1-Маъруза. Кириш


Гидрометеорологик ва агрометеорологик хизматларнинг ривожланиши


Download 181.5 Kb.
bet12/13
Sana14.05.2023
Hajmi181.5 Kb.
#1460530
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Агро-1-Кириш

Гидрометеорологик ва агрометеорологик хизматларнинг ривожланиши
Ўрта Осиёда гидрометеорология хизматининг ривожланиши уч даврга бўлинади.
Биринчи даврга XIX асрнинг 70-йилларида Тошкент астрономия ва физика обсерваториясининг ташкил этилиши, биринчи марта метеорологик станция ва постларнинг очилиши киради.
Иккинчи даврга 1919-45 йилларда марказлаштирилган гидрометеорология хизматининг ташкил топиши ва халқ хўжалиги мақсадлари учун тадқиқотлар ривожланиши киради.
Учинчи даврга 1950 йиллардан бошлаб ҳозирги замон гидрометеорология тармоқларининг сифатий ривожланиши киради.
Ўрта Осиёда 1922-25 йилларда янги метеорологик станциялар барпо этилди ва эскилари қайта тикланди. Янги метеостанциялар биринчи навбатда кам ўрганилган жойларда очилди.
Биринчи марта Ўрта Осиёда об-ҳаво ва иқлим шароитларининг қишлоқ хўжалик экинларига, биринчи навбатда, ғўзага таъсирини батафсил ўрганиш учун 1923 йилнинг октябр ойида Тошкентга яқин жойда махсус ихтисослаштирилган Бўзсув агрометеорологик станцияси ташкил этилди. 1924 йилдан бошлаб ғўзанинг ривожланишига доир махсус кузатиш ишлари олиб борилди, 1926 йилдан эса 26 та метеостанцияларда фенологик кузатишлар амалга оширилди. 1927-29 йилларда Жиззах, Фарғона, Шеробод, Наманган, Ғузорда махсус агрометеорологик станциялар очилди. 1930 йилларда Писком, Омонқўтон, Сангзар, Томди, Чуруқ чўл метеостанциялари, пахта етиштириладиган жойларда Қовунчи, Тўйтепа ва Сирдарё метеостанциялари очилди. 1946-55 йиллари Ўзбекистон ҳудудида яна 25 та метеорологик станция ва 56 пост очилди, 1958 йилдан бошлаб тупроқ намлигини асбоблар ёрдамида ўлчаш ишлари бошлаб юборилди. 1971-82 йилларда республикамизда 12 та гидрометеорологик станция очилди. Метеорологик кузатишлар билан бир қаторда қуёш радиацияси бўйича кузатишлар ўтказишни И.И. Крамалей даставвал 1921 йилда бошлаган ва 1945 йилдан кейинги йилларда 11 та актинометрик кузатиш жойи ишлаб турган. Қуёш радиациясини кузатишлар Қайроққум гидрометеорология обсерваториясида, Тахиатош, Фарғона, Чурук (Қорақалпоғистон), Томди, Самарқанд, Қизилча, Термиз, Мўйноқ ҳамда Сўқоқда олиб борилди. Ҳозир эса 7 та жойда актинометрик кузатиш ишлари олиб борилмоқда.
Атмосфера босими, ҳаво ҳарорати ва намлиги, шамолнинг йўналиши ва тезлиги, ёғинлар, булутлик ва буғланиш бўйича метеорологик кузатишлар XIX аср охири ва ХХ аср бошларигача кунига 3 марта соат 7, 13, 21 ларда, кейинчалик эса суткасига 4 марта соат 1, 7, 13, 19 ларда амалга оширилган. 1966 йилдан бошлаб эса метеостанцияларда суткасига 8 муддатли, гринвич вақти билан ҳар 3 соатда (соат 00, 03, 06, 09, 12, 15, 18 ва 21 ларда) олиб бориладиган кузатишларга ўтилди.
Метеорологик кузатишлар маълумоти асосида ҳудудларнинг иқлими нормал базис даври бўйича аниқланади. Маълум йиллар оралиғидаги статистик маълумотларни таққослаш мақсадида иқлимни барча айнан қайд қилинган статистик белгиларини ўз ичига олган кўп йиллик давр ҳисобланилади. Варшавада 1935 йилда бўлиб ўтган Халқаро конференцияда 1901-30 йиллар базис давр сифатида олинган. Ҳозир ЖМТ қарори билан 1961-90 йиллар базис давр сифатида қабул қилинган.
Демак, метеорологик кузатишларнинг ўртача миқдорини топишда барча давлатлар ягона ЖМТ тавсияси бўйича иқлимни ўрганади.
1925 йилдан бошлаб ўн кунлик агрометеорологик бюллетен чоп этила бошланди. Унда Ўрта Осиё бўйича синоптик башоратлар билан баробар фенологик, метеорологик, гидрологик маълумотлар ҳам берилди. 1927 йилдан бошлаб ойлик «Ўрта Осиё метеорология институти бюллетени», 1930 йилдан эса кундалик, ўн кунлик ва ойлик бюллетенлар чиқарилди. Бундай бюллетенларда бериладиган маълумотлар мазмун жиҳатдан бойиб борди ва 1933 йилдан бошлаб ғўзанинг асосий фазалари: гуллаш, кўсакнинг очилиши ва бошоқли дон ўсимликларининг пишишига оид башоратлар берилади. 1938 йиллари асбоблар ёрдамида тупроқ намлигини аниқланган маълумотлар асосида миқдорий баҳолаш кабилар бюллетенда жой олади. 1950-60 йиллардан бошлаб суғориладиган ва лалмикор ерларда, чўл, ярим чўл ва тоғли районларда агрометеорологик кузатишлар ёппасига бошлаб юборилди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 100 дан ортиқ агро ва гидрометеорологик станция ва постлар атрофидаги экин далаларида агрометеорологик кузатишлар ўтказилмоқда. Барча вилоятларнинг экинзорларида автомаршрут бўйича ғўза, дон ўсимликларининг ўсиши, ривожланиши, зичлиги, маҳсулдорлик элементлари махсус услубий дастурдан фойдаланиб Ўзгидромет белгилаб қўйган саналарда кузатиш ишлари ташкил этилган.



Download 181.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling