1-маъруза. Кириш. Режа


Download 156.3 Kb.
bet19/32
Sana04.04.2023
Hajmi156.3 Kb.
#1324281
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   32
Bog'liq
ma\'ruza

8.1– расм. Двигателни ток функциси бўйича ишга тушириш схемаси
Схемани ишга туширишдаги иши қуйидагича амалга ошади. Тугмача SB1 босилгандан сўнг, контактор КМ1 ишга тушади, двигател таъминловчи манбага уланади ва ўзининг тезланишини бошлайди. Контактор КМ1 нинг бош контакти ёпилгандан сўнг якор занжиридаги токнинг сакрашига ва ток релеси КА ишга тушишига олиб келади, у ўзиниг контактор КМ2 занжиридаги узувчи контактини очади. Бундан маълум бир вақт ўтгандан сўнг, KV ишга тушади ва контактор КМ2 занжиридаги ўзининг уловчи контактини ёпади хамда уни ишга тушишга тайёрлайди.
Двигателни тезлашиши билан якор токи қайта уловчи ток Iқийматигача камаяди. Ушбу токда ток релеси узилади ва контактор КМ2 ғалтаги занжиридаги ўзининг узувчи контактини ёпади. Контактор КМ2 ишга тушади, унинг бош контакти якор занжиридаги ишга тушириш резистори Rи.т. ни ишдан чиқаради, ёрдамчи контакти эса ток релеси КА нинг контактини шунтлайди. Шунинг учунRи.т. ишдан чиқарилгандан сўнг ток релеси КА нинг иккинчи марта уланиши ва токнинг тез ўсиши, контактор КМ2 ни узилишига олиб келмайди ва двигател тезлишишини ўзининг табиий характеристикаси бўйлаб давом эттиради.
Двигателни ишга тушириш, динамик тўхташиши ва магнит оқимни камайтириш орқали тезлигини ростлашни таъминловчи андозавий бошқариш панелининг схемаси. Электр юритмаларнинг андозавий реле-контакторли бошқариш схемаси блоклаш, химоялаш, сигналлаштириш, шунингдек технологик қурилмалар билан боғловчи элементларга эга бўлади. Схемавий ечимларни унификациялаш учун хозирда стандарт-лаштирилган бошқариш станция, блок ва панеллари ишлаб чиқарилади. Улар ишчи механизмларининг электр юритмаларини кўриниши, функци-онал имкониятлари, ишлаш шарт-шароитлари, ток тури ва бошқалар бўйича махсуслаштирилган бўлади. Мисол учун, кран механизмларини бошқариш учун турли кран панеллари, прокат листларининг электр юритмалари учун андозавий бошқариш шкафлари чиқарилган, конве-йерлариниг электр юритмалари учун андозавий бошқариш станциялари ишлаб чиқарилган.
Қуйидаги мисол тариқасида, ана шундай андозавий қурилмалардан бирининг схемаси кўриб чиқилади.
Ушбу схемада бошқариш органи сифатида командаконтроллер SA ишлатилганда, унинг дастаги тўрт холатга эга бўлади: битта нул (бошланғич) ва учта ишчи (8.2-расмга қаранг). Двигателнинг ишга тушириш вақт функцияси бўйича уч босқичда, тўхтатиш–э.ю.к функцияси бўйича динамик тўхтатишда амалга оширилади.

Download 156.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling