1. маъруза матни


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тизимидаги Бош назорат-тафтиш бошқармасининг вазифалари


Download 1.52 Mb.
bet11/16
Sana24.12.2022
Hajmi1.52 Mb.
#1055254
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Молиявий-назорат 2022

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тизимидаги Бош назорат-тафтиш бошқармасининг вазифалари
х ўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ қонунчилигига риоя этиши бўйича молиявий-хўжалик фаолиятини белгиланган тартибда ҳужжатлар асосида текширувларни ҳамда ҳукумат қарорлари билан солиқ органлари зиммасига юклатилган масалалар бўйича назорат текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш хўжалик юритувчи субъектлардан олинадиган солиқлар ва йиғимларнинг ҳисоблаб ёзилиши, ундириб олинишида қонунийликка риоя этилиши, бюджетга тўловларнинг тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида киритилишини назорат қилиш; солиқ қонунбузарликларини аниқлаш, огоҳлантириш ва тўхтатиш ва бошқалар
7.4. Нодавлат молиявий назорат

Нодавлат молиявий назорат


молиявий назоратнинг нодавлат турларини ички фирмавий (корпоратив) назорат, тижорат банклар томонидан мижозташкилотлар устидан назорат, аудиторлик назоратлари ташкил қилади
И чки фирмавий молиявий назорат корхона, муассаса, фирма, корпорациялар ўзининг иқтисодий хизматлари, яъни бухгалтерия, молия бўлими, молиявий менежмент хизматлари ва бошқалар томонидан ўз корхонаси, филиаллари ва шуъба тузилмаларининг молиявий фаолияти устидан назорат амалга оширилади. Ички назорат хизматлари доимий равишда пул маблағларини (шахсий, қарзий, жалб этилган) ишлатилишининг самарадорлиги ва мақсадга мувофиқлиги кузатади, режалаштирган молиявий натижалар билан ҳақиқий молиявий натижаларни қиёслаб, таҳлил қилади, инвестицион лойиҳаларнинг натижаларига молиявий баҳо беради, корхонанинг молиявий ҳолатини назорат қилади
Тижорат банклари ҳисоб-касса операцияларини юритиш ва валюта қонунчилигига риоя этиш борасида ўрнатилган тартибнинг мижозлар томонидан амал қилинишини, банкдан потенциал заём олувчиларнинг молиявий ҳолати ва кредит олишга лаёқатлилигини, ссуда берилган тақдирда банк ўрнатилган муддатларда тегишли фоизлар билан биргаликда ссуданинг қайтарилиш эҳтимолини баҳолаш мақсадида берилган ссуданинг ишлатилишини, мижознинг тўлов қобилияти ва ликвидлигини назорат қилади Аудиторлик назорати
Аудиторлик назоратининг асосий вазифалари бухгалтерлик ва молиявий ҳисоботнинг ишончлилигини ҳамда амалга оширилган молиявий ва хўжалик операцияларининг амалда бўлган меъёрий ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлаш, текширилаётган иқтисодий субъектларнинг тўлов-ҳисобот ҳужжатларини, солиқ декларацияларини ва бошқа молиявий мажбуриятларини текширишдан иборат
Аудиторлик хизматлари қуйидаги бошқа хизматларни ҳам кўрсатишлари мумкин
бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш ва олиб бориш
даромадлар ҳақида бухгалтерия ҳисоботини ва декларацияни тузиш
м олия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш ва башоратлаш бухгалтерия хизмати ходимларини ўқитиш ва қонунчилик масалаларида маслаҳат бериш аудиторлик текширувлари натижасида олинган тавсияларни ишлаб чиқиш ва бошқалар

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling