1-маьруза бухгалтер касбининг тадрижий ривожланиши


Download 37.08 Kb.
bet4/7
Sana18.06.2023
Hajmi37.08 Kb.
#1560298
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-маьруза

Тоскания мактаби

Асосчиси сифатида Франческо Марчи (1822 – 1871) эътироф этилади, у счётларни персонализацияси, ҳисобнинг юридик йўналишини ривожлантириш тарафдори бўлган.
Кейинчалик тоскания мактаби раҳбари бўлиб Джузеппе Чербони (1827 – 1917) ҳисобланади. У илк бор ҳисобда анализ и синтез тушунчаларини қўллаган, мос равишда счетларни аналитик ва синтетик счётларга ажратган.
Ушбу мактаб вакиллари ҳисобни одамларни бошқариш воситаси сифатида қараган

Венеция
мактаби

Ушбу мактаб вакиллари ҳисобни ресурсларни бошқариш воситаси сифатида қараган, одамлар фаолияти ушбу бойликларни назорат қилиш ва бошқаришдан иборат деб билган. Мактабнинг илк раҳбари сифатида Фабио Беста (1845 – 1923) эътироф этилади. Венеция мактаби вакиллари улушига фондлар конепциясини яратилиши ҳам тегишлидир, ушбу конепцияга мувофиқ ҳисоб объекти бўлиб бойликларнинг ўзи эмас, балки уларнинг қиймати ҳисобланади.

Германия мактаби

Ушбу мактабни шакллантирганлар бўлиб,Германия, Австрия, Венгрия и герман тилида гапирувчи Швейцария давлати вакиллари ҳисобланади. Немис мактабини оддий (ХIХ асрнинг иккинчи ярими – ХХ асрнинг боши) ва янги ( ХХ асрнинг бошидан кейинги давр) немис мактабларига бўладилар. Ушбу мактабни шаклланиш негизида камерал бухгалтерия ётади.
Немис мактаби учун характерли бўлган жиҳат – бу бухгалтерияни қатъий икки қисмга ажоатилиши.Булар: савдо ва ишлаб чиқариш жараёнлари бухгалтерияси. Бунда савдо бухгалтерияси – бош бухгалтерия, ишлаб чиқариш бухгалтерияси бош бухгалтерияга бўйсинувчи бухгалтерия ҳисобланади. Эйген Шмаленбах (1873 – 1955) томонидан илгари сурилган бу таркибдаги бухгалтерияда савдо бухгалтерияси дебиторлик ва кредиторлик қарзлар ҳисоби ва назоратини юритади, ишлаб чиқариш бухгалтерияси эса ички хўжалик ҳисоб-китобларини, чунончи, иш ҳақи, ишлаб чиқариш заҳиралари, таннарх ва молиявий натижалар ҳисоби ва назоратини олиб боради. Ишлаб чиқариш бухгалтерияси калькуляцияни, савдо бухгалтерияси эса балансшуносликни илмий тадқиқ қилувчилар ҳисобланади. Э. Шмаленбахнинг хизматлари шундаки, у динамик баланс назариясига асос солган.
Баланшуносликни янада ривожлантирган олим бўлиб швейцариялик Иоганн Фридрих Шер (1846 – 1924) ҳисобланади. У баланс таркибига (статик жиҳатига) эътибор берган, ҳисоб таълимотига хўжалик фаолияти таҳлилини, шу жумладан баланс таҳлилини киритган. Иоганн Фридрих Шер икки ёқлама усулни техник усул сифатида қараган. Счётлар боғланишини (корреспонденциясини) баланс моддалари боғлиқлиги сифатида қараган. У ҳисоб таълимотига аралаш проводка тушунчасини киритган, шунингдек инвентар счётларда бир вақтнинг ўзида улар харакати ва олинган натижани акс эттириш тартини тавсия этган.

Фрация мактаби

Италия мактаби сингари классик мактаблардан бири ҳисобланади. Мактабнинг етук вакиллари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: Жак Савари (1622 – 1690), Матье де ла Порт (1685), Бертран Франсуа Баррем (1721), Самуэль Рикар (1709). Ушбу олимлар ҳисоб назарияси, унинг дидактикаси, ҳисоб шакллари, ҳисоб регистрларининг таркиби ва тузилишини такомиллаштиришда муҳим рол ўйнаганлар.


Download 37.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling