5-лекция
Математика таълиминде анъанавий ва ноанъавий таълим технологиялари
Режа:
Математика таълимида ананавий таълим технологиялари.
Математика таълимида ноананавий таълим технологиялари.
Математика таълимида муаммали ўқитиш технологиялари.
Жамиятимизнинг Хаар бир фукароси XXI аср бўсағасида турар эканмиз, ортда қолган йиллар қадрини ва келажак ҳаётининг турли жабҳаларини белгилаб олишга ўриниши табийдир.Жумладан, ўрта махсус, касб-хунар таълим соҳасида фаолият кўрсатаётганлар ҳам бундан мустасно эмас.
Республикамиз Президенти И.А.Каримов таълим тушунчасига миллий дидактик нуқтан назардан ёндашиб қуйидагича таърифлайди:
«Таълим Ўзбекистон халки маънавиятга яратувчилик фаоллигини бахшэтади.Ўсиб келаётган авлоднин барча энг яхши имкониятлари унда намоён бўлади. Касб-кор, маҳорати узлуксиз такомиллашади, ката авлодларнинг доно тажрибаси англаб олинади ва ёш авлодга ўтади». Таъкидланган мақсадни амалга ошириш учун таълимнинг янги моделини яратишни тақозо қилади. Моделни амалиётга тадбиқ этиш ўқув жараёнини технологиялаштириш билан узвий боғлиқдир. Кадрлар таёерлаш миллий дастурида «ўқув-тарбиявий жараёнини янги педа-гогик технологиялари балан таъминлаш» унинг иккинчи ва учинчи босқичларда бажариладиган жиддий вазифаларидан бири сифатида белгиланган.
Бугунги кунда таълим технологияларини шартли равишда икки турга ажратиш мумкин.
Анъанавий
Ноанъанавий
Анъанавий таълим технологияси- муайян мудатга мўлжалланган, таълим жараёни кўпроқ ўқтувчи шахсига қаратилган бўлиб, ўқитишнинг анъанавий шакли метод ива таълим воситаларининг мажмуидан фойдаланиб таълим-тарбия мақсадига эришишдир.
Ноанъанавий таълим технологияси- муайян муддатга мўлжалланган, таълим жараёни марказида талаба шахси бўлиб, ўқитишнинг замонвий шакли,фаол ўқитиш методлари ва замонвий дидактик воситаларнинг мажмуини таълим-тарбия ишидан кўзланган мақсад ва кафолатланган натижага эришишга йўналтиришдир.
Ноанъанавий таълим технологияси анъанавий таълим технологиясидан фарқ қилиб, талабаларнинг билиш имкониятларини ривожланишига шароит яратади, мустақил ишлашларига алоҳида эътибор берилади, билиш фаолиятлари изланувчан ва ижодий ҳарактерга эга бўлади. Дарс тузилмаси ўзгарувчан бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |