АҚШлик олим Хатчинсон ҳам 1957 йилда кўлларни ҳарорат режими бўйича таснифлаган. Бу таснифнинг юқорида қайд этилганлардан фарқи шундан иборатки, унда турли чуқурликларда турлича ҳарорат ва турлича минераллашув даражаси (зичлиги) бўлиши натижасида кузатиладиган қатламлараро циркуляция (аралашиш) ҳисобга олинган, аниқроқ қилиб айтганда Хатчинсон кўлларни ҳарорат режими бўйича таснифлашда уларнинг минераллашув даражасини ҳам ҳисобга олган. - АҚШлик олим Хатчинсон ҳам 1957 йилда кўлларни ҳарорат режими бўйича таснифлаган. Бу таснифнинг юқорида қайд этилганлардан фарқи шундан иборатки, унда турли чуқурликларда турлича ҳарорат ва турлича минераллашув даражаси (зичлиги) бўлиши натижасида кузатиладиган қатламлараро циркуляция (аралашиш) ҳисобга олинган, аниқроқ қилиб айтганда Хатчинсон кўлларни ҳарорат режими бўйича таснифлашда уларнинг минераллашув даражасини ҳам ҳисобга олган.
5. Кўлларда музлаш ҳодисалари - Кўллар сувининг минераллашув даражаси дарё сувига нисбатан юқори бўлганлиги учун уларнинг музлаш ҳарорати 0 0С га нисбатан паст бўлади, аниқроғи минераллашув даражаси қанча юқори бўлса, музлаш ҳарорати ҳам шунча пасая боради. Иккинчи томондан музлаш ҳарорати чуқурлик ортишига ҳам боғлиқ. Ҳисоблашларнинг кўрсатишича чуқурлик ҳар 10 м га ортганда музлаш ҳарорати 0,0075 0С га пасаяди.
- Сув массаларининг маълум т1 ҳароратдан т2 гача пасайиши кўлнинг ўртача чуқурлиги (Нўрт)га, кўлдаги сув массасининг иссиқлик ажратиш хусусиятини ифодаловчи катталик - (қ) га ва совуш даврининг давомлилигига боғлиқ бўлиб, қуйидаги тенглик билан ифодаланади:
Нўрт (t1 – t2 ) = q Т - Нўрт (t1 – t2 ) = q Т
- Совуқ ва шу билан сокин об-ҳавода кўллар юзасида юпқа муз пардаси ҳосил бўлади. Шу шароитда ҳавонинг совуши давом этса, муз пардасидан муз қоплами ҳосил бўлади ва у қалинлаша боради. Аксинча, шундай об-ҳавода шамол турса, муз пардаси парчаланиб, сув бетида муз парчалари ҳосил бўлади.
- Кўпчилик ҳолларда муз пардаси ва ундан сўнг муз қоплами дастлаб қирғоқ бўйларида ҳосил бўлади. Кейинчалик ҳавонинг совуши давом этса, муз қоплами майдони катталаша боради. Айрим ҳолларда, кўл туби рельефига боғлиқ ҳолда, қирғоқ бўйидан бошқа майдонларни ҳам муз қоплаши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |