1-Lektsiya Uzliksiz ta`lim tizimi matematika ta`limini takomillashtirishning dolzarb muammalari reja
O`quvchlar bilim, malaka va ko`nikmalarini nazorat qilish, baholashnig zamonaviy metodlari
Download 458 Kb.
|
Texnologiyalar va loyixalash(UZ)
O`quvchlar bilim, malaka va ko`nikmalarini nazorat qilish, baholashnig zamonaviy metodlari
реja: O`quvchilar bilim, malaka va ko`nikmalarini nazorat qilish, baholashning zamonaviy metodlari va vositalarini loyihalashni o`rgatish. Test va oning mohiyati Testdan foydalanish yullari Мутахассислар тайёрлашда талабаларнинг билим, малака ва иқтидорларини шаклланиши жараёнини назорат қилиш муҳимдир, Туғри ташкил этилган назарий талабаларни олинаётган билимларини янада чуқурлаштириш ва энг асосийси уларнинг шахсий хусусиятларини ривожлантириш учун турли воситаларни танлаш имконини беради. Ўқув-тарбия жараёнида билим, иқтидор ва кўникмалар шаклланганлигини назорат қилиш муҳим ўрин эгаллайди. Хусусан, назорат қуйидаги функцияга эга. Назоратнинг диагностик функцияси. Назорат натижасида билан, иқтидор ва кўникмаларнинг шаклланганлик даражаси аниқланади. Назоратнинг талабаларда билим олишга иштиёқни ўстириш функцияси Назорат жараёнида талабаларнинг шахсий ҳислатлари шакллантирилади ва асосийси ривожлантирилади. Таъсил функцияси. Назоратнинг тарбиявий функцияси. Назоратнинг баҳолаш функцияси Назоратни талабаларда билимга қизиқиш уйғотиш, жонли фикрлашга ўргатувчилик функцияси Назорат жорий, оралиқ, якуний каби 3 та турга эга. Назорат турли тестлар орқали амалга оширилади. Педагог олимлари И.Й. Турсунов ва У.Н. Нишоналиевларнинг маълумотларига қараганда тестлар орқали қуйидаги имкониятлар яратилади. - Талабалар назарий ва амалий билимларининг даражасини объектив шароитида аниқлаш имконини беради. -Бир вақтнинг ўзида бир гуруҳ ёки кўп сонли талабалар билимини назорат қилиш мумкин. -Ҳамма талабаларга бир хил қийинчаликдаги саволлар берлиб ҳаммасига бир хил шароит яратилади. -Тест натижаларини ўқитувчи томонидан тезликда текшириш мумкин. -Турли гуруҳ талабалари билимини солиштириш қўлланилаётган методни самарадорлигини аниқлаш мумкин. -Таълим жараёнининг камчиликларини аниқлаш мумкин. (И.Й.Турсунов, У.Н.Нишоналиев «Педагогика курси» «Ўқитувчи» 1997.) Тест атамаси инглизча test-синов, текшириш тадқиқот маъноларини билдириб, «синалаётган шахснинг психофизиологик ва шахсий хусусиятларини, шунингдек интеллектуал ривожи, қобилияти ва малакасини текширишда қўлланадиган стандарти машқлар» демакдир. 1993 йилда олий таълим тизимидаги ислоҳотларга кенг эътибор берилди.Бу масала Ўзбекистон алоҳида йиғинда таълил этилди. Мажлисини бошқарган Ўзбекистон Президенти И. А. Каримов кадрлар савияси ҳақида, олий ўқув юртарининг аҳволи ва уларнинг ишлаб чиқариш корхоналари билан муносабатлар ҳақида фикр билдираркан, тест тизимининг афзалликлари ҳақида шундай деганди. Ўз-ўзларимизни қўишга қабул қилишда тест усулнинг қўлланиши ижобий қадам бўлди. Бу қинғир ишлар пайини қирқади, миш-мишларга чек қўяди, истеъдод ян ёшларни танлаб олиш имконини беради. Бинобарин бу ишни янада такомиллаштириб бориш керак. Педагогик услубий адабиётларни таҳлил қилиш натижасида дидактик тестлар қуидаги 2 гуруҳга ажратилди: а) назарий билимларни назорат қилувчан, малака ва қобилиятларни текширувчи ўзлаштириш тестлари. б) реал, ўқув имкониятлари бўйича (Ю.Бабанский) диагностика тестлар ҳамда умумий ва махсус (масалан, микро ёки макро иқтисодиёт фан ва бўйича) ўқитиш тестлари. Тестлар типологияси асосида топшириқларни танлаш, уларнинг стуруктуравий ўзаро алоқадорлиги ва таърифлари қуйдаги факторларга боғлиқдир. Тестларнинг фанлараро қўлланниш соҳаси. а) оралиқ назорат тестларида мавзулар, боблар бўйича билим ва ўзлаштириш элементларини текшириш. б) кўп мавзулар бўйича фанларнинг бир-бирига боғлиқлигини ҳисобга олмаган ҳолда билим ва ўзлаштиришнинг чегаравий назорати. в) кўп мавзулар бўйича фанларнинг бир-бирига боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда билим ва ўзлаштиришларнинг чегаравий назорати. г) бутун курс бўйича билимларни назорат қилиш (фан тести асосида фанлараро туркум тестларни ҳам яратиш мумкин). Бу ҳолларнинг ҳар бирида фан топшириқларининг ўрни қуйидаги саволлар ҳар хил қўйилади, маркетинг-молия, менежмент, солиқлар қуйидаги интегратив билимлар ва ҳ.к. Норматив тест тузилишнинг умумий йўналиш бўйича мақсади ёки критериал ҳарактердаги тестлардан фақи шундаки, норматив тестларда йиғилган баллар ҳисоб натижаларига кўра бир гуруҳни бошқа гуруҳ билан, гуруҳ ичидагиларни эса бир-бири билан солиштириш мумкин. Критериал тестларда эса ҳар бир ўқувчининг қандайдир ўқув ёки мутахассисликка оид топшириқлари ечиш учун зарур бўладиган билим ва ўзлаштириш қобилиятлари очиб берилади. Яъни критериал тестлар ва унга мос топшириқлар ўқувчиларнинг билим ва кўникмалари аниқ фан соҳалари бўйича ўқитиш мақсадининг минимал талаьларига қай даражада эришгани ёки эришмаганлиги ҳақидаги саволлар жавоб береди. Норматив тестларда асосан топшириқни «ечди» ёки «ечмади» деб белгиланса, еритериал тестларда эса топшириқни қайсидир йўл билан ечган ўқувчиларни мураккаб қурилмаси ишларга қўйиш мумкинлиги, уларнинг мураккаб дастурларда қўишни давом эттира олишлиги ҳисобга олиниши керек. 3.Тестларнинг дидактик психология йўналиш қандай тест ишлаб чиқилаётганлигини ёки адаптациядан ўтаётган тестни унинг муаллифи қандай характерлашини аниқлайди. а) назарий билимларни назорат қилиш учун ўзлаштириш тестлари. б) берилган фан (ўқув ва мутахассислик) бўйича билим ва малакаларини назорат қилиш тестлари в) ўқитиш тестлари (маълум фан ёки унинг цикли бўйича ўқув имкониятларининг диагностикаси). 4. Назорат босқичлари бўйича йўналиш. а) кириш назорати-(олий ўқув юртига киришдаги ёки курсни, фан иқлимини ва ўқитиш босқичининг бошланишидаги назорат). б) кундалик (жорий)-назорат ҳар куни амалга ошириладиган ёки ўқув жараёни мавзулари бўйича. в) чегаравий (оралиқ) назорат маълум курс алоҳида бўлимининг тугаши муносабати билан ўтказилади. г) якуний назорат маълум курснинг тугаши муносабати билан ўтказилади (ёки фан цикли, ўқитиш босқичи ҳамда ўқув юртини тугатиш муносабати билан). 5. Тестлаштиришнинг диагностик даражаси (чуқурлиги) берилган тестдан кўзланган мақсад: -симптоматик диагностикага-яъни билим ва ўзлаштиришнинг «юқори қатламларига» қаратилиши (яъни маълум қонуният ёки формулаларни билиш билмаслиги ёки таниш-нотанишлиги ва бошқалар). - этиологик диагностикага, текширув алоқа сабаби (нима учун айнан ўша билимларни билмаслиги ва бунинг қай даражада бошқа билимларни билишга боғлиқлиги) га қаратилиши. -типологик диагностикада эса ўқувчининг ўтилаётган дарс ва билимларни ўзлаштириш ва ундалай олишида қандай позитив ғояларни кучайтириш кераклигига қаратилган бўлади. 6. Синалувчининг тестни бажарип фаоллигини оширишда эса ёзма ва оғзаки тестларга мос равишда ёзма ёки оғзаки жавобларни қўллаш. Масалан, ҳаракат тестларида (айниқса компьютерларда клавишларни босишдан тортиб, қисм программаларни чиқаришгача) ҳамда ҳисоблаш ишларини ўтказиш ва гарфикларни чизиш, лойиҳалаштириш ва ҳ.к. да Ҳаракат тестларини ўқиш ёки ишлаш қурилмаларида, машқ (тренажёрларда) тестларини, айниқса мутахасислик бўйича ўқитиш тизимларга киритиш мумкин. 7. Тестнинг гомогенлик даражаси (бир жинслик) ҳа тестни тузувчи муаллиф томондан режалаштирилган бўлади. Шу жумладан. а) кўзланган мақсадга қараб тестнинг нимани текшириши кераклиги, айниқса, интегратив ҳарактердаги асосий еритерийлардан (масалан, маълум амалларнинг талаб қилинган даражада ёки шу амалларни бажаришда сифат, миқдор тезлик,қатъий кетма-кетлик, жавобгарлик каби бир қанча) омилларни ҳисобга олиш. б) формал аспектда эса топшириқлар тузилиш шаклининг бир-бир жинслиги (геомогенлиги) ёки турли шаклда бўлишлиги. 8. Вақт омили тестнинг тезкор бўлиши (ёки бўлиши керак), тошириқларнинг функционал равишда маълум (белгилан) белгиланган вақтда бажаришнинг зарурлиги (қайси йўл билан нимага асосланиб ёки тезкор бўлган ҳолда қаерда, қандай топшириқларни бажариш вақтини баҳолашин, вақтнинг сарфланип чегараси белгиланмаган). 9. Тестлаштиришни ташкил этиш усулларга эса умумий, индивидуал ёки жуда кам қўлланиладиган лекин жуда самарали ҳисобланган алоҳида усули ва гуруҳлар алоҳида ҳам текширилувчиларнинг ташҳисчи билан юзма-юз холис (тестлаштиришнинг ЭҲМ воситаларидаги индивидуал дастурнинг замонавий варианти) туриши кабилар киради. Чет эл педагогикаси тестлари таҳлили шуни кўрсатадики, уларни бизнинг милий педагогикамизга кўр-кўрона кўчириб бўлмайди. Кўпчилик чет эл тестлари ягона дастур бўлмаган шароит учун тузилган. Бизнинг ягона дастуримизнинг асосий мақсади-ахборот маданиятининг (компьютер орқали) намоён бўлиши ва ўқув дастури асосий талабларини бажарилишидир. Бизнинг тестларимизга асосий талаб-дастурга муносабат бўйича хотирадагина эслаш бўлди. Бунга эришиш учун биз тажриба услубини қўлладик. Тестлар тузишда жуда серқирра вазифаларни қўллашга ҳаракат қилинди. Асосан қуйидагича тест-вазифалар қўлланилди. тест-саволлар тушириб қолдирилганларни тўлдириш тестлари жавобларни танлаш тестлари (3-5 та жавоб ёрдамида) «туғри-нотўғри» тестлари (ўқувчи берилган тасдиқнинг тўғрилигини анмқлаши керак) Асос-тести (ўқувчи жавобларини ўзи ихтиро қилади). 1 HTML сўзи қисқартма бўлиб, Hyper Text Managing Language (гиперматнларни бошšариш тили) дан олинган. Download 458 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling