1-маьруза бухгалтер касбининг тадрижий ривожланиши


Бухгалтерия ҳисоби мактаблари ва уларнинг бухгалтерия ҳисоби фани равнақида тутган ўрни


Download 37.08 Kb.
bet3/7
Sana18.06.2023
Hajmi37.08 Kb.
#1560298
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-маьруза

4.Бухгалтерия ҳисоби мактаблари ва уларнинг бухгалтерия ҳисоби фани равнақида тутган ўрни

Бухгалтерия ҳисобини амалий фаолият ва махсус иқтисодий фан сифатида шаклланишида ҳамда ривожланишида дунё мамлакатларида вужудга келган мактаблар катта рол ўйнаган. Бундай мактаблар, улар вакиллари, алоҳида вакилларнинг ҳисоб илмига қўшган ҳиссалари 1.5-жадвалда келтирилган.


1.5-жадвал
Дунё миқиёсида тан олинган ҳисоб мактаблари ва уларнинг бухгалтерия ҳисоби равнақидаги роли



Мактаб номи

Мактаб намоёндалари ва уларнинг ҳисоб илмига қўшган ҳиссалари

Италия мактаби

Энг қадимий мактаб ҳисобланади. Унинг вакиллари Б. Катрульи (1458 й.) ва Лука Пачоли (1494 й) томонидан илк бор бухгалтерия ҳисоби счётлари ва уларга икки ёқлама ёзув, ҳисоб ёзувларига юридик мақом бериш заруратлари асосланган.
15-20 асрларда учта гуруҳ мактабларга: ломбард,, тоскания ва венеция мактабларига ажралган
.15-20 асрларда италия мактаби вакилларининг ҳисоб илмидаги ўрнини Джино Дзаппа умумлаштирган. Айнан ушбу олим балансга ҳал қилувчи восита сифатида қараган, актив тушунчасига корхона маблағи эмас, балки фойда (иқтисодий наф) олиш учун зарур бўлган ресурс сифатида таъриф берган. Балансни у фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисоботнинг тузишнинг асосий натижаси деб ҳисоблаган

Ломбард мактаби

Ушбу мактаб вакиллари, чунончи Франческо Виллы (1801 – 1884), ҳисоб объекти сифати пул ва моддий бойликлар, шунингдек уларга эгалик ҳуқуқини қараганлар, шу боис бухгалтерия ҳисобига ҳам иқтисодий, ҳам ҳуқуқий жиҳатдан қараган, счётларни ушбу иккита йўналишда классификациялаш лозимлигини асослаган.
Ушбу мактаб вакили бўлган Бастиано Вентури (17-аср) ҳисобни маъмурий ҳуқуқ тармоғига кирувчи фанлар сафига киритган.


Download 37.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling