ва хавфсиз иш усулларига ўргатиш ҳисобланади. Йўриқномани ўтказиш жараёнида ишчига у ишлайдиган ускунада бажариладиган технологик жараён, унинг ҳаракат узатиш механизмлари, хавфли жойлари, конструктив хусустиятлари, пайдо бўлиши мумкин бўлган хавфлар, ишни хавфсиз бажариш усуллари, иш жойини тўғри ташкил қилиш ва шу каби масалалар тушунилади. Йўриқнома ўтказиш ишчининг бевосита раҳбари бўлган устага юклатилади. Айрим зарур ҳолларда бу йўриқнома тегишли мутахассислар (механик, энергетик, технолог) иштирокида ўтказилади. Ходимларга электр хавфсизлиги бўйича йўриқнома ўтказиш ва малака гуруҳи бериш корхона бош энергетиги зиммасига юклатилади. Иш жойида ўтказиладиган йўриқнома ишни хавфсиз олиб бориш қоидалари асосида цех бошлиқлари томонидан тузилган ва корхона бош муҳандиси тасдиқлаган дастур бўйича олиб борилади. Бу йўриқномалар руйхатини корхона бош муҳандиси касаба уюшмаси раиси билан биргаликда тасдиқлайди. Иш жойида ўтказиладиган дастлабки йўриқнома ишчини мустақил ишлашга қўйишдан олдин ёки иш ҳарактери ўзгарган ҳолларда ўтказилади. Корхонага ишга кираётган шахс касбий малакасини малакали ва тажрибали ишчига бириктириб қўйиш орқали оширади. Бундай бириктириб қўйиш цех бошлиғининг вазифаси ҳисобланади. Дастлабки йўриқнома ўтказиш йўриқномаларни расмийлаштириш журналига ёзиб қўйиш орқали мустахкамланади. Барча ишчилар ўта хавфли ишларни бажаришга вазифа олишларидан аввал жавобгар раҳбар томонидан йўриқнома олишлари ва бу ҳақда журналга хавфсизлик чоралари кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилиши керак. Иш жойларида ўтказиладиган йўриқноманинг дастури. 1.Технологик жараён ва ускуна ҳақида умумий маълумотлар. Асосий хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари. Download 238.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling