1. Кўллар ҳарорат режимига таъсир этувчи омиллар


Кўлларнинг иссиқлик баланси ва иссиқлик заҳираси


Download 0.51 Mb.
bet3/9
Sana14.05.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1460503
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
6 мавзу

2. Кўлларнинг иссиқлик баланси ва иссиқлик заҳираси

  • Кўлларда иссиқлик миқдорининг маълум вақт оралиғида тўпланиши ва сарфланишини тенглама кўринишида қуйидагича ифодалаш мумкин:
  • Qp+Qан-Qсн-QйиQатиаQктиа+Qқдси-Qочдси+QкиQёқQмQб+Qмэ = Q,
  • бу ерда: Qp – сувга ютилган йиғинди радиация; Qан – сувга ютилган атмосфера нурланиши; Qсн-сувнинг нурланиши; Qйи-буғланишда йўқотил- ган иссиқлик; Qатиа-атмосфера билан турбулент иссиқлик алмашиш; Qктиа - кўл туби билан иссиқлик алмашиш; Qқдси-кўлга қуйиладиган дарё суви билан келадиган иссиқлик; Qочдси - оқиб чиқаётган дарё суви билан кетадиган иссиқлик; Qки - сув буғлари конденсацияси туфайли ҳосил бўладиган иссиқлик; Qёқ-ёмғир билан қўшиладиган ёки қорни эришида сарф бўладиган иссиқлик; Qм – муз ҳосил бўлишида қўшиладиган,эришида сарф бўладиган иссиқлик; Qб - биологик ва биохимик жараёнларда қўшиладиган ва сарф бўладиган иссиқлик; Qмэ - механик энергиянинг иссиқлик энергиясига айланишида қўшиладиган иссиқлик; Q-вақт оралиғида иссиқлик защираси-нинг ўзгариши.

Кўлларнинг иссиқлик баланси элементларини миқдорий баҳолаш анча мураккаб бўлган ўлчаш ва ҳисоблаш ишларини амалга оширишни талаб этади. Уларни башорат қилиш усуллари эса махсус адабиётларда тўла баён этилган.

  • Кўлларнинг иссиқлик баланси элементларини миқдорий баҳолаш анча мураккаб бўлган ўлчаш ва ҳисоблаш ишларини амалга оширишни талаб этади. Уларни башорат қилиш усуллари эса махсус адабиётларда тўла баён этилган.
  • Кўлларнинг термик ҳолати, ундаги сув массаларида мавжуд бўлган иссиқликнинг умумий миқдори - иссиқлик заҳираси билан чамбарчас боғлиқдир. Кўллар иссиқлик балансининг йил давомида ўзгаришига боғлиқ ҳолда уларнинг иссиқлик заҳираси маълум қонуният асосида ўзгаради. Масалан, мўътадил иқлим минтақаларида баҳорги ҳарорат кўтарилишидан ёзнинг иккинчи ярмигача (август) иссиқлик баланси мусбат бўлиб, кўлнинг иссиқлик заҳираси ортиб боради. Ҳаво ҳароратининг кузги пасайиши, Қуёш радиациясининг камайиши билан иссиқлик баланси манфий бўлади ва иссиқлик заҳираси камая боради. Бошқа иқлимий минтақалардаги кўлларда ҳам юқоридагига ўхшаш ҳолатлар кузатилади.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling