- Турли иқлим минтақаларидаги кўлларнинг ҳар бири ўзига хос бўлган ҳарорат режими билан фарқ қилади. 20 - аср бошларида немис олими Ф.Форел турли иқлим минтақаларидаги кўллар ҳарорат режимини ўрганиб, чучук кўлларни термик хусусиятлари бўйича таснифлади. Ушбу тасниф бўйича барча чучук кўллар қуйидаги уч турга бўлинади:
- 1) тропик кўллар;
- 2) мўътадил кўллар;
- 3) поляр (қутбий) кўллар.
Ф.Форел ушбу турларни ажратишда асосий мезон сифатида сув юзаси ҳароратига эътибор берган. Масалан, тропик кўлларда сув юзаси ҳарорати - Ф.Форел ушбу турларни ажратишда асосий мезон сифатида сув юзаси ҳароратига эътибор берган. Масалан, тропик кўлларда сув юзаси ҳарорати
- + 4 0С дан юқори бўлса, қутбий кўлларда эса, аксинча + 4 0С дан кичик бўлади. Мўътадил кўллар эса йилнинг совуқ даврларида қутбий кўлларга хос хусусиятларни намоён қилса, иссиқ ярим йилликда эса тропик кўлларга хос бўлган хусусиятларга эга бўлади.
- Кўлдаги сув ҳароратининг чуқурлик бўйича ўзгаришини эътиборга олиб, Ф.Форел ҳар бир турни тегишли гуруҳларга ажратади.
- Кейинчароқ, аниқроғи 1927 йилда Д.Уиппл ушбу муаммони батафсилроқ ўрганиб, Ф.Форел таснифини анча такомилаштирди ва ҳар бир турни учтадан гуруҳга ажратди. Бунда у кўлдаги сув ҳароратининг чуқурлик бўйича ўзгаришини, сув массалари қатламларининг ўзаро аралашувини, музлаш ҳодисаларини ҳисобга олган.
Ф.Форел таснифини 1936 йилда япон олими Иошимура ҳам янада ривожлантирди ва унга анча аниқлик киритди. Жумладан у Ф.Форел таклиф этган турларга қўшимча сифатида субтропик ва субполяр кўллар турларини киритди. С.Иошимура таснифи бўйича тропик кўлларда йил давомида юқори ҳарорат (сув юзаси ҳарорати 20-30 0С дан юқори), унинг чуқурлик бўйича ўзгариши градиенти кичик қийматларда кузатилади, ҳароратнинг йиллик амплитудаси ҳам кичик бўлади. Субтропик кўлларда эса ҳарорат йил давомида +4 0С дан юқори, ҳароратнинг йиллик тебраниши ҳам, чуқурлик бўйича ўзгариш градиенти ҳам катта қийматларда кузатилади. Субполяр ва поляр кўллар ҳам ўзига хос бўлган хусусиятлари билан бир-бирларидан фарқ қилади. - Ф.Форел таснифини 1936 йилда япон олими Иошимура ҳам янада ривожлантирди ва унга анча аниқлик киритди. Жумладан у Ф.Форел таклиф этган турларга қўшимча сифатида субтропик ва субполяр кўллар турларини киритди. С.Иошимура таснифи бўйича тропик кўлларда йил давомида юқори ҳарорат (сув юзаси ҳарорати 20-30 0С дан юқори), унинг чуқурлик бўйича ўзгариши градиенти кичик қийматларда кузатилади, ҳароратнинг йиллик амплитудаси ҳам кичик бўлади. Субтропик кўлларда эса ҳарорат йил давомида +4 0С дан юқори, ҳароратнинг йиллик тебраниши ҳам, чуқурлик бўйича ўзгариш градиенти ҳам катта қийматларда кузатилади. Субполяр ва поляр кўллар ҳам ўзига хос бўлган хусусиятлари билан бир-бирларидан фарқ қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |