1-маъруза геоинформацион картография фанининг мақсад ва вазифалари
Download 57.84 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Технологик ёндашиш.
- Ишлаб чиқаришли ёндашиши.
Илмий-мулоҳазали ёндашиш. Геоинформатика ─ маълумотлар базаси ва географик билимлар асосда компьютерли моделлаштириш воситаси билан табиий ва социал-иқтисодий геотизимларни (уларни таркибини, боғлиқлигини, динамикасини, замон ва маконда фаолиятини) ўрганадиган илмий фан соҳаси. ГИС ─ геотизимларни моделлаштириш ва билиш воситаси.
Технологик ёндашиш. Геоинформатика ─ фазовий-координатали маълумотларни йиғиш, сақлаш, ўзгартириш, ифодалаш ва тақсимлаш технологияси бўлиб, геотизимларни бошқаришда рўйҳатга олиш, оптималлаштириш масалаларининг ечимлари билан таъминлашдан иборат. ГИС - қарорлар қабул қилиш учун маълумотларни жамлаш ва тахлил қилиш техник воситаси. Ишлаб чиқаришли ёндашиши. Геоинформатика ─ маълумотлар базаси, банки (тўплами), уларни бошқариш, стандартли (тижорат учун), турли мақсадлар ва муаммоларни ечишга йўналтирилган ГИСларни тайёрлашни ўз ичига олувчи, аппарат воситали ва дастур маҳсулотларини тайёрловчи ишлаб чиқариш саноати. Шунингдек, ГИСга инфратузилма ва маркетинг хизматларини шакллантириш ҳам киради. ГИС ─ геоинформацион технологияларни амалга оширадиган дастурли қобиқ. Геоинформатика фан сифатида картография, масофадан туриб зондлаш, география ва Ер ҳақидаги бошқа фанлар ўрганадиган табиат ва жамият геотизимларини махсус восита ва методлар орқали тадқиқ қилади. Улардан энг муҳими компьютерли моделлаштириш ва геоинформацион картага олишдир. Илмий йўналишда 3 та бўлим алоҳида шаклланганини кўриш мумкин: геоинформатика назарияси (компьютер орқали геотизимларни моделлаштириш назарияси); геоинформатикани технологияси ва методлари; геоинформатика амалиёти ─ ГИС технологияларини ҳар хил геоинформацион муҳитда татбиқ қилишни таъминлаш. Геоинформатика (ГИС), картография (К) ва масофадан (дистанцион) зондлашни (М3) бир-бири билан ўзаро боғлиқлигини кўриб чиқамиз. Компьютерли моделлаштириш ва у билан яқин боғлиқликда бўлган геоинформацион картага олиш геоинформатиканинг алоҳида аҳамиятли восита ва услубларидан ҳисобланди. Ўзаро боғлиқликларда кузатилган кўплаб тадқиқотлардан Н.Фишер ва Р.Линденбергнинг ишларидаги 4 та альтернатив моделлар келтирилган (1-расм). Download 57.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling