1. Кўллар ҳарорат режимига таъсир этувчи омиллар


Ўрта Осиё кўлларининг ҳарорат режими


Download 0.51 Mb.
bet8/9
Sana14.05.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1460503
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
6 мавзу

6. Ўрта Осиё кўлларининг ҳарорат режими.

  • Ўрта Осиё кўлларининг ҳарорат режими ҳам биринчи навбатда уларнинг географик ўрни, яъни кенглик ва баландлик бўйича жойлашиши, сўнг кўл жойлашган ҳудуднинг иқлим шароити билан аниқланади. Булардан ташқари кўллар иссиқлик балансининг кирим ва чиқим қисми элементларининг миқдорий қийматлари билан бир қаторда кўл косасининг генезиси, морфологияси, морфометрияси, сув алмашиниш ҳолати, сув мувозанати, кўл сувининг табиий-кимёвий хусусиятлари ҳам муҳим омил ҳисобланади.
  • А.М.Никитиннинг фикрича Ўрта Осиё кўлларининг асосий қисми Ф.Форел таснифи бўйича мўътадил сув ҳавзалари типига киради. Айни пайтда сув юзаси ҳарорати йил давомида 0,6-39 0С оралиғида ўзгаради.

Ўрта Осиё кўллари ҳарорат режимининг йиллик циклида қуйидаги даврларни ажратиш мумкин:

  • Ўрта Осиё кўллари ҳарорат режимининг йиллик циклида қуйидаги даврларни ажратиш мумкин:
  • 1) баҳорги - ёзги исиш;
  • 2) ёзги - кузги совиш;
  • 3) кузги - қишки энг паст ҳарорат.
  • Қайд этилган даврларни ажратишда қуйидаги мезонлар эътиборга олинади. Жумладан, баҳорги давр йиллик минимумдан + 4 0С ҳароратдаги энг катта зичликка эришгунча ёки гомотермия ҳолатигача бўлган оралиқдир. Иссиқлик алмашиниши йиллик циклининг ёзги даври ҳароратнинг тўғри стратификацияси ҳамда иссиқлик мувозанати кирим ва чиқим қисми элементлари барқарорлашган вақти билан чегараланади. Ёзги - кузги совиш даврининг бошланиши кўлдаги сув массалари иссиқлик заҳирасининг ортиши тўхтаган вақтдан бошланади

Бунда мавжуд иссиқликнинг кўлдаги бутун сув массалари орасида қайта тақсимланиши кузатилади. Бу ҳолат ҳароратнинг тўғри стратификацияси шароитида давом этади ва кузги гомотермиягача давом этади. Кузги - қишки давр эса кузги гомотермия ҳолатидан тескари стратификация шароитида сув массалари ҳароратининг энг кичик қийматга эришгунча ва сўнгра иссиқлик мувозанатида мусбат ҳолат ўрнатилгунча давом этади.

  • Бунда мавжуд иссиқликнинг кўлдаги бутун сув массалари орасида қайта тақсимланиши кузатилади. Бу ҳолат ҳароратнинг тўғри стратификацияси шароитида давом этади ва кузги гомотермиягача давом этади. Кузги - қишки давр эса кузги гомотермия ҳолатидан тескари стратификация шароитида сув массалари ҳароратининг энг кичик қийматга эришгунча ва сўнгра иссиқлик мувозанатида мусбат ҳолат ўрнатилгунча давом этади.
  • Ўрта Осиё кўлларида "гидрологик баҳор", аниқроғи кунлик сув мувозанатида мусбат ҳолатнинг барқарорлашиши жанубий ҳудудлардаги текислик кўлларида январ-февралда, шимолий ҳудудларда ҳамда тоғ кўлларида март, баланд тоғ кўлларида апрел-май ойларида кузатилади.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling