1-маъруза геоинформацион картография фанининг мақсад ва вазифалари


-расм. Картография (К), масофадан туриб зондлаш (МЗ) ва геоахборот тизимларининг (ГИС) ўзаро боғлиқлиги моделлари


Download 57.84 Kb.
bet6/7
Sana18.06.2023
Hajmi57.84 Kb.
#1579314
1   2   3   4   5   6   7
1-расм. Картография (К), масофадан туриб зондлаш (МЗ) ва геоахборот тизимларининг (ГИС) ўзаро боғлиқлиги моделлари
а - чизиқли модель; б - картографияни устунлиги модели; в – ГИСни устунлиги модели; г - учликнинг ўзаро таъсири модели


Чизиқли модель ─ масофадан туриб зондлаш энг аввал ГИС билан боғлиқ бўлиб, кейин эса у орқали картография билан боғлиқ, чунки картографияни вазифасига қайта ўзгартирилган маълумотларни акс эттириш киради. Натижада қуйидаги кетма-кетлик шаклланади.
Д3 – ГИС – К
Иккинчи модель ─ картографияни устунлиги модели дейилади. Ҳамма жиҳатларни назарда тутувчи картографиянинг ўзаро кесишувчи тизимчалари сифатида масофадан туриб зондлаш ва ГИС киради:
(Д3 ∩ ГИС) СК
Шунингдек, учинчи модель ГИСни устунлиги моделида картография ва масофадан зондлаш тизимлари ГИС таркибига кичик тизимчалар бўлиб киради:
(Д3 ∩ ГИС) ГИС
Учликнинг ўзаро таъсири модели ҳақиқатга анча яқин деб ҳисоблаш мумкин, бунда ҳеч қайси фан бир-биридан устунликка эга бўлмай, маълумот ва иловаларни олишда уларнинг ҳаммаси бир-бири билан бирлашади, яъни:
К ∩ Д3 ∩ ГИС
Айнан шу модель ҳозирги вақтда картография, геоинформатика ва масофадан зондлаш фанларини фаол бирлаштириш жараёнида содир бўлиб, методда, технологияда, илмий тадқиқот ва таълимда кўзга ташланади. Шундай қилиб, интеграция янги йўналишларнинг ─ геоинформацион картага олиш ва геоикониканинг шаклланишига асос бўлиб хизмат қилади.


1.5. ГИС ва телеалоқа тармоқлари
Замонавий илмий билимлар тизимида ГИСнинг ўрни тахлил қилинганда унинг картография билан бирлашиши, жамиятни ахборот билан таъминлаш, геоинформацион технологиялар ва телекоммуникацион тармоқнинг бирлашишисиз етарлича тўлиқ бўлмаслиги англаб етилди. Бундай боғлиқликни ўрганиш республикамизда ва чет элларда мавжуд геоинформацион ресурслар, геоинформацион картага олиш, аэрокосмик, статистик, кадастрли ва бошқа маълумотлардаги ибораларни илмий муомалага (оборотга) киритишнинг зарур шарт-шароитидир.
Телекоммуникацион тармоқлар маълумотларни узатиш тармоқлари тоифасига тааллуқли бўлиб, улар маълумотларни узатиш звеноларидан тармоқчалар ва тугунча мосламалардан (терминаллардан) иборат бўлиб, маълумотларни ЭҲМ хотирасига жойлаш ва натижани нашр қилишга мўлжалланган алоқа тармоқлари, тугунлари ва уловчи (бирлаштирувчи) коммутатор қурилмалардан ташкил топади. Телекоммуникацион тармоқларнинг асоси информацион ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаш, маълумотлар билан эркин ва тезкор алмашишни йўлга қўйиш, хоҳлаган фазовий даражаларда ва билимлар соҳаларида фойдаланувчилар ўртасида алоқаларни тиклашга мўлжалланган.
ГИС ва телекоммуникация тармоқлари ўртасида ўзаро муносабат бирлашиши йўналишида кетмоқда: бир томондан, тармоқлар ГИСни фазовий маълумотлар билан таъминласа, бошқа томондан ─ ГИС тармоқларни оптимал жойлаштириш ва фаолият масалаларини ечишга хизмат қилади. Бугунги кунда республикамизда ҳар хил информацион ҳисоблаш тармоқлари стандарт хизматидан ташқари, информацион маълумотнома билан таъминловчи электрон почта хизмати, шунингдек, телеконференция, телебиржа, телеаукционлар ва телефакслар кенг ривожланмоқда. Энг кўп телекоммуникация хизматидан фойдаланувчилар Россиянинг Москва ва Москва областлари, Санкт-Петурбург, Новосибирск, Пермь, Екатеринбург ва Иркутск шаҳарларида ва Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд ва Навоий шаҳарларида кузатилган. Бу ерларда регионал геоинформация ишлаб чиқариш марказлари, катта илмий ташкилот ва ОЎЮлар жойлашган. Илмий ва ўқув ташкилотлар телекоммуникацион хизмат бўйича фоиз ҳисобида тенг улушда бўлиб, 49-43% ни ташкил этади. Қолганлари эса давлат жамоат ташкилотларига тегишлидир.
Россияда бир қанча тармоқ тузилмалари ─ РЕЛКОМ, РОСПАК, РОСНЕТ, ИАСНЕТ ва бошқалар ривожланди. Улардан энг кўп тарқалган тармоқ ─ РЕЛКОМ ҳисобланади, у ҳалқаро тармоқ ИНТЕРНЕТнинг Россия сегменти бўлиб, тармоқлари сони жиҳатдан Европада биринчи, жаҳонда иккинчи ўриндадир. РЕЛКОМ таъминлаб берадиган асосий хизмат электрон почта бўлиб, бунда Eunet халқаро алоқа тармоғига Москва-Санкт-Петурбург-Хельсинки кабелли алоқа йўли орқали чиқилади. РЕЛКОМ тармоғига Россиянинг барча телекоммуникацион тармоқлари ҳар хил йўллар билан улаб қўйилган.
Чет элда экология ва атроф-муҳит ҳақида маълумотлар базаси шаклланиши билан боғлиқ бўлган геоахборот узатадиган ахборот тармоқлар, масалан, Global Resource information Database (GRiD), Environmental, Pesearch Unformation ечимлари. NetWork (ERIN) ва бошқалар ривожланди. Телекоммуникацион тармоқлар воситачилигида рақамли карталар, аэрокосмик, статистик ва бошқа маълумотларни алмашиш вазифаси тобора долзарб бўлиб бормоқда. Маълумотларни узатиш тармоқлари ГИС-марказларининг рақамли умумгеографик, мавзули ва кадастрли картага олиш тармоқлари марказлари билан маълумотларни масофадан туриб йиғиш ва қайта ишлаш марказлари, экологик мониторинг пунктлари, биосфера станциялари, гидрометеорология ва кузатиш тармоқлари билан геоинформацион ресурсларни шаклланиши учун асосий негизни яратади.
Телекоммуникацион тармоқларнинг планетар тарқалиши телефон алоқалар интеграцияси, оптик-толали тармоқлар, йўлдош тизимлари ва геоинформацион технологиялар билан таъминланди. Тармоқни глобал (WAM) ва локал (LAN) бўлиш қабул қилинган. Глобал тармоқ, кўп сонли локал тармоқларни бирлаштириб, компьютерларнинг кабеллар ёрдамида бевосита уланган тизимларидан ҳосил бўлади. Телекоммуникация тармоқлари ҳар доим кенгайиб бориш, унга янгидан-янги информацион ресурсларни қўшилиши, қайта ишлаш ва ахборотларни тақдим этиши
Download 57.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling