Бухгалтерия молиявий ҳисоби - бу хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти, фаолият натижалари, мулки ва мулкни ташкил топиш манбалари тўғрисидаги молиявий характердаги ахборотларни йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш, жамлаш ҳамда уларни ички ва ташқи фойдаланувчилар ҳукмига тегишли шакл ва мазмунда тақдим этиш тизимидир.
Бухгалтерия бошқарув ҳисоби - бу хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти, фаолият натижалари, мулки ва мулкни ташкил топиш манбалари тўғрисидаги турли ўлчов бирликларидаги батафсил ахборотларни ички бошқарув сегментлари, яъни объектлар, субъектлар ва жавобгарлик марказлари кесимида йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш, жамлаш ҳамда уларни ички бошқарув органлари ҳукмига тезкор бошқарув қарорларини қабул қилиш учун мақбул шакл ва мазмунда тақдим этиш тизимидир.
Бухгалтерия молиявий ҳисоби ва бухгалтерия бошқарув ҳисобини бир-биридан фарқловчи тавсифлари қуйидагиларда ёрқин намоён бўлади (1.6-жадвал).
1.6-жадвал
Бухгалтерия молиявий ҳисоби ва бухгалтерия бошқарув ҳисобининг фарқли жиҳатлари
Do'stlaringiz bilan baham: |